DSinGIS – Геоинформатика соҳасида докторантура лойиҳаси

DSinGIS  – Геоинформатика соҳасида докторантура лойиҳаси 2017-2020 йилларга мўлжалланган бўлиб, лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистонда барқарор ривожланишни қўллаб қувватлашдир.

 Геоинформатика – бу янги илм соҳаси ҳисобланади, лекин унинг илдизи минг йилларга бориб тақалади. Лойиҳа учта анъанавий географик фанларни бирлаштиради (биринчидан, геодезия – бу аниқ фазовий маълумотларни олиш, иккинчидан, география – инсон ва жисмоний жиҳатдан ўрганиш фани сифатида ҳамда сўнггиси картография – хариталарни яратиш фани сифатида). Ушбу фанларнинг интеграцияси ўта жадаллик билан ривожланаётган компьютер тизимига асосланган.

Лойиҳанинг асосий вазифалари: 

 1). Геоинформатикани татбиқ этиш соҳасида доимий касбий ривожланишни қўллаб-қувватловчи янги инновацион докторлик дастур ва усулларини ишлаб чиқиш.

2). Юқори ахборот ва комуникация технологияларига асосланган таълим ва илмий-тадқиқот муҳитини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий муассасалар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш.

3).Ўзбекистондаги ҳамкор университетлар профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг геоинформатика соҳасидаги илмий салоҳиятини юксалтириш.

4).Докторантура ва илмий тадқиқотда ўзбекистонлик олимларни тармоқлараро геоинформатика соҳасига йўналтириш.

5). Геоинформатика соҳасида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчи ва докторантларнинг халқаро миқъёсдаги жамиятларга жалб этилишини кенгайтириш, ОТМ ва ИТМларнинг халқаролашувини кучайтириш.

Кутилаётган натижалар:

Кутилаётган натижалар қуйидагилардан иборат:

1). Геоинформатика сохасида халқаро тармоқ;

2). Аккредитациядан ўтган докторантура дастури;

3). ОТМларда юқорида келтирилган муаммоларни ҳал қилиш бўйича таълим салоҳияти;

4). Ҳамкорликдаги қўшма билим ҳавзасига эга электрон таълим платформаси;

5). Тармоқлараро алоқаларга кўмаклашувчи ўзбек тилидаги таърифларни ўз ичига олувчи геофазовий атамалар глоссарийси;

6). Тадқиқот салоҳияти: Ўзбекистонда тармоқлараро қўлланишлар учун тадқиқот лабораториялари ва ҳамкорликдаги илмий тадқиқот маркази;

7). Кўплаб самарали натижаларга қаратилган йиллик Геоинформатика конференциялари.

Ҳамкорлар:

1). О Обуда университети (OU), Венгрия

2). Зальцбургдаги Париж Лодрон университети (PLUS), Австрия

3). Қироллик технология институти (KTH), Швеция

4). Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Лейбниц институти (IAMO), Германия

5). Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (TIIAME), Ўзбекистон

6). Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (NUU), Ўзбекистон

7). Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети (KSU), Ўзбекистон

8). Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти (SamSACЕI), Ўзбекистон

9). Тошкент архитектура қурилиш институти, (TIAC), Ўзбекистон

10). Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон

11). Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон

12). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комисияси, Ўзбекистон

 

Қўшимча маълумот олиш ёки DSinGIS бўйича шарҳларингизни юбориш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

Доц. Лорант Фолдварй,

Лойиҳа координатори

Обуда Университети

Пиросалма кўчаси 1-3.

Секешфеҳервар Н-8000

Венгрия

Е-mail: foldvary.lorant@amk.uni-obuda.hu

Ёки

Илхом Абдурахманов

Лойиҳанинг миллий координатори

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ)

Қори Ниёзий 39

Тошкент 100000

Ўзбекистон

Email: dsingis.uz@gmail.com

ilhom.isakovich@gmail.com

Лойиҳа ҳақидаги батафсил маълумотларни қуйидаги сайтлардан олишингиз мумкин.

http://www.dsingis.eu

http://www.geoinformatics.uz

Foydali havolalar

Skip to content