МУҲАНДИСЛИК КОММУНИКАЦИЯЛАР ҚУРИЛИШИ КАФЕДРАСИ

1990 йил Тошкент архитектура қурилиши институти таркибида очилган Нукус техника факультетида «Фуқаро ва саноат қурилиши», «Сув таъминоти ва канализация» мутаҳассисликлари бўлиб, унда дастлаб «Умумий муҳандислик фанлар» кафедраси очилиб, 1991 йили бу кафедра икки мутахассислик – «Сув таъминоти ва канализация» ва «Фуқаро ва cаноат қурилиши» кафедрасига бўлинади.

«Сув таъминоти ва канализация» кафедраси т.ф.н. К. Баймановнинг рахбарлигида техника фанлари бўйича ўқув иш режалари, ўқув  иш дастурлари бўйича ўқув методик қўлланмалар тайёрланади. Мухандислик геология ва гидрогеология, гидравлика, геодезия фанлари бўйича лабораториялар ташкиллаштирилиб стендлари ўрнатилди.

Техника соҳаси бўйича илмий даражали кадрлар тайёрлаш энг қийин массалардан ҳисобланиб, К.Байманов бу асосий масала бўйича САНИИРИ, ТАҚИ, ТИИИМСХ институтларига бориб, шу соҳага оид олимлар билан гаплашиб, илмий ва амалий ёрдам сўраб техника фанларининг номзодларини тайёрлаш бўйича машаққатли меҳнатининг натижасида кафедра ҳар тарафлама ривожлана бошлади. 1995-2014 йиллар оралигида кафедрамизда 1-та техника фанлари доктори К.Байманов иқтисод фанлари номзодлари (Ж.Атанизов -1991 й., Г.Халмуратова-1996 й., Р.Ешниязов-1991 й.), 6 та техника фанлари номзоди (Б. Исакулов -2000 й., О. Акназаров – 2002 й., Х. Абдуллаев – 2005 й., Д. Жумамуратов – 2009 й., Т. Узақов – 2010 й., И. Асаматдинов – 2012 й.). Шулардан О.Ақназаров ва И.Асаматдиновлар професор К.Байманов бошчилигида фан номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар ва 1та педагогика фанлари номзоди (М.Пиримжаров 2009 й.) диссертацияларини муввффақиятли ҳимоя қилишди.

Профессор-ўқитувчилар томонидан илмий амалий семинарлар (1993, 1994, 1998) ва Республика миқиёсидаги илмий-амалий конференциялар (2011-2012 йй.) ўтказилди.

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг кўп йиллик илмий-тадқиқот ишларининг натижасида: Орол бўйи минтақасидаги иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатациялаш ўзгачаликлари бўйича кўрсатгичлари: енгил ювиладиган каналларни гидравлик ҳисоблаш методикасини, майда қум заррачаларини оқимнинг олиб юриш фаоллигини аниқлаш тенгламаси, тўғонли сув олиш каналларини мувофиқлаштирувчи режимлари бўйича таклифларни: Тахиятош гидроузелининг ва сув тиндиргичларнинг эксплуатациялаш режимларини яхшилаш бўйича кўрсатмалар; Қорақалпоғистон республикаси суғориш системасида таркибланган сув ўлчагич иншоотларини градуировкалаш ва кичик хўжаликлар аро каналларга сув ўлчайдиган (водослив, насадка, порог ва бошқалар) иншоотларни қуриш, суғориш тармоқлари каналларининг фойдали иш коэффициентини кўтариш бўйича таклифлар ва кўрсатмалар ишлаб чиқаришга жорий этилди.

2014-йили кафедра «Муҳандислик коммуникациялар қурилиши» кафедраси этиб қайта ташкиллаштирилди ва ҳозирги вақтда Тошкент Архитектура қурилиш институти,  Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш институти, Самарқанд Давлат архитектура қурилиш институти, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Тошкент техника университети ва Қозоғистон Ақтобе «Дунё» институти, Орлни қутқариш фонди Нукус филиали билан биргаликда илмий-педагогик ишлар олиб борилмоқда.  Кўп йиллар мобайнида кафедрада анъанага айланган атоқли ишлаб чиқариш корхоналари мутахассислари т.ф.д. Р.Кошеков, т.ф.н. Салимова Б., т.ф.н. А.Гадоев, т.ф.н. И.Асаматдинов ва бошқалар таклиф қилиниб корпоратив бирга ишлаш асосида мутахассислик фанлар бўйича маъруза ўқиб, битирув малакавий ишлар ва амалиётларга раҳбарлик қилиб келмоқдалар.

