ИНГЛИЗ ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ КАФЕДРАСИ

Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда чет тиллари, айниқса инглиз тилини ўрганиш давлат сиёсатига айланганлиги барчамизга малум. 2012-йилнинг 10-декабрида Президент И.А.Каримовнинг «Чет тилларини ўрганишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорида айтиб ўтилганидек, Ўзбекистоннинг ўқув муассасаларида инглиз тилини дунё талабларига жавоб берадиган даражада ўқитиш асосий масала ҳисобланади.

Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 1976-йили университет очилгандан буён ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Бугунги кунда кафедрада «Чет тили ва адабиёти», «Филология ва тилларни ўқитиш» ва магистратура «Лингвистика» (инглиз тили) талим йўналаишлари бўйича талабаларга билим берилмоқда. Кафедрада илм кандидатлари, доцентлар Н.Ю.Юлдашев, Г.А.Нурымбетова, Д.У.Сейтова, Г.Тлеумуратов, Д.Хаджиева, Дж.Курбанбаев, З.Утешова, Ж.Сейтжанов, шунингдек тажрибали катта ўқитувчилар Р.Елмуратов, Г.Ешимбетова талабаларга дарс бермоқда. Кафедрада 35  профессор-ўқитувчи  ишлаб келмоқда. Улардан саккиз илм  кандидати, 2 катта ўқитувчи ва 25 ассистент лавозимларида ишлайди.

Лекциялар ва амалий фанлар янги методик ва ахборот технологияларини қўлланган ҳолда ўтказилмоқда. Кўпчилик махсус фанлардан амалий машғулотлар янги ўрнатилган замонавий асбоб-ускуналарга ега лингофон ҳоналарида олиб борилади.

Кафедрада талабаларнинг сўзлаш маҳоратини ривожлантиришга ёрдам берувчи махсус тарзда тузилган клублар, хусусан «English Speaking club», «Scientific club», «Reading club» иш юритиб келмоқда. Ҳар йили кафедрада «Инглиз тили ҳафталиги», ҳар ойлик илмий-методик семинар, илмий-назарий ва   илмий-амалий семинарлар ташкиллаштирилиб ўқитувчиларнинг ва талаба ёшлар мунтазам иштирок етишади. Кафедранинг 18 талабалари зукко талабалар қаторидан жой олган. Зукко талабалар орасида инглиз тили бўйича республика фан олимпиадаси ғолиблари, Навоий, Бердақ номидаги давлат стипендияси егалари бор. Улардан, Гульмира Ибраимова, Бийбиназ Альманова, Абдимурат Тлеумуратов, Шахзада Сайманова,Авезова Фариза Ибрагимова Назокат. Алламуратова Хурлиман, ва бошқалар.

2012-2013 ўқув йилидан бошлаб «Ўзбекистонда бўлажак инглизх тили ўқитувчиларини таёрлашда ўқув дастурларини қайта ишлаб чиқиш PRESETT» номли Ўзбекистон Республи-каси  Олий ва ўрта махсус талим вазирлиги ва Британия Кенгаши билан биргаликдаги ҳамкорлиги асосида 2 бакалавр йўналишида ўқув жараёни олиб борилмоқда.

Бу гурухларда ўқитиш   Европа стандартлари асосида ишлаб чиқилган дастур асосида олиб борилади. Ўқув жараёнининг жадаллигини янада ошириш мақсадида кафедрага Британия кенгаши томонидан 5 232 550 сумлик ўқув   материаллари берилди. Шунингдек, кафедра азолари ҳар йили икки марта Ўзбекистондаги  Британия Кенгаши ва   ЎзМЖТУ томонидан  ташкиллаштириладиган амалий семинарларда қатнашиб келмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан методик ва ўқув қўлланмалар, ҳар ҳил дастурлар ишланмоқда. Д.Сейтованинг «Общее языкознание» дарслиги (Нукус, 2011), Д. Хаджиеванинг «Stylistics through practice» (Cамарканд, 2012) Д.Мамырбаева ва  Д.Хаджиеваларнинг «Жазба аўдарма» (Нукус, 2011) Д.Хаджиева ва Д.Джумамбетоваларнинг «Developing  speaking  through writing activities»  (Нукус, 2015)           дарслигини , З.Сагатова, А.Төлеўбаеваларнинг «Get a handle on your reading» (2015)ўқув қўлланмаларини атаб ўтиш жоиз. Профессор-ўқитувчилар  томонидан сўнги уч йил мобайнида республикамизда 60 дан ортиқ, чет елларда 20 илмий мақола  нашрдан чиқди . Кафедрамизда 2013-йилдан бошлаб ҳар йили «Тил билими ҳəм шет тиллерин оқытыўдың əҳмийетли мəселелери» атамасида  илмий – методик журнал «Қарақалпақстан» нашридан чиқиши йўлга қўйилди.

Унда кафедра профессор ўқитувчиларининг, магистрантлар ва  зийрак талабаларнинг мақолалари чоп етилади.

Кафедра ўқитувчилари Дж.Курбанбаев, Д.Мамырбаева, А.Тажиева Буюк Британиянинг йирик ўқув муассасаларида инглиз тили бойича йўналишини оширди.

