Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998-йил 24-февральдаги 77-сон «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва улар фаолиятини бошқариш ҳақида»ги қарорига асосланиб Республикамиз худудидаги касб-ҳунар коллежларини олий маълумотга эга муҳандис-педагоглар билан таъминлаш мақсадида 2000-2001 ўқув йилидан бошлаб инженерлик қурилиш факультети таркибида янги «Касбий таълим» кафедраси ташкил этилди.

2009-йили университетда Техника факультети очилиш мунасобати билан «Касбий таълим» кафедраси шу факультет таркибига ўтказилиб, «Қурилиш» кафедраси номида қайта ташкил этилди. Кафедрада 5340200-Бино ва иншоотлар қурилиши, 5111000-Касб таълими (5340200-Бино ва иншоотлар қурилиши) бакалавр йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланди. 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб 5340500-Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш бакалавр йўналиши бўйича талабаларни ўқишга қабул қилиш бошланди.

2014-йил 2-сентябрьдан бошлаб «Қурилиш» кафедраси «Бино ва иншоотлар қурилиши» кафедраси бўлиб қайта ташкил этилди.

Ҳозирги кунда кафедрада 5340200 – Бино ва иншоотлар қурилиши, 5340500 – Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш бакалавр йўналишлари бўйича талабалар билим олмоқдалар. «Бино ва иншоотлар қурилиши» кафедраси профессор-ўқитувчилари таркиби: кафедра мудири т.ф.н. Г.Утегенова, т.ф.н., доцент Қ.Даўлетов, т.ф.н., доцент Н.Сапарниязов, катта ўқитувчилар Ж.Нажимов, Р.Пахратдинова, У.Мамутов, А.Алламбергенов, ассистентлар М.Ешмуратов, Ж.Камалов, Н.Сайымбетова, Ш.Тажибаев, Р.Бекимбетов, М.Камалов, А.Пахратдинов, Қ.Бектурсынова ва стажёр-ўқитувчилар А.Наўрызбаев, ГСержанова, А.Айтбаева, З.Пасиева, Ю.Утемуратова, Б.Искендеров, А.Даўлетбаевалардан иборат. Бундан ташқари кафедрада Урганч давлат университети доцентлари Б.Рахманов ва Б.Собиров, Тошкент архитектура-қурилиш институты профессорлари Х.Акрамов, Х.Комилов, ЎзФА Умумий ва ноорганик кимё инситути силикатлар кимёси лабораторияси мудири профессор З.Қодирова, ЎзФА ҚҚ бўлими геология лабораторияси мудири т.ф.д. И.Аимбетов, «Мустақил худудий сертификация маркази» коллектив корхонаси директори К.Турамбетов, «ККгорсельпроект» МЧЖ бошлиғи А.Айтбаев, «ККпухаражойбар» МЧЖ бошлиғи Т.Нағашбаевлар талабаларга таълим-тарбия беришда ўриндошлик асосида фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

Кафедрада тайёрланаётган бакалавр йўналишлари талабаларининг танишув, ўқув-технологик, ишлаб чиқариш ва битирув олди амалиётлари Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тассаруфидаги қурилиш ташкилотлари, лойиҳалаш институтлари ва ишлаб чиқариш корханаларида ўтказиб келинмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 6 та номдор стипендия ғолиблари тайёрланди, улардан учтаси Беруний номидаги давлат стипендиаси, учтаси эса Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабалари учун таъсис этилган Бердақ номидаги стипендия ғолиблари ҳисобланади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кейинги уч йил давомида хорижий ва республика журналлари, халқаро ва республика миқёсидаги анжуманларда 120 дан ортиқ мақола ва тезислар нашрдан чиқиб, 30 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланишига эришилди. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2017-2018 ўқув йилида 1 дарслик ва 10 та ўқув қўлланма нашрга тайёрланиб, уларнинг муаллифларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли гувоҳномалар берилди ва нашрдан чиқарилди. Ҳозирги вақтда кафедра Астрахан давлат архитектура-қурилиш университети, Москва давлат миллий тадқиқот қурилиш университети, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд архитектура-қурилиш институти, Урганч давлат университети ва бошқа олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда.

