ФАКУЛЬТЕТЛАРАРО ЧЕТ ТИЛЛАР КАФЕДРАСИ

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Чет тиллари факультети факультетлараро чет тиллар кафедраси 1976 йили тошкил топган бўлиб, ҳозирги кунда бу кафедра ўзининг 42 йиллик тарихига эга кафедралардан бири бўлиб ҳисобланади.

1976-1977 ўқув йилидан бошлаб университетнинг барча факультетларида инглиз, немис ва лотин тилларини ўкитишни таминлаш мақсадида факультетлараро чет тилар кафедраси ташкиллаштирилди. Кафедра ташкил топган вақтдан бошлаб узоқ йиллар давомида тажрибали  педагоглар доцент П.Бекимбетов,  К. А. Исмаилов, Е.Қунназаров, А.Қурбанбаев, Г.Нурымбетова, О.Ибрагимов, Г.Тлеўмуратов мудирлик қилиб келди. Кафедрада меҳнат ветеранлари, катта ўкитувчилар Т.Досанов, Е.Базарбаев, Н.Мудрякова, И.Замешаева. З. Урунбаева, З. Султанова, З. Нысанова, А. Юсуповалар ёшларга таълим-тарбия берди.

1991-1994 йиллари чет тиллари кафедрасига доцент А.Курбанбаев мудирлик этиб келган бўлса, 1994-1995 йиллари доцент Г.Нурымбетова мудирлик қилган.

1995-1996 йиллари кафедра иккига бўлиниб, табийий-иқтисодиёт йўналишлар бўйича чет тиллар кафедраси ҳамда гуманитар йўналишлар бўйича чет тиллар кафедраси деб номланди. Табийий-иқтисод йўналишлар бўйича чет тиллар кафедрасига  доцент О.Ибрагимов ва  гуманитар йўналишлар бўйича чет тиллар кафедрасига Г.Тлеўмуратовлар мудирлик этган.

 1996 йили катта ўқитувчи О.Торебаев кафедра мудири этиб  тайинланди  ва у 2005 йилга кадар кафедрага  мудирлик этган.

2005 йил факультетлараро чет тиллар кафедраси билан  инглиз тили кафедраси қўшилиб, инглиз филологияси кафедрасига асос солинди ва шу даврда  2006 йилнинг январь ойига қадар инглиз филологияси кафедрасига  катта ўқитувчи Дж.Курбанбаев  мудирлик этган.

2006 -2007 йиллари инглиз филологияси кафедрасига катта  ўқитувчи Г. Бекбергенова мудирлик этган.

2007-2008 йиллари инглиз филологияси кафедрасига  катта ўқитувчи  А.Тажиева кафедра мудири этиб тайинланган.

2008 йил май ойининг 30 санасида Вазирлик томонидан янги  159-сонли буйруқ билан тасдиқланган «Олий ўқув муассасаларининг кафедралари тўғрисидаги Низом» талабларига мувофиқ ва университетнинг Илмий Кенгаши қарори билан умумуниверситет тиллар кафедраси ташкиллаштирилиб кафедра мудири этиб педагогика фанлари номзоди  Айгул Ходжаниязова тайинланган.

2015-йилнинг  ноябрь ойидан бошлаб  ф.ф.н., доцент Д.Т. Кубейсинова факультетлараро чет тиллар кафедраси мудираси лавозимида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Ҳозирги кунда факультетлараро чет тиллар кафедраси  университетнинг барча 10та факультетнинг бакалавриат йўналишларига  чет тилидан  амалий машғулотлар олиб боради.

Ҳар йили кафедра аъзолари Халқаро ва Республика миқёсида ўтказилаётган илмий анжуманларга фаол қатнашиб, илмий мақолаларини чоп этиб келмоқда. Шулардан кафедра профессор-ўқитувчилари Ж.К.Таспанова, Р.М. Ещанова, З. М. Молдахметова, «Теория и практика современной науки» Халқаро илмий-амалий журналида, Р. А. Хабипова, «Scope Academic House 7 th International conference  Science and Practice  ва  «Social Science and Humanities» журналида, А. Ембергенова ва М.А. Калабаеваларнинг «АЭТЕРНА» Халқаро илмий журналларида илмий мақолалари чоп этилди.

 Кейинги 3 йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2 монография, 1 дарслик ва  15 ўқув-методик қўлланмалар, 50 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар босмодан чоп этилдилар.

Foydali havolalar