slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
#ona_tilim_faxrim Давлат тили ҳақидаги қонун ва ўзбек тилида иш юритиш масалалари | | Karakalpak state university

#ona_tilim_faxrim Давлат тили ҳақидаги қонун ва ўзбек тилида иш юритиш масалалари

Миллатнинг бирламчи белгиси унинг тилидир, шу сабабли ҳам тилини йўқотган миллат, шубҳасиз, ўзлигини ҳам йўқотган ҳисобланади. Тил тараққиёти ҳам жамият тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, тил давлат томонидан ҳуқуқий муҳофазага олингандагина у ҳақиқий равнақига эришиши мумкин. Кейинги йилларда ижтимоий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, давлат тили масаласига эътиборнинг кучайтирилиши халқимизнинг дилидаги истакларининг амалга ошишидир. 2019 йил 4 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг эълон қилиниши ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.

Ўзбек тилига Давлат тили мақомининг берилиши тил тараққиётининг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлашда муҳим омил бўлди. Республикамизда мустақиллик эълон қилинмасдан олдин содир бўлган энг муҳим тарихий воқеа, шубҳасиз, бу – Давлат тили ҳақидаги Қонуннинг эълон қилиниши эди.

1989 йил 21 октябрда республика аҳолисининг ҳоҳиш иродасидан келиб чиқиб Давлат тили ҳақида Қонун қабул қилинди. 1995 йил 21 декабрда эса Қонун матни қайта таҳрир қилинди. Мазкур Қонун бир томондан ўзбек тилини ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаб, унинг такомиллашувига ва равнақ топишига кенг имконият яратиб берган бўлса, иккинчи томондан бошқа миллат вакиллари тилларининг муомилада бўлиш даражасини белгилади ва кафолатлади.

Жумладан, Қонуннинг 3-моддасида шундай дейилади: «Тилнинг Қорақалпоғистон Республикасида амал қилишига боғлиқ масалалар шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Ушбу Қонун тилларнинг турмушда, шахслараро муомилада ҳамда диний ва ибодат билан боғлиқ удумларни адо этишда қўлланишини тартибга солмайди. Фуқаролар миллатлараро муомала тилини ўз хоҳишларига кўра танлаш ҳуқуқига эгадирлар».

Қонун барча миллатлар ва уларнинг тилларини тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Бирор миллат вакиллари зич яшайдиган ҳудудда мазкур миллат тилининг ҳам давлат тили билан тенг ҳуқуқда истеъмолда бўлиши мазкур Қонун  билан кафолатланган. Бу хусусда Қонуннинг 8-моддасида шундай дейилади: «Муайян миллат вакиллари зич яшайдиган жойларда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳужжатлари республика давлат тилида ҳамда мазкур миллат тилида қабул қилинади ва эълон қилинади».

 Давлат тили ҳақидаги Қонун ўзбек тилининг мавқеини мустаҳкамлаш ва уни ҳуқуқий муҳофазага олиш билан бирга миллатларнинг ўзаро тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш тамойилига ҳам асосланади. Қонуннинг охирги 24-моддасида Давлат тилига ва бошқа тилларга фуқароларнинг муносабати масаласига алоҳида этибор қаратилиб, шундай дейилади: «Ўзбекистон Республикасида давлат тилига ёки бошқа тилларга менсимай ёки хусумат билан қараш тақиқланади. Фуқароларнинг ўзаро муомала, тарбия ва таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи шахслар қонун ҳужжатларига мувоффиқ жавобгар бўладилар».

Ўзбекистонда мустақиллик учун қўйилган биринчи қадам тил масаласида бошланди. Бугунги кунда ўзбек тили Давлат тили сифатида ижтимоий турмушимизнинг барча соҳаларида қонуний равишда қўлланилмоқда. Расмий иш қоғозларини давлат тилида юритиш ижтимоий заруратга айланмоқда. Давлат тилида иш юритиш масаласи бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, фан ва таълим-тарбия муассасалари бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ таассуфки ишлаб чиқариш корхоналарида бу муаммога етарли даражада аҳамият берилмаяпти. Корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳанузгача ўзлари ўрганиб қолган услубларда ишлашдан воз кеча олишмаяпти.

Ўйлаймизки, етишиб келаётган янги авлод бу каби камчиликларни барҳам топтиради. Тилимизнинг гўзаллигини, бутун жозибасини кўрсатиш вақти етди деб ўйлайман.

Ф.Бобожонов,

Ўзбек филологияси факультети декани.

Foydali havolalar