Биология факультетида «Қизлар давраси» кўрик-танлови

Биология факультетида  «Қизлар давраси» кўрик-танловининг факультет босқичи бўлиб ўтди.

Унда 7 талаба-қиз 4 та шарт бўйича ўзаро беллашди. Улар  ўзларининг  билимдонлигини, чаққонлигини ва маҳоратини кўрсата олди.

Факультет босқичида биринчи ўринни 97 балл тўплаб 2-а курс  биология  бакалавр йўналиши бўйича таълим олаётган талаба Роза Атажанова, иккинчи ўринни 94 балл билан 2-с курс талабаси Гулсина Ибрагимова ва учинчи ўринни 93 балл билан 1-б  курс  тупроқшунослик йўналиши буйича таълим олаётган талаба Дилшода Қадамбоевалар эгаллади.

Унивесрититет босқичида бўлиб ўтадиган кўрик танловга Роза Атажанова  йўллама олди.

Г.Ибрагимова,

Биология факультети 2-курс талабаси.