Диққат, эълон!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги “Innovate  Developers“ МЧЖ хамкорлигида кирил ёзувидаги лотин ёзувига ўгириш имкониятига эга дастурий таъминот яратилди.

Дастурий таъминот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 24 августдаги “Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини тасдиқлаш ҳақида“ги Қарори билан тасдиқланган имло қоидалари асосида ишлаб чиқилди ва синовдан ўтказилди.

Синов натижасига кўра, дастур кирилл алифбосидаги матнларни (Microsoft Word) лотин алифбосига хатосиз, шу билан бирга, формат ва шрифтларни бўзмаган ҳолда ўгириши аниқланди.

Ушбу дастурий таъминотдан ходимлар иш фаолиятида фойдаланиши натижасида иш сифатини ошириш имконияти пайдо бўлади, деб хисоблаймиз.

Боғланиш учун: “Innovate Developers“ МЧЖ +99893589-00-11 (Telegram, WhatsApp. Viber).