ИШЛАШГА ИШТИЁҲ, ЖЎШҚИНЛИК БЎЛСА БАС

Барчангизга маълумки, ўтган йилнинг 22 декабрь куни  Парламент қуйи бўғини ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда O’zLiDeP партияси республикамизда фаолият юритаётган бошқа сиёсий партияларга қараганда энг кўп депутатлик ўринга эга бўлди.

Бу эса ўз навбатида етакчи партия сифатида бизлар учун муваффақият билан бирга катта масъулият ҳам юклайди.

Чунки Президентимиз парламентга йўллаган мурожаатномасида ҳам  барча соҳа вакиллари қаторида депутатлар олдига ҳам қатор устувор вазифаларни белгилаб берди.

Бу борада O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида янги сайланган депутатларнинг малакасини оширишга бағишлаб жойларда ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар – янги парламент” деган устувор ғоя долзарб вазифа сифатида янги сайланган депутатларнинг малакасини ошириш мақсадида  Қорақалпоқ давлат университетида ўқув-семинар ташкил қилинди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари, энг яқин Тахиатош, Шўманой, Чимбой, Амударё ва Нукус туманларидан туман кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг аҳамияти, унда келиб чиқиб устувор вазифалар, депутатлар олдидаги масъулият ва галда турган устувор вазифалар бўйича масалалар муҳокама қилинди.         

Ўқув-семинар фақатгина маъруза билан чекланиб қолмай, амалий машғулотлар шаклида ҳам ўтказилди. Иштирокчиларга маърузаларда олган назарий билимларини амалиётда ҳам гуруҳларга бўлинган ҳолда синаб кўриш имконияти яратилди.

Машғулотлар давомида “Депутатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “Депутат фаолиятининг асосий кафолатлари”, “Депутатнинг иш режаси”, “Депутатнинг сайловчилар олдида ҳисоботи” каби мавзуларда қизғин баҳс-мунозаралар орқали депутатларнинг билим ва малакалари янада оширилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов ўз сўзида ҳар бир депутат  Президентимизнинг мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, ўзларининг “Йўл харитаси”ни тузиб,  беш йил давомида сайловчиларга берган ваъдаларининг устидан чиқиши керак.

Электоратимиз вакиллари ишончини қозонишга, бугунги даврнинг ўткир талабларига жавоб бера олувчи, ҳар жиҳатдан етук, ўз салоҳиятини, қобилиятини рўёбга чиқариб, сайловчиларга берган ваъдаларни бажаришда қатъият масъулият билан ёндашиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

– Аввалги сайловларда туман кенгашларида депутатлар ёндашуви, қараши бошқача эди, ҳозирги депутатлардан депутатлик назоратини ўрнатишда шаффофлик ва виждонан ёндашиш талаб қилинади, мунтазам ўз устида ишлаш, хуқуқий саводхонлигини ошириб бориши талаб қилинади. Ишлашга иштиёқ, жўшқинлик бўлса, шу темпда  иш  олиб борсак мақсадга мувофиқ бўлад деди – Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари М.Бекназарова.

Президентимиз парламентга қилган мурожаатномасида қўйган талаб ҳам  депутат бўлишга жон-жахди билан ҳаракат қиладиган кадрларга халқ томонидан ишонч билдирилганлигини  таъкидлаб ўтди.   

Режалар тузиш осон, аммо уларни амалга татбиқ қилиш қийин. Бу мазмундаги ўқув-семинарлар биз янги сайланган депутатлар учун айни муддао бўлди.

 Айтмоқчи бўлганим, семинарда назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш йўл-йўриқларини ўргандик деди – Халқ депутатлари Чимбой туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Р.Жумамуратов.

Жумладан депутатлик назоратини амалга ошириш усуллари, депутатлик сўрови, аҳоли билан мунтазам мулоқот олиб бориш, одамларнинг ҳақиқий яшаш шароити билан танишиш, мурожаатларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича кўплаб маълумотларга эга бўлганлигини қайд этди.

Семинар давомида юқоридаги масалалар бўйича фикр ва таклифлар тингланиб, истиқболдаги устувор вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Бу каби ўқув-семинарлар республикамизнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.               

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши Матбуот хизмати.