Шунингдек, талабалар   Республика ва чет давлатлардаги йирик ўқув муассасаларининг талим дастурига қатнашиб ғолиб бўлиб келмоқда. Жанубий  Кореянинг Сувон университетида, 4-босқич, талабаси  А.Б. Кутлымуратова KOICA  дастури орқали билим олди.

Кафедрада фаолият юритаётган илмий -даражали профессор- ўқитувчилар

 

 

Хаджиева Дилбар Тажимуратовна, филология фанлари  кандидати, доцент. 1961-йили 5-июлда Нукус шахрида туғилган. 1983-йили Нукус давлат университетини тамомлаган. «Изменения структурно-функциональной характеристики и валент-ности глагольных словосочетания в истории развития английского языка» мавзусида  кандидатлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.  1 монографияси., 6 ўқув қўлланмаси, 50 дан зиёд илмий мақолалари, 40 дан ортиқ  тезислари нашр қилинди. Инглиз тили ва адабиёти   кафедраси мудири.

 

 

Курбанбаев  Джавод  Аминбаевич,  педагогика фанлари кандидати, доцент. 1978-йили  10-августда Нукус шахрида туғилган. 2001-йили Ўзбекистон давлат жахон тиллари университетини тамомлаган.Мутахассислиги Инглиз тили ва Адабиети Магистранти. 2011-йили «Бўлажак чет тили ўқитувчиларининг нутқ омилкорлигини назорат қилиш методикаси (инглиз тили амалий грамматикаси материалида)»мавзусида кандидатлик диссертациясини ҳимоя қилди. 40дан ошиқ илмий-методик ишлари нашр етилди. Шунингдек 2 ўкув қўлланмаси чоп етилди. 2015-йилдан бошлаб Чет-тиллари факультети декани.

 

 

Юлдашев Нарбай, филология фанлари кандидати, доцент. 1937-йили 15-мартда Амударьё туманида туғилган. 1959-йили Қорақалпоқ Давлат Педагогика Институтини тамомлаган. 1986-йили «Структурно-типологический анализ объектных слово-сочетаний в английском и каракалпакском языках» мавзусида кандидатлик диссертациясини ҳимоя қилди. 50 дан зиёд илмий мақола ва тезислари, 1дарслик, 1 ўқув қўлланма, 2 методик қўлланмаси нашрдан чиқди. 2005-йилдан бошлаб кафедра доценти.

 

 

Тлеумуратов Генжемурат, филология фанлари кандидати, доцент. 1951-йили 23-мартда Қораўзак туманида туғилган. 1974-йили Қорақалпоқ Давлат Педагогика Институтини тамомлаган. 2011-йил «Историческая морфология и словообразования английского языка» мавзусидакандидатлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. 2 ўқув қўлланмаси, 15 дан зиёд илмий мақолалари, 20 дан зиёд тезислари чоп етилган.

 

 

 

Сейтова Дәмегул Отарбаевна, филология фанлари кандидати, доцент. 1955-йили 3-мартда Москва шаҳрида туғилган. 1977-йили Қорақалпоқ Давлат Педагогика ИНститутини тамомлаган. 1996-йили «Типологическая категория фазовости в разносистемных языках (на материале английского и каракалпакского языков)» мавзусида кандидатлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ҳозирги вақтда докторлик мавзуси устида иш олиб бормоқда. 150 дан зиёд илмий мақолалари ва тезислари, 5 дарслик, 2 луғат, 8 ўқув қўлланма, 7  методик қўлланмаси нашрдан чикди. 2010-йилдан бошлаб Инглиз филологияси кафедраси доценти.

 

 

Нурымбетова Гулайым Аметовна, филология фанлари кандидати, доцент. 1954-йили 30-апрелда Нукус шаҳрида туғилган. 1976-йили Қорақалпоқ Давлат Педагогика ИНститутини тамомлаган. 1985-йили «Сингармонизм характери-стики фонологического слуха» мавзусида кандидатлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1 монография, 20 дан зиёд илмий мақолалари ва тезислари нашрдан чиққан. 2008-йилдан бошлаб Инглиз филологияси кафедраси доценти лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 

 

Утешова        Зернегул    Хурметуллаевна,          педагогика фанлари кандидати, доцент. 1982-йили 26-октябрда Нукус шаҳрида  туғилган. 2003-йили Қорақалпоқ Давлат Университетини тамомлаган. 2009-йили «Лингвокультурологический аспект методики обучения речевому этикету англий-ского языка в каракалпакских школах» мавзусида кандидатлик диссертациясини ҳимоя қилган. 20 дан зиёд илмий мақолалари, 2 ўқув қўлланмаси чоп етилган. 2009-йилдан бошлаб кафедра доценти.

 

 

 

Шунингдек, кафедрада катта ўқитувчиси Г.Ешимбетова,Р.Елмуратов ассистентлар Ю.Мамутова, Л.Пак, Г.Конысов, Ф.Аташова, У. Хакимов, Р. Сапарниязов, Г.Жолдасова, С.Кудайбергенова, Т.Кулниязов, Н.Асенов, В.Жумабаева, Г.Сратдинова, Д.Бадирова, Д.Джумамбетова, З.Сагатова, Н.Сатуллаевалар фаолият юритиб келмоқда

 

 

Foydali havolalar

Skip to content