https://stok.bte.co.id/pg/ https://coverage.bte.co.id/public/play/ https://lapor.bte.co.id/rungkat/ https://itj.jakartamrt.co.id/data/ https://dev.idcomm.id/wp-includes/IXR/slot-gacor/
Инструкция | Karakalpak state university

Инструкция

3.18. Олий таълим муассасаси талабалари:

3.18.1. ҚҚДУ таълим олувчилари сифатли ва юқори савияда билим олиши, танлаган ихтисослиги бўйича юқори малакали мутахассис бўлиб етишиши учун зарур бўлган ҳуқуқлардан фойдалананиш;

3.18.2. фан, техника, замонавий технологиялар ютуқларига мос келувчи билимлар олиш;

3.18.3. ҚҚДУ ахборот-ресурс марказида мавжуд бўлган китоблар, даврий нашрлар, электрон таълим воситаларидан белгиланган тартибда бепул фойдаланиш;

3.18.4. бепул маслаҳатлар ва йўл-йўриқлар олиш;

3.18.5. аудиториялар, таълим воситалари саналувчи ашёлардан ўрнатилган тартибда бепул фойдаланиш;

3.18.6. таълим жараёни самарадорлиги ва таълим сифатини ошириш юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини, танқидий фикрларини белгиланган тартибда таълим муассасаси, деканат ва кафедра раҳбариятига  билдиришга ва уларни кўриб чиқилишини талаб қилиш;

3.18.7. ҚҚДУ ва факультет миқёсида ўтказиладиган оммавий тадбирларда иштирок этиш;

3.18.8. илмий тадқиқот ишларида ва илмий конференцияларда қатнашишга ва уларнинг натижаларини нашр этишга ва бу ҳақда ахборотлар бериш;

3.18.9. ҚҚДУда қонуний равишда фаолият юритаётган                    жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиш ва улар ишида қатнашиш;

3.18.10. қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш;

3.18.11. ватанига ва халқига ҳалол хизмат қилишга тайёр, юқори билимли ва юксак маънавиятли мутахассис бўлиб етишиш учун фидокорона билим олиш, ўз касбий салоҳиятини шакллантириш ва такомиллаштириш;

 3.18.12. таълим олиш жараёнида жамиятнинг ахлоқий принципларига, маънавий қадриятларимизга, қонун талабларига, ўзаро муносабатларнинг юксак талабларига жавоб берувчи қоидаларига қатъий амал қилиш;

3.18.13. танлаган ихтисослиги бўйича чуқур назарий билим олиш, бўлғуси касби бўйича амалий кўникмалар ҳосил қилиш;

3.18.14. ўқув жараёни талабларига бўйсуниши, ўқув машғулотларини узрли сабабсиз қолдирмаслик, дарсларга кеч қолиб келмаслик, машғулотлар тамом бўлмасидан аввал кетиб қолмаслик;

3.18.15. таълим жараёни билан боғлиқ  вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, ўқитувчиларнинг фанни ўзлаштириш билан боғлиқ топшириқларини ўз вақтида ва талаб  даражасида бажариш, машғулотларга зарур ўқув қуроллари билан келиш;

 3.18.16. тегишли кафедра ва деканат билан мустаҳкам алоқада бўлиш, деканатнинг қонуний топшириқларини ўз вақтида бажариш;

 3.18.17. билимларни эгаллашда ташаббус ва ғайрат кўрсатиш, лоқайдликка йўл қўймаслик;

 3.18.18. ўз курсдошлари, бошқа талабалар, профессор-ўқитувчилар билан ҳушмуомалада бўлиш;

 3.18.19. ҚҚДУ мулкларига эҳтиёткор ва тежамкор муносабатда бўлиш, уларга қасддан ёки эҳтиётсизликдан зиён етказмаслик, зиён етказгани тақдирда зарар ўрнини ўрнатилган тартибда қоплаш, ашёларни аудиториядан ёки бинодан ташқарига олиб чиқмаслиги;

 3.18.20. бино ичида, йўлакларда, аудиторияларда санитария қоидаларига риоя қилиши, ифлослантирмаслиги, тамаки чекмаслик;       

 3.18.21. кийиниш  маданиятига риоя қилиш, диний ибодат кийимларида юрмаслик, безак ва тақинчоқларга ҳирс қўймаслик. Ташқи кўриниши ва ёмон ҳулқ-атвори билан бошқалардан ажралиб турмаслиги, ахлоқ-одоб нормаларига сўзсиз бўйсуниши;

