Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган 2019 йил тест синовлари қайдномасига мувофиқ талабалар сафига қабул қилиш учун тавсия этилганлар олий таълим муассасаси(университет, институт)га тақдим этиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати:

 

✅ 1.  Ректор номига ариза;

✅ 2.  Паспорт нусхаси 4 та (асли кўрсатилган ҳолда);

✅ 3.  Диплом ёки аттестат (иловаси билан бирга) асл нусхаси;

✅ 4.  Тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификат асли;

✅ 5.  3,5х4,5 фото 12 та;

✅ 6.  Ҳужжатлар йиғма жилди (папка скоросшиватель);

✅ 7.  Конверт А5 форматида;

✅ 8.  Талабалар турар жойи (шароити оғир ва кам таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжати бор талабалар учун) ариза;

✅ 9.  Имтиёз асосида талабаликка тавсия этилганлар учун (имтиёз берувчи ҳужжатнинг асли).

 

☝️ Тавсия: Душанба кунидан бошлаб қайси ОТМга қабул қилинган бўлсангиз, ўша ОТМга ушбу ҳужжатларни топширишингиз сўралади. Иложи бўлса, талабаси бўлган ОТМингизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг!