Физика факультетида футбол мусобақаси | | Karakalpak state university

Физика факультетида футбол мусобақаси

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида, хусусан Қорақалпоғистонда спортни ривожлантиришга ва ёш спортчиларни халқаро миқёсда рақобатбардошлигини ошириш,  жисмоний салоҳияти юқори,  руҳий тетик спортчиларни тайёрлашга катта эътибор кўрсатиб келинмоқда.

Бугун Ўзбекистон Республикасида мавжуд барча Олий таълим муассасаларида спорт билан шуғулланишга барча шарт-шароитлар мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусининг иккинчиси, ёшларни жисмоний чиниқтириш,  уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган ташаббуси ижросини таъминлаш доирасида жорий йилнинг 3-4 октябрь кунлари физика факультетида «Спорт-соғлиқ гарови» шиори остида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақа физика факультетининг 1-босқич талабалари ўртасида бўлиб ўтди. Мусобақани факультет декани М.Насиров очиб бериб, спортнинг инсон соғлиғи учун фойдали эканлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.

Мини-футбол ўйинлари жуда шиддатли, баҳсларга бой ва муросасиз кечди. Ушбу мусобақа якунига кўра учинчи ўринни 1 А энергетика гуруҳи жамоаси, иккинчи ўринни 1 А метрология гуруҳи жамоаси ва биринчи ўринни эса 1 Б физика гуруҳи жамоаси эгаллашди.

Фахрли ўринларни эгаллаган жамоа аъзоларига факультет декани М.Насиров томонидан кубок, медаллар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Рамзат Толегенов,

Электр энергетикаси таълим йўналиши талабаси,

Беруний номидаги давлат стипендияси соҳиби.

Foydali havolalar