Таълим сифатини назорат қилиш бўлими

 

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими

Дуйсенбаев Олимжон Исмаилович
+99861-223-56-75
Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелда «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда белгиланган вазифаларни ижро этиш ва олий таълим тизимида самарадорликка эришиш мақсадида 2017 йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 515-сонли қарори қабул қилинди ва Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилди.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикасининг барча олий таълим муассасаларида 2017 йилнинг декабрь ойида Таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари ўз фаолиятини бошлади.

2017 йил 28 декабрь куни Қорақалпоқ давлат университети таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилди ва ўз фаолиятини бошлади. ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тавсиясига биноан Дуйсенбаев Олимжон Исмаилович мазкур бўлимнинг бошлиғи қилиб тайинланди. Шунингдек, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарори 14-бандига мувфиқ Ганиев Саламат Турсинбаевич ва Пахратдинов Султан Юнисович бўлимнинг бош мутахассислари қилиб тайинланди.

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ўз фаолиятини ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2017 йил 30 декабрдаги 50-сон буйруғи билан тасдиқланган «Республика олий таълим муассасалари таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими тўғрисида»га намунавий Низом, тегишли тартибда тасдиқланган иш режаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 26 декабрдаги 941-сон буйруғи билан тасдиқланган «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Тармоқ тариф-малака маълумотномаси» асосида олиб боради.

Бўлимнинг асосий вазифалари университетимиз талабаларининг эгаллаган билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиш, таҳлил қилиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб бориш ва университетимизни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, ички аттестация натижаларини, таълим сифатига таъсир қилган омиллар тўғрисидаги маълумотларни университет ректори ва Давлат инспекциясига тақдим этишдан иборат.