 3.18.22. ўқув машғулотига келмаган (шу жумладан, касаллиги туфайли) уч кундан  кечикмасдан бевосита ўзи ёҳуд гуруҳ раҳбари орқали деканатни ёзма равишда хабардор қилиш, қатнашмаслик сабабларини кўрсатиш;

 3.18.23. хорижий ташкилотлар грантларида қатнашгани тақдирда бу ҳақда факультет деканини хабардор қилиш, грант билан боғлиқ ҳолда чет элга жўнаб кетишдан аввал ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбариятининг розилигини олиши;

 3.18.24. ўз илмий, маънавий-ахлоқий, ғоявий-сиёсий савиясини мунтазам ошириб бориши, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги ислоҳотлар ва янгиланишлардан хабардор бўлиш;

3.18.25. ҚҚДУ Устави, Ички тартиб қоидалари, ўқув интизомига, университет кенгаш қарорлари, ректор буйруқлари ҳамда таълим тизимига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қуйилган мақсад ва вазифаларга, шунингдек ўзининг  мажбуриятларига риоя этиш.

  1. Олий таълим муассасаси худудида қуйидагилар

т а ъ қ и қ л а н а д и :

4.1. ҚҚДУ худудида, биноларда, йўлакларда, аудиторияда, махсус ажратилмаган бошқа жойларда сигарет чекиш;

4.2. алкоголли ичимликлар (пиво, вино ва бошқалар), гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилиш, шунингдек шу ҳолатда бўлиш;

4.3. безорилик қилиш, уятли сўзлар айтиш, сўкиниш, ўзгаларга шилқимлик қилиш, одамлар осойишталигига путур етказадиган хатти-ҳаракатлар содир этиш;

4.4.диний мазмундаги ёзма ёки электрон воситалардаги материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш;

4.5.  миллий, ирқий, этник, диний адоватни тарғиб қилувчи ҳар қандай шаклдаги материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва тарғиб этиш;

4.6.беҳаёликни тарғиб қилувчи порнографик материалларни қандай шаклда бўлишидан қатъий назар (расм, аудио, видео, босма нашр) тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш, тарғиб қилиш;

4.7. ҚҚДУ худудида азарт ўйинларни ўйнаш;

4.8. бино ичида бош кийимда ва устки кийимда (пальто, пўстин, куртка) юриш, баланд овоз билан гапириш, шовқин солиш, машғулотлар бўлаётган чоғда коридор бўйлаб юриш, аудитория эшигини сабабсиз очиб қараш;

4.9. ҚҚДУга  диний ибодат либосларида келиш;

4.10. муассаса худудида одамлар диққатини тортадиган майка, мини юбка, шортик ва бошқа умумэътироф этилган ахлоқ-одоб нормаларига зид келувчи кийимларда юриш, ғайритабиий тақинчоқлар тақиб олиш, пардоз-андознинг экстравагант усулларини қўллаш;

4.11. талабалар одми, аммо покиза кийинишлари, соч турмакларни ғайриоддий бўлишига йўл қўймаслик;

4.12. зебу-зийнатдан фойдаланишда меъёрга риоя қилишлари, ўзларининг дидсизликларини кўрсатиб қў.ймаслик;

 

4.13. ҚҚДУ ҳудуди ва хоналарида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби.

4.13.1. ҚҚДУга кириб келишда ҳар бир таълим олувчи, ходим, келувчи ва бошқа шахслар ўз телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни “овозсиз” режимга ўтказиши) шарт.

4.13.2. ҚҚДУда ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар:

телефонини ўчириб қўйиши;

телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.

4.13.3.Таълим олувчиларга қуйдагилар қатъиян тақиқланади:

а) телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чунтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;

б) телефон аккумуляторини зарядлаш учун ҚҚДУ электр тармоқларига улаш;

в) телефони ёрдамида:

атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;

ҚҚДУ нуфузига, шу жумладан зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;

г) ўқув машғулотлари вақтида:

телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (MMS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;

телефонни стол устига қўйиш;

мусиқа, шу жумладан науишниклар орқали тинглаш;

сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шугулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;

суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;

телефон (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

4.13.4.ҚҚДУда таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралигида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, ҚҚДУнинг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга (қўнғироқ қилишга, SMS, MMS, GPRS жўнатишга, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар хизматидан фойдаланишга) рухсат этилади. 

4.13.5.Машғулотлар ва турли тадбирлар оралиғида телефон орқали сўзлашиш учун хонадан йўалакка ёки фойега чиқиш, паст овозда ва қисқа мулоқот қилиш зарур.

