slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
Қисқа сатрларда: олий таълим соҳасида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги | | Karakalpak state university

Қисқа сатрларда: олий таълим соҳасида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги

 

  • Бугунги кунда юртимизда 19 мингдан зиёд талаба немис тилини ўрганмоқда. 800 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба ва илмий тадқиқотчи Германия олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда.

 

  • Биргина 2019 йилнинг 10 ойи давомида:
    – 89 нафар профессор-ўқитувчилар Германияда малака оширишди ва стажировкада бўлишди;
    – 22 нафар талаба магистратура ва 5 нафар изланувчилар докторантура дастурлари бўйича таҳсил олиш учун Германияга юборилди.
     
  • 2019 йилнинг ўзида Германиядан 81 нафар профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар талабаларга ўқув машғулотлари ҳамда “Маҳорат дарслари”ни ўтиб бериш учун ташриф буюрди.
     
  • ЎзДЖТУнинг Роман-герман факультетида Ўзбекистон немис тили ўқитувчилари ассоциацияси мавжуд бўлиб, янги иш бошлаган ёшларга методик ёрдам кўрсатиб келмоқда.
     
  • ​Ушбу университет ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказида немис тили профессор-ўқитувчиларининг малака ошириш курсларида DLL-Deutsch lehren lernen (немис тили ўқитишни ўргатиш) дастури Гёте институти билан ҳамкорликда жорий этилмоқда.
     
  • ​Урганч давлат университети ва Германиянинг Гёте институти ўртасида 2018-2021 йилларга мўлжалланган немис тилини ўқитишнинг ўқув-услубий жараёнини яхшилаш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзоланди.
     
  • Урганч давлат университети битирувчиларидан 12 нафари Германиянинг Вайенштефан-Триздорф университети “Агро менежмент” магистратура мутахассислигини тамомлади.
     
  • Жорий йил ўқув йилида УрДУда Вайенштефан-Триздорф амалий фанлар университети билан ҳамкорликда “Агро менежмент” мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурига 5 нафар талаба қабул қилинди.
     
  • 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ТДТУнинг Авиакосмик технологиялар факультетида “Амалий коинот технологиялари” бакалавриат таълим йўналиши ҳамда “Амалий космик технологиялар” магистратура мутахассисликларига талабалар қабул қилинди. Уларнинг ўқув режалари Берлин техника университети мутахассислари билан келишилган ҳолда шакллантирилди.

Манба: https://edu.uz

Foydali havolalar