slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
#онлайн ОРОЛБЎЙИ ҲУДУДИГА ҲАЁТ ҚАЙТМОҚДА | | Karakalpak state university

#онлайн ОРОЛБЎЙИ ҲУДУДИГА ҲАЁТ ҚАЙТМОҚДА

Маълумки, зарарли тузларнинг ҳавога кўтарилишини олдини олишнинг энг мақбул йўли қуриган денгиз ҳудудида шўрга чидамли дарахт кўчатлари ва саксовуллар экиб ўрмонзорлар барпо этишдир.

Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш борасида инқилобий ўзгаришлар, мисли кўрилмаган ишлар олиб борилиб, ушбу ишлар Оролбўйининг бугунги қахратон қиш кунлари минглаб ватандошларимиз томонидан давом эттирилмоқда. Бугун нафақат давлат, балки дунё ҳамжамиятининг бугунги нигоҳи Оролбўйи ҳудудида амалга оширилаётган яратувчанлик ишларига қаратилган. Чунки, Орол бўйида бугун олиб борилаётган ушбу ишлар эртага минтақанинг барқарор келажагини белгилаб беради.

Қорақалпоқ давлат университети фаол талабалари ҳам «Атроф муҳитни асраш – ҳар бир ёш авлоднинг бурчи» шиори остида Мўйнақ туманида олдинги Орол денгизнинг қуриган жойларида  дарахт экиш ишларида иштирок этишмоқда. Дастлаб, ҳудуд тўлиқ кўчатлар экиш учун тайёрланиб чуқурчалар қазилиб чўлга чидамли ва шу ҳудуднинг иқлими учун мослашган манзарали дарахт кўчатлари  ўтказилди. 

Дарҳақиқат, юртимизда яшил ҳудудларнинг кўпайиши, атроф-муҳит экологиясининг барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади ва халқимизда “Яхшидан боғ қолади”, “Кўчат экиб, боғ ярат”, “Бирни кессанг – ўнни эк” каби мақоллар бежизга айтилмаган.

Тадбир давом этмоқда…

Oтабек Рахимбаев,

ҚҚДУ талабаси.

Foydali havolalar