Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 7 ноябрьдаги 25445-хҳ-сонли топшириқ хати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 ноябрдаги «Маърифат ёшлар-юрт кўзгуси» ҳамда «Мен шу азиз Ватан фарзандиман» шиорлари остида туркум маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш туғрисидаги бўйруғига биноан:
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабалари орасида «Давлат байроғи-менинг байроғим» мавзусида иншолар танлови ўтказилади.
Танловда 1,2,3,4,5-ўринларни эгаллаган ғолибларни университет фаҳрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари (энг сара бадиий асарлар тўплами билан бирга) билан тақдирланади.
Маълумот учун телефон: 61-223-59-54