slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
#Янгилик ҚҚДУда «Қуёш фотоэлектрик станцияси» очилди | | Karakalpak state university

#Янгилик ҚҚДУда «Қуёш фотоэлектрик станцияси» очилди

Бугун Жанубий Кореянинг КЕА (Korea Energy Agency-Корея энергетика агентлиги), WEEnergy, Hanbеk Construction Co., Ltd компаниялари ва Ўзбекистондаги ҳамкорлари «Қуёш энергияси Халқаро институти» ва Қорақалпоқ давлат университети ҳамкорлигида университетнинг гелиополигонида 3 кВт қувватдаги Қуёш фотоэлектрик станциясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Дастлаб Жанубий Кореялик меҳмонлар нон-туз билан кутиб олинди. Ва ҚҚДУ ректори қабулида бўлди. Учрашув давомида икки томон ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича ишлар муҳокама қилинди.
Куннинг иккинчи ярмида тадбирнинг расмий очилиш маросими ўтказилди. Уни ҚҚДУ ректори А.Реймов очиб берди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ж.Ембергенов, Жанубий Кореянинг “Hanbek Construction Co., Ltd” компанияси директори Ин Сеунг Рюль, ҚҚДУ профессори Б.Абдикамалов ва бочқалар сўзга чиқди.

Азалдан Жанубий Корея узоқ йиллик тарихий мероси, қадриятлари, маънавияти билан жаҳон илм-фанида етакчилардан ҳисобланган. Узоқ ўтмишга назар солсак, мамлакатларимиз ўртасидаги дипломатик муносабатларни, илм-фан тажриба алмашинуви, савдо-сотиқлар тизимини “Буюк ипак йули” боғлаб турган. Ҳозирда Жанубий Корея мамлакати Қуёш энергиясидан фойдаланиш борасида йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда, хусусан Қуёш энергиясини электр энергиясига ўзгартирувчи яримўтказгичли қуёш элементлари, қуёш сув иситиш коллекторлари ва турли хил энергетик мақсадлар учун мўлжалланган қуёш қурилмаларини экспорт қилиш бўйича етакчи давлатлардан ҳисобланади.

Дарҳақиқат, бугун кундалик ҳаётимизни, иқтисодиёт тармоқлари фаолиятини электр энергиясиз тасаввур этиб бўлмайди. Лекин кейинги йилларда унга бўлган эҳтиёж шунчалик ошиб кетдики, бу истеъмол ҳажми уни ишлаб чиқариш суръатидан ҳам ортишига олиб келди. Айни шу жиҳат эса эндиликда соҳага инновацион технологияларни кенгроқ жорий этиш орқали уни янада тараққий эттириш билан бирга, табиий газ, нефть, кўмир каби углеводород хом-ашё ресурсларни тежашни ҳам тақозо қилмоқда.

Ҳозирги вақтда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида мамлакатимиз иқтисoдиётидa aмaлгa oширилaётгaн янгилaниш вa ўзгaришлaр саноат тармоқларига “яшил иқтисодиёт” тизимини жорий қилиш, инновацион тараққиётни жадаллаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган одилона сиёсат амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили бўлган энергетика тизимини модернизация қилиш, соҳага замонавий энергиятежамкор технологияларни татбиқ этиш, энергия ҳосил қилишнинг муқобил манбаларидан кенгроқ фойдаланиш борасида изчил олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўз мевасини бермоқда.
Жумладан, Республикамизнинг Навоий вилоятида Бирлашган Араб Амирлигининг Масдар компанияси томонидан 100 МВт (Мегаватт) қувватда Қуёш фотоэлектрик станциясини, Бухоро вилоятида 200 МВт ва Қорақалпоғистонда 100 МВт шамол электростанцияларни лойиҳалаш ва қуриш ишлари бошланиши кўзда тутилмоқда.

Бугунги кунда Қорақалпоқ давлат университетида ҳам “Энергетика”, “Электроэнергетика”, “Электротехника, Электромеханика ва электр технологиялари”, “Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти” таълим йуналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Ҳозирда ушбу йўналишларда 700 дан ортиқ бакалавр босқичи талабалари таҳсил олмоқда.

Мазкур университетдаги Қуёш фотоэлектрик станцияси ва замонавий русмда жиҳозланган лаборатория хонаси талабалар учун назарий олган билимларини амалиёт билан узвийлигини таъминлашда муҳим йирик лаборатория комплекси, ёш тадқиқотчилар учун тадқиқот объекти вазифасини ўтайди.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar