ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 30.01.2020 й. 04.1/4759 сонли хатида келтирилган маълумотга кўра, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги томонидан турли фанлар бўйича 11-синф мактаб, коллеж ва академик лицейлар битирувчилари ўртасида «Ал-Фаробий» халқаро олимпиадаси ўтказилмоқда.

Олимпиада уч босқичдан иборат бўлиб, 2020 йил 19 февралдан 27 март санасигача ўтказилади. Шунингдек, рўйхатдан ўтиш ва олимпиаданинг барча босқичлари онлайн тарзда бўлиши кўрсатилган (www.kaznu.kz).

Қўшимча маълумот учун: Алмати шаҳри, Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий Университети. Телефон: 8 (727) 377-33-30.