МЕҲРИБОНЛИК УЙИГА ТАШРИФ

Меҳр кўрсатиш кўп замонлардан буён халқимиз қонига сингиб кетган амаллардан бири хисобланади. Инсон кўп нарсадан тўйиши мумкин, лекин, меҳр, эътибордан ҳеч тўймайди. Шу сабабдан, Биология факультети декани Я.Аметов, декан ўринбосари Ж.Муйнакбаев, Экология ва тупроқшунослик кафедраси мудири М.Алламуратов, факультет профессор-ўқитувчилари, факультет Ёшлар иттифоқи етакчиси А.Эрматов ва факультет талаба-ёшлари Хўжайли туманида жойлашган Мехрибонлик уйига ташриф буюришди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – Мехрибонлик уйида тарбияланаётган болаларга канцелярия буюмлари, китоблар ва бошқада зарур нарсалар совға қилиш, шу орқали болалар кўнглига хушнудлик улашишдир.

Ташриф кўтаринки руҳда ўтди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари меҳмонларга ўзларининг байрам тадбирини улашдилар.

Барчамиз мана шундай савоб ишлар бажаришни ўзимизнинг одатимизга айлантирайлик, мехр улашишдан чарчамайлик!     

С.Қутлумуротова,

Биология факультетининг 2-курс талабаси.