Физика факультети декани:

Муратов Абат Сейпуллаевич

+99861-2236021

   

http://fizmat.karsu.uz

 

Факультетдаги кафедралар:

  1. Электр энергетикаси

  2. Физика

  3. Ярим ўтказгичлар физикаси

1976-йили Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети очилган вақтда педагогика институтининг физика-математика факультети таркибида икки факультет: физика ва математика факультетлери очилди. Физика факультетининг декани бўлиб техника фанлари номзоди, доцент Б. Орымбетов сайланди ва бу лавозимда доцент Б. Орымбетов 1986-йилгача ишлади.

Физика факультетини 1986-1989 йиллари профессор Б.А. Абдикамалов, 1989-1993 йиллари доцент М.И. Арзуов, 1993-1997 йилларда М.А. Кан бошқарди. 1997 йилнинг сентябрь ойида физика ва математика факультетлери бириктирилиб, қайтадан физика-математика факультети бўлиб ташкиллаштирилди ва 2003 йилгача бу факультетга доцент Б.Б. Пренов бошчилик қилди.

Ушбу факультет таркибида 2003-йилнинг май ойида қайтадан математика физика факультетлери ташкиллаштирилиб, физика факультетига профессор Б.А. Абдикамалов, математика факультетига доцент Б.Б. Пренов 2005-йилга қадар бошқарди. 2005-йили август ойида физика ва инженерлик қурилиш факультетлери бирлаштирилиб, физика-техника факультети ташкиллаштирилди ва физика-математика фанлари доктори, профессор Қ.А. Исмайлов факультет декани бўлиб сайланди. 2009-йилнинг ноябрь ойидан бошлаб талабаларнинг ва мутахассисларнинг кўпайишига боғлиқ физика факультети бўлиб қайта очилди ва унга профессор Қ.А. Исмайлов 2011-йилга қадар бошчилик қилди.

Физика-математика факультетини 2011-2018 йиллари доцент Б.П. Отемуратов, 2018 йилнинг август ойидан 2019 йилнинг июнь ойига қадар доцент М.У. Насыров бошчилик қилди.

Физика-математика факультетида талабалар контингентининг кўпайишига боғлиқ 2019-йил июнь ойидан бошлаб физика факультети қайтадан очилди ва унга 2020-йилнинг февраль ойигача доцент М.У. Насыров бошчилик қилди.

Ҳозирги вақтда 2020-йилнинг март ойидан бошлаб физика факультетини доцент А.С. Муратов бошқариб келмоқда.

Физика факультетида қуйидаги бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади:

  1. 5140200 – Физика
  2. 5310100 – Энергетика (иссиқлиқ энергетикаси)
  3. 5310200 – Электр энергетикаси (энергияни ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш)
  4. 5310700 – Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари
  5. 5310900 – Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менеджменти (саноат)

Магистратура мутахассислиги

  1. 5А140204 – Конденсацияланган оралиқлар физикаси ва материалшунослик (турлари  бўйича)

Халқаро илмий-техникавий бирга ишлашиш

  1. В.Е.Лашкарев номидаги ярим ўтказгичлар физикаси илмий тадқиқот институти (Украина)
  2. Новосибирск давлат техника университети (Россия)
  3. Суми давлат университети (Украина)
  4. Миллий тадқиқот  ядро университети МИФИ

(Москва инженерлик-физика институти)

  1. Ички Монголия технологиялар университети (Хитой)
  2. Мари давлат университети (Россия)

 Халқаро  йўналишлар ва проектлар

  1. Особенности лазерно-индуцированных нелинейных процессов дефектообразования в полупроводниках.
  2. Модернизация учебной программы в сфере высокотехнологического жилищно-общественного строительства – экологическое строительство.
  • Профессор-ўқитувчилар таркиби: 49
  • Илм докторлари: 2
  • Илм кандидатлари:   15