Биология факультети | Karakalpak state university

Биология факультети

 

Аметов Якуб Идрисович

Биология факультети декани

Биология фанлари доктори, профессор

+99861-223-58-62, +998934877860
raf_78@inbox.ru

 

Биология факультети тарихи

Факультет 1943 йили Ӯқитувчилар институти таркибида Табиатшунослик-география бўлими бўлиб тузилган, 1948 йили эса факультет бўлиб ташкил этилган. 1976 йили Нукус давлат университети очилиши билан Кимё-биология факультети бўлиб ташкил этилган. 1989 йили Биология ва Кимё факультетлари алоҳида иккита факультетга ажралди. 1993-1997 йиллари Биогеография, 1997-2011 йиллари Табиатшунослик, 2011-2015 йиллари Табиатшунослик ва география, 2015-2019 йиллари Табиатшунослик факультети деб номланиб келди. 2019 йили бу факультет «Биология»  ва «География ва табиий ресурслар» факультетлари бўлиб иккига ажралди.

Факультетнинг биринчи декани А.Булешев бўлди. 1960-1965 йиллар давомида факультетга проф. С.Ережепов, 1967-1968 йиллари А.Тлеўбергенов, 1968-1986 йиллари доц. Қ.Айтбаев, 1986-1987 йиллари проф. Қ.Утениязов, 1988-1994 йилларда проф. Б.Алламуратов, 1994-2001 йиллари П.Халмуратов, 2001-2005 йилларда доц. Г.Ходжаева, 2005-2006 йилларда доц. Р. Тлегенов, 2006-2007 йилларда доц. М.Айимбетов, 2007-2008 йилларда доц. А.Қ.Утениязов, 2008-2011 йилларда доц. Б.С.Гаипов, 2011-2013 йилларда доц. М.Жуманов, 2013 йилдан 2018 йилгача доц. А.Т.Есимбетов раҳбарлик қилди. 2019 йилдан бошлаб факультетга биология фанлари доктори, профессор Якуб Аметов раҳбарлик қилиб келмоқда.

 

Бугунги кунда

Бугунги кунда факультет таркибида «Умумий биология ва физиология», «Экология ва тупроқшунослик», «Доривор ўсимликлар агроэкологияси ва интродукцияси» кафедралари фаолият кўрсатмоқда.

Факультетда 60510100 – Биология, 60710400 – Экология ва атроф мухит муҳофазаси, 60530700 – Тупроқшунослик, 60812100 – Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси бакалавр таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Бундан бошқа Магистратура бўлимида 70510101 – Биология (фан тармоқлари бўйича), 70510101 – Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 70530701 -Тупроқшунослик (тақиқот тури бўйича) ва «70812101 – Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси» мутахассисликлари бўйича магистрлар етишиб чиқмоқда.

Факультетда 03.00.06 – Зоология, 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологиясы ва 03.00.10 – Экология ихтисосликлари буйича ёш олимлар таянч доктарантура ва докторантурада таълим олмоқда.

Ҳозирги кунда факультетда ёш мутахассисларни тайёрлашда академик Б.Мамбетназаров, фан докторлари ва профессорлар Г.Асенов, А.Матчанов, Я.Аметов ва Т.Жугинисовлар, шунингдек фан номзодлари ва доцентлар П.Халмуратов, Қ.Қосназаров, А.Саитова, Р.Қощанова, С.Сейтназаров, А.Курбанова ва бошқаларнинг хизматлари бениҳоят каттадир.

Ҳозирги вақтда Биология факультетида 71 нафар профессор-ўқитувчилар, жумладан 1 нафар академик, 4 та фан доктори, 27 та фан номзоди ва фалсафа докторлари (PhD), 39 та ассистент ва стажёр – ўқитувчилар фаолият юритмоқдалар. Факультетнинг илмий салоҳияти 45% га тенг. 2021-2022 ўқув йилида  факультетда 1358 талабалар билим олмоқда.

 

Факультет кафедралари:

Умумий биология ва физиология

Экология ва тупроқшунослик

Доривор ўсимликлар агроэкологияси ва интродукцияси

 

Бакалавр таълим йўналишлари:

60510100 – Биология

60710400 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси

60530700 – Тупроқшунослик

60812100 – Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси

Магистратура мутахассисликлари:

70510101 – Биология (фан тармоқлари бўйича)

70710402 – Экология (тармоқлар ва соҳалар  бўйича)

70530701 –Тупроқшунослик (тақиқот тури бўйича)

70812101 – Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси»

Таянч доктарантура ва докторантура

03.00.06 – Зоология

03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологиясы

03.00.10 – Экология

Профессор-ўқитувчилар таркиби71

Академик: 1

Фан докторлари: 4

Фан номзодлари: 27

Илмий даражалик: 45% 

 

Foydali havolalar