Кафедрада 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Москва давлат миллий тадқиқот қурилиш университети билан биргаликда шартнома асосида «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш» бакалавр таълим йўналишига, «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш» магистратура мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастури асосида талабалар ва магистрлар ўқишга қабул қилиниб, бугунги кунда таълим олмақдалар.

Кафедрада ишлаб келаётган илимий даражали профессор ўқитувчилар

 

Утегенова Гульзар Ауесбаевна, техника фанлари номзоди. 1964-йили Нукус шахрида тўғилган. 1988-йили Н.Э.Бауман номидаги Москва юқори техника училищесини тугатган. Мутахассислиги инженер-механик. 2008-йили «Обоснование параметров ротационного семязаделывающего рабочего органа рисовой сеялки (для условий Республики Каракалпакстан)» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 50 дан ортиқ илмий-услубий меҳнатлари нашр этилган. Буларнинг ичида 1та Ўзбекистон Республикаси патенти, 1 та ўқув қўлланма, 3таўқув-услубий қўлланма, 25та илмий мақола ва 25та тезис муаллифи. 2016-йилдан бошлаб кафедра мудири.

 

Узаков Торебек Джумабаевич, техника фанлари номзоди. 1970-йили Чимбай туманида туғилган. 1993-йили Наманган саноат-технология институтини тугатган. Мутахассислиги саноат ва фуқаро қурилиши бўйича инженер-педагог. 2010-йили «Транспорт наносов в дельте р.Амударьи в условиях зарегулированного стока воды» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 30 дан ортиқ илмий-услубий меҳнатлари босмадан чиқарилган. Буларнинг ичида 1та дарслик, 10та ўқув-услубий қўлланмаси, 25 та илмий мақола ва тезислар муаллифи.

 

Сапарниязов Нукусбай Нурниязович, техника фанлари номзоди, доцент. 1956-йили Нукус шаҳрида туғилган. 1978-йили Воронеж ўрмончилик техника институтини тугатган. Мутахассислиги ўрмон ва ёғочга ишлов бериш саноат машиналари ва механизмлари муҳандиси. 1997-йили «Повышение долговечности гильз цилиндров отремонтированных двигателей путем применения электроискрового легирования и поверхностного пластического деформирования» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 20 дан ортиқ илмий-услубий меҳнатлари босмадан чиқарилган. Буларнинг ичида 4та ўқув-услубий қўлланмаси, 15та илмий мақола ва 5та тезис муаллифи. 2014-йилдан бошлаб кафедра доценти.

 

Даўлетов Қалнияз Абатбаевич техника фанлари номзоди, доцент. 1967-йили Нукус шаҳрида тўғилган. 1992-йили Киев политехника институтини тугатган. Мутахассислиги инженер-металлург. 1999-йили «Электрические свойства плёнок Ge на GaAS и сенсоры температуры на их основе» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 30 дан ортиқ илмий-услубий меҳнатлари босмадан чиқарилган. Буларнинг ичида 5та ўқув-услубий қўлланма, 7та илмий мақолава 17та тезис муаллифи. 2014-йилдан бошлаб кафедра доценти.

Шу билан бирга, кафедрада катта ўқитувчилар Ж.Нажимов ва Р.Пахратдинова, ассистентлар М.Ешмуратов, М.Камалов, У.Мамутов, Н.Сайымбетова, А.Алламбергенов, Ш.Тажибаев, Р.Бекимбетов, А.Пурханатдинов, стажер-ўқитувчилар З.Пасиева, Б.Искендеров, А.Даулетбаева, А.Наўрызбаев, З.Осербаев, А.Айтбаевалар ўз фаолиятларини олиб бармоқдалар.