Факультет декани

  Ембергенов Наўрызбай Жанабаевич

 

+998 90 5766276

e_navruzbey@mail.ru

http://geo.karsu.uz

 

Кафедралар

  1. ГЕОГРАФИЯ ВА ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
  2. ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР КАФЕДРАСИ

 

Факультет тарихи

География кафедраси 2019 йили10 июнь санасидан География ва табиий ресурслар факультети этиб ташкил этилди. География кафедраси университетдаги илк ташкил этилган кафедра бўлиб, у 1948 йили Қорақалпоқ давлат педагогик институти таркибида Табиатшунослик-география факультетида География-кимё кафедраси сифатида ташкил топди. 1948-1954 йиллари ушбу кафедрага кимё фанлари доктори Ф.З.Фишер раҳбарлик қилди. 1954-1963 йиллари география кафедрасига доцент Н.А.Бем, 1963-1976 йиллари ва 1985-1992 йилларда Ўзбекистонга хизмат кўрсатган ўқитувчи, профессор Ж.Матмуратов, 1976-1981 йилларда доцент А.Б.Бекбулатов, 1981-1985 йиллари доцент Т.Х.Аллабергенов раҳбарлик этди.

1992-1993 ўқиш йилидан география кафедраси табиий ва иқтисодий география кафедраларига ажралиб чиқди. Табиий география кафедрасида 1992-1996 йиллари доцент Т.Х.Аллабергенов, 1996 йилдан доцент П.Р.Реймов раҳбарлик этди.

Иқтисодий география кафедрасида доцент Е.Умаров 1992-1997 йилларда раҳбарлик қилди. 1997-1998 ўқиш йилидан табиий ва иқтисодий география кафедралари география кафедраси бўлиб қайта бирлаштирилди ва кафедрага 1997-2009 йиллари доцент П.Р.Реймов, 2009-2015 йиллари доцент Г.А.Ходжаева, 2015-2019 йиллари доцент Н.Ж.Ембергенов раҳбарлик қилди.

География кафедраси 2019 йили10 июнь санасидан География ва табиий ресурслар факультети этиб ташкил этилиб, ушбу факультетга география фанлари номзоди, доцент Н.Ж.Ембергенов раҳбарлик қилмоқда.

Факультетда иккита кафедра: география ва гидрометеорология, шунингдек геодезия, картография ва табиий ресурслар кафедраси мавжуд. Ушбу кафедраларда 5140600-география, 5140700-гидрометеорология, 5311500-геодезия, картография ва кадастр ва 5311900-нефт ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланмоқда.

Факультетда 31 штат мавжуд бўлиб, асосий штатда 20 профессор-ўқитувчи: шундан 2 фан доктори, 5 фан номзоди, 2 катта ўқитувчи ва 11 ассистент-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда.