ҚҚДУда ВЕБИНАР дарслари

Олий таълим муассасаларида таълим сифатини янада ошириш ва ҳалқоро ҳамкорликни жадаллаштириш мақсадида 2019 йил 22-25 ноябрь кунлари Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети рус тили ва адабиёти кафедраси мудири У.Худайбергенова ҳамда Германиянинг «Кўп маданиятли таълим соҳасида инновацион технологиялар» халқоро тармоқлараро лаборатория мудири У.Кудрявцева томонидан 12 соатга мўлжалланган ВЕБИНАР дарслари ташкиллаштирилди.

ВЕБИНАР дарслари «Интеграллашган лойиҳали ўқиш- ХХI асрда шахснинг базавий инфо ва МЕН ваколатларининг шаклланиши асоси» ҳамда «Лойиҳалаш технологиялари» мавзулари бўйича олиб борилди.

Германиялик олима ўз маърузаларида рус адабиётининг атоқли намоёндалари М.Лермонтов, М.Цветаева, И.Бродский асарларини матний ўқилиши, унинг адабий ва лингвомаданиятшунослик таҳлилини замонавий инновацион педагогик услублардан фойдаланган ҳолда амалга оширди.

 Е.Кудрявцеванинг навбатдаги ВЕБИНАР маърузаси ҳам ҳозирги давр учун долзарб масала ҳисобланган «Ҳалқоро лойиҳаларни тайёрлаш технологиялари» мавзусига бағишланди.

Лойиҳа доирасида менеджментнинг хусусиятлари, талабалар томонидан ўз лойиҳаларини яратиш усуллари, (Startup)ни амалга ошириш, шахснинг ривожланиши учун шароитлар яратиш, муваффақиятга эришишга хизмат қилувчи омиллар, ўзаро ҳамкорлик асосида иш олиб бориш синггари муҳим вазифалар талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчилар эътиборига ҳавола этилди.

Чет эллик мутахассислар билан ҳамкорликда ВЕБИНАР маърузаларини ташкиллаштиришнинг афзаллик тарафлари шундан иборатки, биринчидан, мазкур дарслар интернет тармоқлари орқали тўғридан-тўғри реал онлайн тарзида олиб борилади, яъни мутахассис узоқ йўл босиб келишига ҳожат қолмайди. Ўзи истиқомат қилаётган давлатда, ўзининг хизмат жойидан туриб биз билан бевосита мулоқотни амалга оширади. Иккинчидан, сафар харажатларини тежаш имконияти пайдо бўлади, фақат ўқитиладиган соатлар ва интернет майдон учунгина гонорар ҳақ тўланади, холос. Учинчидан, ёшларнинг ҳозирги замон илғор коммуникация-технологияларидан фойдаланиш кўникмаларининг ошишига хизмат қилади.

Матбуот хизмати.