Талабалар учун видеодарслардан иборат махсус видеопортал ишга туширилди | | Karakalpak state university

Талабалар учун видеодарслардан иборат махсус видеопортал ишга туширилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида TAS-IX тамоғида https://tube.edu.uz видеопортали ишга туширилди.

Мазкур видеопорталга мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг энг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган видеодарслар мунтазам жойлаштириб борилади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар вазирлик томонидан таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида видеодарслардан иборат махсус @eduuz_online канали ишга туширилди.

Шунингдек, «UzReport» телеканали ижодкорлари билан ҳамкорликда академик лицей ўқувчилари учун “Teledars” кўрсатуви эфирга узатилмоқда.

Қолаверса, 23 мартдан вазирлик ва «Менинг Юртим» телеканали ҳамкорлигида инглиз тили ва психологиядан теледарслар бошланди. 

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg

Foydali havolalar