Қозоқ тили ва адабиёти кафедраси

Университетда туркман тили ва адабиёти мутахассислиги 1992 йилда, қозоқ тили ва адабиёти мутахассислиги 1993 йилда ташкил топган.

Туркий филологияси кафедраси қозоқ филологияси ва туркман филологияси кафедраларининг бирлаштирилиши натижасида 2005 йили қайта ташкил этилди.

Кафедрада доц.Б.Бекетов (1997-2004 й.й.) доц.Қ.Аралбаев (2004-2008 й.й.),  Г.Адилова (2008-2015 й.й.), 2015 йилдан бошлаб Ж.Шарипова  кафедра мудири лавозимида фаолият кўрсатмоқда. Туркман филологияси таълим йўналиши бўйича А.Шихиев, А.Сариковлар кафедра мудири лавозимида фаолият олиб борди.

Илгари кафедра таркибида ф.ф.н., доц.Қ.Жумажанов, ф.ф.н., доц.Ж.Қайырбаев, ф.ф.н., доц.Х.Амиралиев,  ф.ф.н., доц.Р.Аяпбергенов, ф.ф.н., доц.Е.Мергенбаев, ф.ф.н. М.Абилов, ф.ф.н. Г.Хамидуллаевлар иш олиб борди.

Туркий филологияси кафедраси 2015 йилнинг июнь ойидан бошлаб (буйруқ № 213/1, 19.06) Филология (қозоқ тили, туркман тили) кафедраси  деб қайта номланди. 2019 йилда Филология (қозоқ тили, туркман тили) кафедраси  ажратилиб, Қозоқ тили ва адабиёти ҳамда Туркман тили ва адабиёти кафедралари сифатида қайта ташкил қилинди. Қозоқ тили ва адабиёти кафедраси мудири лавозимига Ж.Шарипова тайинланди. Айни пайтда Қозоқ тили ва адабиёти кафедраси асосий штатида 5 нафар профессор-ўқитувчи бўлиб, улардан 1 нафари фалсафа доктори (Ph.D), 1 нафари фан номзоди, доцент.

Қозоқ тили ва адабиёти кафедраси  профессор-ўқитувчилари асосан истиқболли мавзу «Қорақалпоғистондаги қозоқ тили ва адабиётининг масалалари, туркий тилларнинг ўзаро масалалари» доирасида иш олиб бормоқдалар.

          2018 йил октябрь ойида катта ўқитувчи Адилова Гулшат филология фанлари бўйича фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасини олиш учун «Қорақалпоғистон қозоқлари этнографизмларининг лингвомаданий таҳлили»  мавзусида докторлик (Ph.D) диссертациясини  химоя қилди.

           Кафедра  профессор-ўқитувчилари ўзларининг баёнотлари билан Қозоғистон  Республикасида ўтказиладиган тил ва адабиёт бўйича халқаро илмий-назарий анжуманларда  қатнашиб келмоқда.

          Сўнгги уч йил давомида кафедра ўқитувчиларининг чет элларда 30 дан ортиқ илмий мақолалари билан тезислари  эълон қилинди.

Кафедрада фаолият юритаётган илмий даражали профессор-ўқитувчилар

 

Хамидов  Хуснитдин Хамидович, филология фанлари доктори, профессор, академик. 1935 йили Чимбой туманида туғилган. 1953-1955 йиллари Қорақалпоқ давлат институтининг рус тили ва адабиёти факультетининг студенти, 1971-1983-йиллари Ўз.ФА Қорақалпоғистон филиалы ёзмалар сектори бошлиғи, 1983-1986 йиллари Ўз.ФА Қорақалпоғистон  бўлими  Тил  ва адабиёт институтининг катта илмий ходими, 1990-1995 йиллари университетнинг араб филологияси кафедраси мудири, 2003-2008 йиллари Қорақалпоқ давлат университети қошидаги қорақалпоқ тили ва адабиёти бўйича докторлик диссертациялар химоя қилинадиган махсус кенгаш раиси, 2006 йилдан 2015 йилгача кафедра профессори  лавозимида ишлади. «Шухрат» медали билан мукофотланган.

 

Шарипова  Жанар Ганибаевна, ассистент-ўқитувчи. 1970 йили 12-майда Нукус шахрида тўғилган. 1993 йили Нукус давлат педагогика институтининг қозоқ тили ва адабиёти бўлимини тамомлаган. Мутахассислиги қозоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 2015 йилнинг декабрь ойидан бошлаб Филология (қозоқ тили, туркман тили) кафедраси мудири,  бирқанча илмий мақолалар ва  тезислар  муаллифи.

 

 Аралбаев  Қайыржан Қайыпбергенович, филология фанларининг кандидаты, доцент. 1946 йили 24-сентябрьда  Мўйноқ туманида тўғилган.           1968 йили Қозоғистон Республикаси, Абай номидаги Қозоқ давлат педагогика институтининг қозоқ тили ва адабиёти бўлимини  тамомлаган. Мутахассислиги қозоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1992 йили Қозоғистон Республикасида «И.Есенберлиннинг «Көшпендилер» тарихи романи» бўича номзодлик диссертация ишини химоя қилди. 40 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари нашрдан чиққан.      10 ўқув-методик қўлланма ва 1 монографиянинг муаллифи. 2008 йилдан буён Филология (қозоқ тили, туркман тили) кафедраси доценти бўлиб ишлаб келмоқда.

 

Адилова Гулшат Ағытаевна, фалсафа фанлари доктори (PhD) 1997 йил, 9-январьда Тахтакупир туманида туғилган. 1997 йилдан Қорақалпоқ давлат университетида фаолият олиб боради. 2008-2015 йилларда кафедра мудири, 2016-йилдан буён кафедра катта ўқитувчиси лавозимда ишлаб келмоқда. 2018 йил 22 –октябрьда «Қорақалпоғистон қозоқлари этнографизмларининг лингвомаданий таҳлили» мавзусида докторлик (PhD)диссертациясини ҳимоя қилган. 50дан ортиқ илмий мақола ва тезислари эълон қилинган, 3та ўқув қўлланма автори, 1та ўқув қўлланмасига ҳаммуалифлик қилган.

 

Кафедрада  ассистент-ўқитувчилар Ж.Шарипова, Ш.Смамутова, А.Серикбаевалар ўзларининг илмий мавзуларини Университет  кенгашида тасдиқлатиб, илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Foydali havolalar

Skip to content