slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
Янгиланишларни юракдан ҳис қилайлик | | Karakalpak state university

Янгиланишларни юракдан ҳис қилайлик

Коррупция ҳар қандай тараққиётнинг илдизига болта урадиган, уни ич-ичидан чиритадиган иллат эканлигини бугунги жамиятимизнинг барча аъзолари якдил эътироф этишмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни халқимиз мамнуният билан кутиб олмоқда. Айниқса, таълим соҳасида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар ёшларимиз қалбида буюк келажакка бўлган ишончни тобора мустаҳкамламоқда.

Афсуски, олий таълим тизимини коррупциядан холи соҳага айлантиришда ҳамма бирдек фаоллик кўрсатяпти, дея олмаймиз. Ҳамон яқин ўтмиш иллатларидан қутила олмаётган, ҳалиям эски давр руҳи билан яшаётган ҳамкасбларимизни учратишимиз барчамизни ранжитади. Тизимга самарали бошқарув механизмларини, жумладан, кучли жамоатчилик назоратини, таълим жараёнининг барча жабҳаларида самарали ва адолатли мезонларни жорий этиш вақти келди. Биз кўзлаётган олий мақсадга эришиш профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг муносабатларидаги очиқ-ошкоралик, адолат ва шаффофлик тамойилларига асосланган олий педагогик фаолиятни жорий этишда, шунингдек, унинг ҳуқуқий-меъёрий асосларини мустаҳкамлашимизда намоён бўлади.

Муайян олий таълим муассасасида таълим жараёнида самарадорликка эришиш ва талабалар билимини баҳолашда шаффофликни таъминлаш учун бир қанча тадбирларни амалга оширишга зарурат сезилмоқда. Биринчидан, профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилишдан тортиб, уларнинг бутун педагогик фаолиятини назорат қиладиган ҳамда аниқ мезонлар асосида баҳолаб борадиган, зарур ҳолларда таъсирчан чоралар кўриш имкониятини берадиган меъёрий-ҳуқуқий тизимни яратишимиз; иккинчидан, кучли жамоатчилик назоратини йўлга қўйишимиз; учинчидан, ҳар биримиз бугунги ислоҳотларнинг асл моҳиятини юракдан ҳис қилишимиз лозим.

Албатта, бугунги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар барча олий ўқув юрти ректорлари ва раҳбар-ходимлари ҳамда ўрта бўғин ходимларининг, умуман соҳада фаолият юритаётган барчамизни яна бир карра масъулиятли бўлишга ва соҳа раҳбарларидан тортиб, ишчи ходимлар, талаба-ёшларгача “бир ёқадан бош чиқариб” биргаликда коррупцияга қарши курашишга чорлайди.

Шундай экан, юртимиз ва ёшларимиз келажагига дахлдор касб эгалари сифатида коррупция иллатига муросасиз муносабатда бўлиш, унинг салбий оқибатлари тўғрисида тарғибот ишларини кучайтириш ва пировардида жамиятимизда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни қарор топтириш асосий бурчимиз бўлиб қолаверади.

Ахмед РЕЙМОВ,

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори.

Foydali havolalar