ЭЪЛОН!

Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги Ижроия Қўмитасининг хатига мувофиқ “Максим Танк номидаги Беларусь давлат педагогика университети” ўқув муассасасида “Ота-оналикни ижтимоий, психологик ва педагогик қўллаб-кувватлаш: тажриба, муаммолар, истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференция доирасида замонавий оила муаммолари, оилага кўмак ва ёрдам кўрсатиш масалалари, ижтимоий институтларнинг оилавий қадриятлари ва ота-оналикни шакллантиришдаги ўзаро муносабатлар муҳокама қилинади.

Конференция 2019 йил 5 ноябрь куни Минск шаҳри Советская кўчаси, 18 уйда бўлиб ўтади. Конференция доирасида ялпи ва секциявий, давра суҳбатлари, ота-оналарни қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба тақдимотлари ва “Ота-оналикни қўллаб-қувватлашда ижтимоий, психологик, педагогик ва тиббий соҳалардаги мутахассисларнинг ўзаро муносабатлари” мавзусидаги халқаро семинар ўтказиш режалаштирилган.

Конференцияда иштирок этиш учун Максим Танк номидаги Беларусь давлат педагогика университети Ижтимоий педагогика кафедрасининг (375-17)200-15-28, (375-17)2001569 рақамли телефонига ёки e-mail: ienifer_s@mail.ru электрон почта манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

ҚҚДУ илмий-тадқиқотлар, инновациялар

ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими.