slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://uptdlkk.kaltimprov.go.id/img/product/https://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://ditkapel.dephub.go.id/petikemas/tests/https://pmb.universitaspertamina.ac.id/popup/hari-ini/https://jdih.komnasham.go.id/img/banner/https://file.disdikbud.kaltimprov.go.id:8443/user/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor maxwinslot gacor hari inislot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor 2024
«ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ РОЛИ» | | Karakalpak state university

«ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ РОЛИ»

Бугун жаҳон ахборот майдони кун сайин кенгайиб, глобаллашув даврида дунё журналистикасининг олдига катта маъсулиятли вазифаларни қуймоқда. Жаҳон миқёсидаги глобал муаммоларнинг тўғри ечимини топишида журналистларимизнинг фаоллиги талаб қилинади. Шу боис, миллий журналистикамизнинг халқаро медиа маконида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаши бугунги кунда энг аҳамиятли вазифа бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, ўтган йиллар давомида мамлакатимизда журналистиканинг эркинлиги таъминланадиган, демократик талаб ва стандартларга тўлиқ жавоб берадиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Оммавий ахборот воситаларининг сони борган сари кўпайиб, имкониятлари янада кенгаймоқда. Бу ҳодиса, албатта, юртимиз медиа бозорининг фаол ривожланаётганлигидан дарак беради. Шу сабабли бугунги кунда бўлажак журналист кадрларнинг янги авлодини, ўз касбининг етук мутахассисларини тайёрлаш масаласи катта аҳамиятга эга.

Жорий йилнинг 26 май куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ташкил этилган “Глобаллашув жараёнида оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида ташкил этилган халқаро илмий-амалий онлайн конференциясида ҳам мана шундай масалалар айтилди.

Анжуманни университет ректори, профессор А.Реймов очиб берди.

Онлайн форматта ташкил этилган мазкур халқаро илмий-амалий анжуманда Россия давлат Казан федераль университети, Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университети, Киев давлат университети, Беларусь давлат университети, Ж.Баласағун номидаги Қирғизстон давлат университети, Ош давлат университетлери олимлари, “Қорақалпоқ адабиёти” газетасининг Бош муҳаррири, сенатор Г.Аннақличева, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан соҳа олимлари, ОАВ ходимлари, ёш тадқиқотчилар иштирок этишди.

Маърузачиларнинг таъкидлаб ўтганидек, бугун давлатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, биринчи навбатда, оммавий ахборот воситаларида намоён бўлади. Шу сабабли журналистларнинг бажарадиган вазифалари жуда ҳам кўп ва масъулиятлидир. Энг аввало, улар доимо ҳаётий ҳақиқатни тасвирлаши лозимлигини ҳеч қачон унутмаслиги лозим. Бу – журналистиканинг ҳеч қачон ўзгармас шартларидан бири.

ҚҚДУ Матбуот хизмати.

Foydali havolalar