4.13.6.Фавқулодда вазиятлар вужудга келган тақдирда ҚҚДУда телефондан фойдаланиш чекланмайди. 

4.13.7.ҚҚДУнинг ўқитувчилари ва бошқа ходимлари:

ўқув машғулотлари вақтида телефондан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас;

дарсдан ташқари вақтда таълим олувчилар иштироқида телефондан фойдаланишни имкони борича чеклашлари шарт.

4.14.Талабалар турар жойида соат 22.00дан 06.00гача фуқаролар осойишталигини бузадиган, дам олишларига халақт берадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўйиш (радиоприёмник, телевизор, магнитофон ва бошқа овоз кучайтириш воситаларидан фойдаланиш); муассаса худудига, машғулотларга бегона (ОТМга алоқадор бўлмаган) шахсларни бошлаб келиш маън этилади.

 

  1. Ўқиш ва дам олиш вақтини тартибга солиш талаблари.

5.1. ҚҚДУда ўқув машғулотлари белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси асосида тузилган дарс жадвали бўйича олиб борилади.

5.2. кундузги таълим шаклида талабаларга ўқув йили давомида икки мартадан кам бўлмаган миқдорда умумий давомийлиги ўқув режаларида тасдиқланган муддатга тенг таътил белгиланади.

5.3.    дарс жадвали семестр учун тузилади ва семестр бошланишидан 10 кундан кечиктирмай осиб қўйилади. Факультатив машғулотлар ўтказиш учун алоҳида жадвал тузилади.

5.4.    академик соатнинг давомийлиги 40 минут (танаффуссиз қўшма дарс 80 минут). Ўқув машғулоти бошланиши ва тугаши ҳақида ўқитувчи ва талабалар қўнғироқ билан огоҳлантирилади. Ҳар жуфтлик машғулотлар ўртасида 10 минут танаффус белгиланади.

5.5. ўқув куни давомида тушлик танаффус 40 минутдан ошмаслиги  керак. Дарс бошлангандан кейин барча ўқув хоналарида тинчлик ва тартиб таъминланиши лозим. Ўқув машғулотларини бўлиш, дарс пайтида аудиторияга сабабсиз кириш ва чиқиб кетишга йўл  қўйилмайди.

5.6. ҳар бир ўқув машғулоти бошлангунга қадар (машғулотлар орасидаги танаффус пайтида) аудитория, лаборатория, ўқув устахоналари ва кабинетларида лаборантлар зарур ўқув қўлланмалар ва ускуналарни дарсга тайёрлайдилар.

5.6. аудитория, лаборатория, ўқув устахоналарида амалий машғулотлар ўтиш учун ҳар бир курс икки гуруҳга бўлинади. Талабалар гуруҳининг таркиби амалий машғулотлар характеридан келиб чиқиб тегишли буйруқ асосида белгиланади.

5.7. ҳар бир гуруҳда факультет декани томонидан интизомли ва дарсга улгурувчи талабалар ичидан гуруҳ раҳбари (сардори) белгиланади.

Гуруҳ раҳбари (сардор)и бевосита факультет декани, декан муовинлари ва гуруҳ мураббийсига бўйсунади, ўз гуруҳида уларнинг барча кўрсатма ва буйруқларини бажаради.

5.8.  гуруҳ раҳбари (сардори)нинг вазифасига қуйидагилар киради:

а) ўқув машғулотларининг ҳамма турлари бўйича талабаларни шахсан ҳисобга олиш;

б) ҳар куни факультет деканига дарсга келмаган ва кечиккан талабалар тўғрисида, уларнинг сабабларини кўрсатган ҳолда маълумот бериш;

в) маъруза ва амалий машғулот дарсларида гуруҳда ўқув фанининг боришини кузатиш, шунингдек, ўқув ускуналари ва жиҳозларнинг сақланиши ҳақида жавобгарлик;

г)  гуруҳ талабалари ўртасида дарслик, ўқув қўлланмаларини ўз вақтида олиш ва тарқатишни ташкил қилиш;

д) факультет декани томонидан машғулотлар жадвалига киритилган ўзгаришларни талабаларга етказиш;

е) ҳар куни тартиб бўйича гуруҳ навбатчисини белгилаш;

ж)    гуруҳ талабаларининг стипендияларини ўз вақтида олинишини   назорат қилиш;

Ҳамма гуруҳ талабалари учун гуруҳ раҳбари(сардор)нинг юқорида кўрсатилган вазифалари  деканнинг  буйруғи асосида етказилади.

