Биология факультети жамоаси ҳам хайр-саховат ишларини олиб бормоқда | | Karakalpak state university

Биология факультети жамоаси ҳам хайр-саховат ишларини олиб бормоқда

Ер юзидаги барча давлатларда катта муаммога айланган коронавирус «COVID-19» инфекцияси инсониятга хавф туғдиргани ҳаммамизга маълум. Юртимизда коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан қатъий чоралар кўрилмоқда. Бу инфекцияни юқтирган беморларнинг шифо топаётгани халқимизни қувонтирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг      20 апрель куни халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-мурувват, оқибат ва яхшилик каби олий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда «Саҳоват ва ёрдам» умумҳалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурган эди.

Бу эзгу ташаббус доирасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Биология факультетининг жамоати Сирдарё вилояти «Сардоба» сув омборидан жабр чеккан аҳолига ва ўзларига бириктирилган пойтахтимиздаги 35-сонли «Навруз» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги кам таъминланган етти оиланинг ҳол-аҳволлари билан танишиб, уларга озиқ-овқат ва пуллай  ҳайр-саҳоват ёрдамларини берди.

Ўз навбатида оила аъзолари кўрсатилаётган ғамҳўрликлардан кўнгли тўлиб, ҳукумат раҳбарлари ва университет жамоасига ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Жалғас Муйнакбаев,

Биология факультети ёшлар билан ишлашиш

бўйича декан муофини.

Foydali havolalar