slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://uptdlkk.kaltimprov.go.id/img/product/https://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://ditkapel.dephub.go.id/petikemas/tests/https://pmb.universitaspertamina.ac.id/popup/hari-ini/https://jdih.komnasham.go.id/img/banner/https://file.disdikbud.kaltimprov.go.id:8443/user/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor maxwinslot gacor hari inislot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor 2024
«SCOPUS AWARD – 2019»: Ўзбекистоннинг энг кучли олимлари тақдирланди | | Karakalpak state university

«SCOPUS AWARD – 2019»: Ўзбекистоннинг энг кучли олимлари тақдирланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги илм-фанга ихтисослашган Elsevier (Нидерландия) компанияси билан биргаликда дунёнинг энг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статискаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимларнинг номини эълон қилди.

Тақдирлаш маросими шу йилнинг 6 декабрь куни “Зарафшон” концерт залида ташкил этилиб, унда вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, QS, Times Higher Education каби дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари вакиллари, Elsevier компанияси мутахассислари, хорижлик экспертлар ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари ва докторантлар иштирок этмоқда.

«Scopus Award–2019» тақдирлаш маросимида йил давомида илмий-тадқиқот фаолият билан шуғулланган ўзбекистонлик олимлар ўртасида бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Тақдимотда 28 та номинация бўйича 37 нафар олимлар ва тадқиқотчилар, 6 та ОТМ ва 1 та илмий журнал тақдирланди.

Шунингдек, «Илм-фан – 2020» милллий ривожланиш дастури доирасида 2019 йил 6 декабрь куни Тошкент давлат юридик университетида «Research transformation: Global Outlook» Халқаро илмий форуми ҳам ўтказилмоқда.

Форум Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан энг йирик халқаро илмий нашр – Elsevier кўмагида, етакчи халқаро рейтинг компаниялари, шунингдек МДҲ мамлакатлари олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида ташкил этилади.

Тадбир доирасида ОТМлари раҳбарлари, тадқиқотчилар, илмий ва тижоратлаштириш бўлимлари бошлиқлари, кутубхоналар директорлари учун мамлакатимиз университетларида 3.0. концепциясини жорий қилиш, уларни  QS (Quacquarelli Symonds) ва THE (Times Higher Education) каби жаҳон рейтингига киритиш масалаларида маҳорат дарслари ўтказилади.

Алоҳида сессияларда патент олиш учун ҳужжатларни тайёрлаш, илмий тадқиқотлар натижаларини амалга ошириш, илмий мақолалар ёзиш, шунингдек Scopus журналлари талаблари ва тавсиялари, илмий кутубхоналарни самарали бошқариш, антиплагиат масалалари муҳокама қилинади.

Scopus Award – Elsevier компаниясининг дунё миқёсидаги ташаббуси бўлиб, жаҳонинг нуфузли илмий мукофоти ҳисобланади. Мукофот  олимларнинг сермаҳсул фаолиятини рағбатлантириш, зиёлилар мавқени кўтариш ҳамда ёшлар ўртасида илмий фаолият билан профессионал шуғулланишни оммалаштиришга йўналтирилган.

Маълумот учун, 2018 йил 23 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Elsevier компанияси ўртасида республика олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, уларни дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари томонидан эътироф этилишини таъминлашга қаратилган, «Илм-фан – 2020» милллий ривожланиш дастури имзоланган эди.

Манба: http://edu.uz

 

Foydali havolalar