Кафедрада халқаро TEMPUS лойиҳаси асосида UZWATER: Асосий эътиборни сув ресурсларини бошқаришга қаратилган атроф муҳит ҳимояси ва доимий ривожланиш мутахссисликлар бўйича магистратура дастури ва HighVEC Автомагистрал қурилиши муҳандислиги ва  машина ишлаб чиқариш мухандислиги бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш мавзусида изланишлар олиб борилади. Лойиҳа дастури асосида кафедра профессор-ўқитувчилари бирга ишловчи ўқув юртларига бориб ўз мутахассисликларини оширишди ва шу дастурдаги ўқув адабиётлари, лаборатория ускуналари олиб келинди.

Кейинги 5 йилда кафедра профессор – ўқитувчилари томонидан ўндан ортиқ халқаро, 50 дан ортиқ Республика миқёсида илмий мақолалар  чоп қилинди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари «Қорақалпоғистон худудида муҳандислик коммуникация иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатациялаш ўзгачаликлари масалалари» бўйича илмий ишларни олиб бормоқда.

Ҳозирги вақтда кафедрани доц.Рустам Наўрызбаевич Ешниязов  бошқариб келмоқда.

Кафедрада фаолият олиб бораётган илмий даражали профессор ўқитувчилар

 

Ешниязов Рустам Наӯрызбаевич, иқтисод фанлари номзоди, доцент. 2019-йил июнь ойидан буён «Муҳандислик коммуникациялар қурилиши» кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда. «Бозор иқтисодиёти шаклланиши даврида Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш комплекси фаолиёти» мавзусидаги номзодлик диссертациясини 1998 йил март ойида Ӯзбекистон Республикаси фанлар академиясы ёнидаги иқтисод институтида ҳимоя қилди. 2008-йил декабрь ойида олий тизимдаги педагогик фаолияти натижаларини ҳисобга олган ҳолда Ешниязов Рустам Наӯрызбаевичга доцент илмий унвони Ӯзбекистон Республикаси олий аттестация комиссияси томонидан берилди. У олтмишдан ортиқ илмий мақола ва тезисларнинг автори, бешта уқув қулланма чоп этган булиб, унинг биттаси чет элда чиқарилган. Унинг бошчилигида кафедрада иккита уқув лабораториялари ташкил этилди. Бирнеча илмий ва уқув лойиҳаларида, шунинг ичида иккита халқаро лойиҳаларнинг координатори булди. Чет давлатлар талабалари ва профессор-уқитувчилари учун очиқ дарслар ва мастер-класслар утган. Икки марта алмашинув лойиҳалари орқалы чет давлатларда таклиф этилган уқитувчи сифатида ишлаб келган.

 

Арзуов Мауленберген Косбергенович, техника фанлари номзоди, доцент. 1960-йили Кегейли туманида туғилган. 1982-йил Нукус давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги мухандис – механик. 1992-йил «Совершенствование технологии очистки сельскохозяйственной техники при техническом сервисе» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади. 60 дан кўпроқ илмий методик ишлари босмада эълон қилинган. Шунинг ичида 1 муаллифлик гувохномаси, 6 та ўқув методик қўлланмалар босмадан чиқди. 2014-йилдан бошлаб кафедра доценти.

Бундан ташқари, Мухандислик коммуникациялар қурилиши кафедрасида катта ўқитувчилардан А.Тореев, Д.Оспанова, ассистентлардан Г.Абдиганиева, Қ.Бахиев, Н.Даўлетмуратова, Р.Байманов, А.Сейтимбетов, З.Турлыбаев, К.Айтбаев, ва стажер ўқитувчилардан Д.Кайыпбергеновлар фаолият юритиб келмоқдалар

 

Foydali havolalar

Skip to content