5.9.  ҳар бир гуруҳ учун белгиланган шаклдаги гуруҳ журнали шакллантирилиб, унда барча дарслар бўйича дарсга келмаган талабалар гуруҳ раҳбари (сардори) томонидан белгилаб борилади. Мазкур журнал деканатда сақланади. Ҳар кунлик дарслар бошланиши олдидан гуруҳ раҳбари (сардори) деканатдан журнални олиб, шу куни дарслар тугагач деканатга топширади.

Аудитория, лаборатория ва ўқув хоналаридаги жиҳозлар ва бошқа ашёлар бутлиги, мавжудлиги ва яроқли ҳолдалиги учун гуруҳнинг барча талабалари моддий жавобгардирлар.

 

  1. Талабаларни ўқиш ва жамоат ишларидаги ютуқлари учун рағбатлантириш.

 

6.1. талабалар ўқишда юқори кўрсаткичларга эришганлиги, илмий-тадқиқот ишлари ва олий таълим муассасаси ижтимоий ҳаётида фаол иштироки учун қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:

– ташаккурнома эълон қилиш;

– стипендияга қўшимча қилиш ёки мукофотлаш;

– фахрий ёрлиқ ёки қимматбаҳо совға билан тақдирлаш.

6.2. рағбатлантириш ҚҚДУ “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти, Хотин-қизлар қўмитаси, талабалар Касаба уюшмаси томонидан ёки уларнинг тавсиялари асосида ректор буйруғига мувофиқ амалга оширилади.

6.3. рағбатлантиришга тегишли маълумот ва буйруқдан кўчирма талабанинг шахсий хужжатлар тўпламида сақланади.

 

  1. Интизомий таъсир чоралари.

 

7.1. талаба ўзига юклатилган юқоридаги мажбуриятларни бузгани тақдирда унга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари кўрилади: ҳайфсан ҳамда талабалар сафидан четлатиш.

7.2.Талаба ҚҚДУдан қуйидаги ҳолларда четлаштири­ли­ши мумкин:

а) ўз ҳоҳишига биноан;

б) ўқишнинг бошқа таълим муссасасига кўчирилиши муноса­ба­ти билан;

в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссияси маълумот­но­ма­си асосида);

г) ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоида­ла­ри­ни бузганлиги учун;

д) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;

е)ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);

ж) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

з) вафот этганлиги сабабли.

    Харбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида талабага Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида академик таътил берилиши мумкин.

 7.3.Белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаган (академик қарздор бўлган) талаба ҚҚДУ ректори буйруғи билан курсдан қолдирилади.

Академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талаба тўлов-контракт асосида ўқишини куйи курсдаги ўқув семестри бошидан бошлаши мумкин.

Курсдан қолдирилган талаба ушбу Қойдаларнинг 7.2. бандидаги холатлар бўйича талабалар сафидан четлаштирилиши мумкин.

7.4. ҚҚДУ маъмурияти ташаббуси билан, яъни мазкур Қоидаларнинг 7.2.-банди “е” кичик бандига кўра талабаларни ўқишдан четлаштириш талабалар касаба уюшмасининг ёзма розилигини  инобатга олган ҳолда (касаба уюшмаси аъзоси бўлган талабалар учун) амалга оширилади. Шунингдек, талаба мазкур Қоидаларнинг 7.2.-банди “г” кичик бандига кўра четлаштирилаётган ҳолда, ҚҚДУнинг “Ёшлар иттифоқининг” бошланғич ташкилоти билан ҳам келишилиши мумкин.

7.5.Интизомий жазога тортилган талаба ўзига қўлланилган  жазо чорасининг қонунийлиги ва адолатлилиги юзасидан қонун хужжатларида белгиланган тартибда шикоят билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ёки суд идораларига мурожаат этиши мумкин.

7.6. Талабага нисбатан қўлланилган интизомий жазо юзасидан маълумот унинг шахсий хужжатлар тўпламида сақланади.

7.7. Талаба олий таълим муассасасидан четлаштирилганда, унга (ота-онаси ёки ҳуқуқий васийсига уларнинг аризаси билан) шахсий хужжатлари, белгиланган шаклдаги академик маълумотнома топширилади ва уларнинг нусхаси шахсий йиғма жилдга тикиб қуйилади. 

«Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети

ички тартиб-қоидалари»нинг 3.18.-4-5-6-7- бандлари

Пайдалы дереклер