НЕМИС ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ КАФЕДРАСИ

1958-йили Немис тили мутахассислиги бўйича 15 талаба ушбу таълим масканини битирди. Улар Республиканинг ҳар ҳил туманларига дастур бўйича жўнатилди. Улардан И.К.Замешаева немис тили кафедрасида қолди. Уларга 1-босқичдан бошлаб Р.И.Бонк, Р.М.Сидикова ва бошқа профессер ўқитувчилар таълим берган. 1956-йили Чет тиллар кафедраси икки кафедрага инглис ва немис тили кафедраларига бўлинди. Шу йилдан бошлаб 1976-йилга қадар И.К.Замешаева кафедра раҳбари вазифасини бажарган.. Кафедрага доцент А.Курбанбаев, М.Ауезов, С.Джакипов, Е.Кунназаров, А.Джумамуратов, Д.Бердимуратов ва К.Аманбаевлар раҳбарлик қилди.

Ҳозирда Д.Бердимуратов кафедра мудири вазифасини бажариб келмоқда. Кафедрада 10 ўқитувчи, шундан 2 таси доцент, 3 та катта ўқитувчи ва 5 та ассистент ўқитувчи таълим бермоқда. Кафедранинг илмий алоқалари жуда кенг ҳисобланиб, Тошкент, Самарқанд университетлари билан  яқин муносабатда.

Бонн университети профессори К.Райхл университетга бир неча маротаба ташриф буюриб, немис ва инглис тилларидан талабаларига дарс берди. Унга Қорақалпоқ давлат университети фаҳрий профессори унвони берилди. Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси немис тилини ўқитишга жуда катта эътибор қаратган. Улар томонидан ҳар йили «Нотиқлик санъати» бўйича танлов ташкиллаштирилиб келинади ва бу таңловга талабалар фаол иштирок этиб келмоқда. Гёте институти ва Тошкентдаги DAAD (Германия Академик алмашувлар) билан алоқалар йўлга қўйилган. Улар томонидан немис тили ўқитувчилари учун 2 йилда 1 маротаба «Lehrertag» (Республика ўқитувчилар съезди) ўтказилади. Бунга кафедра ўқитувчилари  ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. DAAD ва Гёте институти тамонидан университетимизда ҳар хил семинарлар ташкил этилади. Ҳар йили талабалар Тошкентдаги Гёте институтида ўз мутахассисликлари бўйича билимларини ошириб келмоқда. Германия ва Австрия ҳүкмати томонидан ташкиллаштирилган малака ошириш курслари ва семинарларга шу мамлакатларда кафедрамиз ўқитувчиларидан А.Курбанбаев, О.Ибрагимов, Я. Курбанов, А.Джумамуратов, Д.Бердимуратов, А.Мамбетниязова ва Г.Бабаевалар иштирок этди.

2008-йилдан бошлаб Германия ва Австрия  ҳамкорлигида Нукус шаҳридаги 6-сонли мактаб немис тилини ўқитиш бўйича иҳтисослаштирилган мактабга айланди. Бу мактабда кафедра талабалари амалиётларини бажариб келмоқда.

Бизнинг йўналишимиз талабаларида немис тилини ўрганишга бўлган иштиёқ жуда юқори. Йилдан-йилга бизнинг талабаларимиз чет тилларини ўрганишда қори натижаларга эришмоқда. Бунга мисол йўналишимиз талабалари Джалгасбаева Виктория (2017 й.) Атаева Огилнур ҳамда Сарсенбаева Айдын (2018 й.) Германия давлати шахарларида тил кўникмаларини ривожлантириш бўйича ёзги курсларда ўқиб келдилар.

Будан ташқари йилига 2 маротаба ўтказиладиган немис тили бўйича малака кўникмаларини аниқлаш бўйича тесга нафақат немис тили йўналиши талабалари, балки факультетимизнинг инглиз тили йўналиши талабалари ҳам фаол қатнашиб тил билиш даражаларини аниқлаш сертификатларига эга бўлмоқдалар.

2018 йилдан йилдан бўён Германия мамлакати Иқтисодиёт вазирлигига қарашли SES – Senior Experten Servis (Тажрибали Экспертлар Хизмати) ташкилоти билан алоқалар ўрнатилди. Уша ташкилот ёрдамида студентларнинг тил кўникмаларини ошириш грамматикани тўғри фойдалана билиш, гапириш даражасини яхшилаш каби ишлар олиб борилмоқда.

2018 йил 20-октябрдан бошлаб 17-ноябрга қадар уша ташкилот эксперт-ўқитувчиси Ганс-Гюнтер Пассман талабаларга нутқ кўникмаларини ривожлантириш фанидан дарс ўтмоқда

Кафедрада фаолият юритаётган илмий даражали профессор-ўқитувчилар

 

 

Қурбанбаев Аминбай, педагогика фанлари номзоди, доцент. 1940-йили Тўрткүл ттуманида туғилган. 1965-йили Тошкент давлат чет тиллар педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича ўрта мактаблар учун немис тили ва тўлиқ бўлмаган мактаблар учун ўзбек тили ва адабиёти. 1975-йили «Методика преподавания немецких предлогов в национальной аудитории» мавзусида кандидатлик диссертациясини ёқлади. 1985-йили доцент унвони берилди. 100 дан ортиқ илмий методик ишлари нашриётда эълон қилинди. Жумладан 2 монография, 5 дарслик, 8 ўқув қўлланмаси нашрдан чиқди. Ҳозирги вақтда кафедра аъзолари билан бирга Немисча-қоракалпоқча, қорақалпоқча-немисча луғат үстида иш олиб бормоқда.

 

 

Хамидов Нуратдин Шамшетдинович, филология фанлари номзоди, доцент. 1975-йили Чимбой туманида туғилган. 1997-йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича немис ва инглис тили ўқитувчиси. 2008-йили «Ҳозирги замон қорақалпоқ тилидаги равишларнинг стиллик жиҳатдан қўлланилиши» мавзусида кандидатлик диссертациясини ёқлади. 30 дан ортиқ илмий методик ишлари нашриётда эълон қилинди. 1997-йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети немис тили ва адабиёти кафедрасида ўқитувчи, 2013-йилдан ушбу кафедра доценти вазифасини бажариб келмоқда.

 

Шунингдек, кафедрада катта ўқитувчилар А.Джумамуратов, М.Аметова, ассистенлар А.Таекеева, Я.Қурбанов, А.Мамбетниязова,  М.Палўанова, Г.Бабаевалар фаолият юритмоқда.

Foydali havolalar