Абдиреймов Салауат Жамалович, география фанлари номзоди, доцент. 1967-йили               15-августда Чимбой туманида туғилган. 1984-йили Нукус давлат университетига ўқишга кириб,  1992-йили Москвадаги Темирязев номидаги қишлоқ ҳўжалиги Академиясини тугатган.

2006-йили «Геоэкологические аспекты агроландшафты дельты Амударьи (на примере Чимбайского оазиса)» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилди. 50 дан ортиқ мақола ва тезислари, 1 монография, 1 дарслик, 3 ўқув қўлланма, 5 ўқув-методик қўлланмаси босмадан чиқди. Университетда 1993-йилдан буён ишлаб келмоқда.

Ҳозирги кунда EPCA ҳалқаро лойиҳасининг  университетдаги координатори бўлиб ишлаб келмоқда.

 

Алеуов Айдос Сабирович, геодезия, картография ва табиий ресурслар кафедраси стажёр ўқитувчиси. 1984-йили 17-январда Хўжайли шаҳрида туғилган. 2009-йили Қорақалпоқ давлат университети «Ер тузи шва ер кадастри» бакалавр йўналишига ўқишга кириб, 2013-йили тамомлаган. 2015-йили Тошкент ирригация ва мелиорация институти «Геодезия ва картография (геоинформатика)» мутахассислигига магистратурага ўқишга кириб, 2017-йили тугатди. 12 дан ортиқ мақола ва тезислари босмадан чиқди. Университетда 2017-йилдан буён ишлаб келмоқда.

Санетуллаев Eрназар Eсбосынович                1991-йили 10-мартда Нукус шаҳрида туғилган. 2009-йили Тошкент давлат техника университетига ўқишга кириб, 2013-йили муваффақиятли тамомлади. 2013-йили Қорақалпоқ давлат университетига магистратурага ўкишга кирди ва 2015-йили «Повышение эффективности обводняющихся газовых скважин (на примере месторождения Урга)» мавзусида магистрлик диссертациясини химоя қилди. 20 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари босмадан чиқди. 2015-йилдан буён Қорақалпоқ давлат университетида Геодезия, картография ва табиий ресурслар кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда

Бекманов Нигмат Утегенович Геодезия, картография ва табиий ресурслар кафедраси ассистенти. 1987-йили 16-майда Нукус шаҳрида туғилган.  2007-йили Ташкент давлат  техника университетига ўқишга кирди ва «Ғарбий борсакелмас майдони мисолида 2Д дала сейсморазведка ишлари методикаси ва техникаси» мавзусида магистрлик диссертациясини химоя қилди. 2013-йили ўқишни муваффақиятли тамомлаб, 2013-йилдан Устюрт геофизика кархонасида ишчи бўлиб ишлаган.                        2017-йилдан Нукус полимер кархонасида иш фаолиятини давом эттирди.                                   2019-йилдан Геодезия, картография ва табиий ресурслар кафедрасида ишлаб келмоқда.

Тлеумуратова Гулсара Мырзабаевна          1990-йили  2-майда Нукус туманида туғилган. 2008-йили Тошкент архитектура, қурилиш институтига ўқишга кириб, 2012-йили тугатди. 2012-йили Тошкент архитектура, қурилиш институтига  магистратурага ўқишга кирди ва 2014-йили «Кўп қаватли биноларни қуришда монтаж горизонтига отметка узатиш усулларини таҳлил қилиш» мавзусида магистрлик диссертациясини химоя қилди. 14 дан ортиқ  илмий мақола ва тезислари босмадан чиқди. 2015 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университетида Геодезия, картография ва табиий ресурслар кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда.

Ешмуратов Анвар Балтабаевич 1987-йили 7-декабрда Қораўзак туманида туғилган. 2009-йили Бердақ  номидаги Қорақалпоқ  давлат университетига ўқишга кириб, 2015-йили тугатди. 20 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари босмадан чиққан. 2015 ва 2019-йилларда Қорақалпоқ давлат  университети Нефть ва газ технологияси кафедраси ассистенти. 2019-йил июнь ойидан бошлаб Геодезия, картография ва табиий ресурслар кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

Оразбаев Азизбек Рустем улы геодезия, картография ва табиий ресурслар кафедраси стажёр ўқитувчиси. 1993-йили 30-ноябрда Хўжайли шаҳрида туғилган. 2012-йили Қорақалпоқ давлат университети «Геодезия, картография ва кадастр» бакалавр йўналишига ўқишга кириб, 2016-йили тугатди. 2016-йили Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаш мухандислари институтига кириб, «Ердан фойдаланиш ва бошқариш» мутахассислиги бўйича магистратурага кириб,  2018-йили тугатди. 7 дан ортиқ ўқув қўлланма,   мақола ва тезислари босмадан чиқди. Университетда 2018-йилдан буён ишлаб келмоқда.

Нуратдинов Алишер Узакбергенович Геодезия, картография ва табиий ресурслар кафедраси стажёр ўқитувчиси. 1993-йили 23-февралда Нукус шаҳрида туғилган. 2012-йили Қорақалпоқ давлат университети «Геодезия, картография ва кадастр» бакалавр йўналишига кириб, 2016-йили тугатди.  2016-йили Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаш мухандислари институтига кириб, «Геодезия картография (сув ҳўжалиги)» мутахассислигига магистратурага ўқишга кириб, 2018-йили тугатди. 2018-2020 йиллари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат  комплекси устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани бўлими қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган сув  ресурслари  ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш сектори ката инспектори, Қорақалпоғистон Республикаси ер тузиш ва  кўчмас мулк кадастри давлат кархонаси Бўзатов тумани филиали Топо-геодезия бўйича мутахассиси бўлиб ишлаган.    2  методик кўрсатма,  6 мақола ва тезислари босмадан чиқди. Университетда 2020-йили январь ойидан бошлаб ишлаб келмоқда.

Жақсыбаев Рашид Ниеталыевич 1992-йили 12-мартда Бўзатов туманида туғилган. 2010-йили Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети «Ер тузиш ва ер кадастри» бакалавр таълим йўналишига кириб, 2014-йили тугатди. 2014-йили Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаш мухандислари институти  «Ердан ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш» мутахассислигига кириб, 2016-йили «Ер участкаси ва кўчмас мулк объектларини шакллантириш тизимини такомиллаштириш» мавзусида магистрлик диссертациясини химоя қилди. 2016-йили Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали «Ердан фойдаланиш ва ер кадастри» кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган. 2017-2019 йиллари Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети «География» кафедраси стажёр-ўқитувчиси, 2019-2020 ўқув йили давомида Хитой Ҳалқ Республикасининг «China university of geosciences in Beijing» университетида ер  ресурсларини бошқариш» йўналиши бўйича илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. 2019-йилдан  бошлаб ҳозирги кунгача Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат  университети «Геодезия, картография ва  табиий ресурслар» кафедраси стажёр-ўқитувчиси лавозимида ишлаб келморқда. Ҳозирги кунда 1 методик кўрсатма, 25 дан ортиқ мақола ва тезислари чет элларда ва  республикамизда босмадан  чиқди.