Ўзбекистон-ЕИ: таълим орқали барқарор ривожланиш

2019 йил 22 ноябрь куни Брюсселда “ЕИ-Марказий Осиё: Таълим орқали барқарор ривожланиш” мавзусида таълим масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбир Финландия раислигидаги Европа Иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилди.

Ушбу халқаро конференцияда Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари У. Бегимқулов бошчилигида олий таълим муассасалари ректорларидан иборат делегация иштирок этмоқда.

Халқаро конференцияда ЕИ ва Марказий Осиё давлатларининг таълим масалалари бўйича юқори лавозимдаги мутахассислар қатнашиб, таълим сифатини ошириш, малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни ишлаб билан таъминлаш каби долзарб масалаларда муҳокамалар бўлиб ўтди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ЕИ давлатлари билан олий таълим соҳасида Эрасмус + дастури ва Марказий Осиё таълим платформаси каби лойиҳалар доирасида ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Тадбир давомида вазирлик делегацияси Европа иттифоқидаги нуфузли университетлари вакиллари билан учрашув ўтказиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан музокаралар ўтказдилар.

Манба: https://edu.uz