Чет тиллари факультети декани:

 

Курбанбаев Джавод Аминбаевич

+99890-658-65-47

djavodik@umail.uz

http://shettilleri.karsu.uz/

 

Кафедралар

  1. Инглиз тили ва адабиёти
  2. Немис тили ва адабиёти
  3. Рус тили ва адабиёти
  4. Таржима назарияси ва амалиёти кафедраси
  5. Факультетлараро чет тиллари
Факультет дастлаб Роман-герман филологияси факультети номи билан 1954-йили ташкил қилиниб, инглиз ва немис тиллари мутахасислигидан иборат бўлди ва шу йили 55 талаба  тахсил олди. Янгидан ташкил қилинган факультетда 3 профессор-ўқитувчи – Ж.А. Алламуратов, Р.И. Бонк, А.П.Серовлар иш бошлади. 1956-йили илк моратаба чет тиллари кафедраси ташкил қилиниб, унда Ж.А. Алламуратов хам кафедра мудири хам декан сифатида бошчилик қилди.
Факультет битирувчилари таркибидан таниқли илм, маданият, адабиёт ва жамаот намоёндалари, мехнат фахрийси ва таржимонлар етичиб чиқди. Шу жумладан, Узбекистон Қаҳрамони А.Отениязов, профессорлар Н.Урумбаев, А.Джақсыбаев, А.Умаров, Л.Хван, В.Нажимова, Т.Караматдинова, К.Даўлетмуратов, Л.Лагазидзе, Б.Хабибуллаев, Қ.Орынбаев, Қ.Оразбаев, Қ.Отегенов, Х.Даужанов, Г.Абдирова, С.Артыкова, М.Ғаниевлар ва яна бошқаларни эътироф этсак бўлади.
1962-1963 ўқув йилидан чет тиллари институтининг бошқа мутахасисликларида хам ўқитила бошлайди. 1976-йили университет очилишига қадар факультетда фан номзодларидан Ж. Алламуратов, А.Курбанбоев, М. Димент, М.Ауезов ва П. Бекимбетов иш бошлаган. Қорақалпоғистон Республикасидан миллий кадрлар орасидан герман тиллари буйича илк етичиб чиққан фан номзоди Ж.Алламуратов бўлди. Университет очилишидан сунг хозирги кунга қадар шу икки кафедрада 16 профессор ўқитувчи фан номзоди унвонини олишги муваффақ бўлди.
Факультет тарихида доцентлар Ж.Алламуратов, А.Курбанбаев, Т.Атамуротов, А.Даўлетов, П. Курбаназаров, Н.Юлдашев, О.Ибрагимов, Д.Мамырбаева, Д.Бердимуратов,  Ф.Бабажанов, Х.Абдуллаев,  Н.Хамидовлар факультет деканы лавозимида ишлади. 2015-йилдан доцент Дж.Курбанбаев факультет декани лавозимида ишлаб келмоқда.
1995-1996 ўқув йилида Чет тиллари факультети таркибида Рус филологияси факультети қўшилди. Рус тили ва адабиёти мутахасислиги 1937-йили Ўқитувчилар институти таркибида факультет бўлиб ташкил қилинган. Факультетда умимий ва рус тил билими, рус ва чет эл адабиёти, рус тили методикаси ва амалиёти, факультетлар аро рус тили кафедралари иш бошлаган.
2005-йили ноябрь ойидан бошлаб рус филологияси, инглиз филологияси, немис филологияси ва ўзбек филологияси қўшилиб филология факультети ташкил қилинди. 2014-йилдан Чет тиллари факультети қайта ташкил қилинди.
Бугинги кунда факультетда 5 та кафедра: инглиз тили ва адабиёти, немис тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, таржима назарияси ва амалиёти ва факультетлар аро чет тиллари кафедралари иш олиб бормоқда. Факультетда 90 дан зиёд профессор-ўқитувчилар ишлайди. Шундан, 1 профессор, 16 фан номзоди, 10 катта ўқитувчи ва 60 дан зиёд ассистент-ўқитувчилар талабаларга таълим ва тарбия бериб келмоқда. Факультетда филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили), чет тили ва адабиёти, филология ва тилларни ўқитиш (немис тили), филология ва тилларни ўқитиш (рус тили), таржима назарияси ва амалиёти таълим йўналишилари буйича бакалаврлар, лингвистика (инглиз тили) ва лингвистика (рус тили) мутахасислиги буйича магистрлар таёрланади.
Мустақиллик йиллари факультетда ўқув, илмий-тадқиқот, маънавий ва маърифий соҳаларида бир қатор ютуқлар қўлга киритилди. 2011-2012 ўқув йилида университетда олий маълумотли таржимонлар таёрлайдиган янги мутахасислик очилиб, 2014-йили 30-августдаги вазирликнинг 1/8.1-сонли қарори асосида факультет таркибида таржима назарияси ва амалиёти кафедраси ташкил қилинди. 2012-2013 ўқув йилидан факультетда иккинчи чет тили сифатида корейс тили ўқитила бошлади.
Чет тиллари факультети хорижий давлатлар ва республикамизнинг олий ўқув юртлари, таълим масканлари билан чамбарчас алоқада иш олиб бормоқда. Хозирги кунга қадар АҚШ, Буюк Британия, Германия давлатларидан 9 нафар профессор-ўқитувчи Карл Райхл, Р.Уоррен, Ким Кихо, К.Смит, Ч.Брайен ва бошқалар келиб, лекция ва амалий машғулотлар олиб борди.
Факультетимиз профессор-ўқитувчилари К.Исмайлов, А.Курбанбаев, О.Ибрагимов, Л.Хван, Г.Ешимбетова, К.Оразбаев, Х.Даўжанов, Д.Мамырбаева, А.Тажиева, Дж.Курбанбаев, Я.Курбанов, А.Джумамуратов, Д.Бердимуратов, А.Мамбетниязовалар Россия, Англия, АҚШ, Германия, Австрия, Болгария, Хитой ва Исроил давлатларида ўз билим даражаларини етилиштириб, тажриба алмашдилар.
Йилдан йилга талабаларнинг таълим, маънавий, маданий ва интелектуал салохиятлари юқориламоқда. Жанубий Корея Сувон университети KOICA таълим дастури ғолиби А.Қутлымуратова, олимпиада ғолиби Ю.Каримбаева, махорат танлови ғолиби Ш.Сагидуллаева, С.Камалова, А. Навойи, Бердоқ номидаги стипендиялар ғолиблари М.Жумамуратова, Н.Даулетназарова, Г.Ибрагимова, Б.Альманова, А.Тлеумуратов, Ш.Берданова, Ш.Сайманова, Н.Ибрагимова, Ф.Авезова, Германия Федератив Республикасининг DAAD гранти ғолиблари В.Джалгасова, О.Атаева, А.Сарсенбаева, Осиё ва Ўзбекистон чемпионлари, жахон чемпионати иштирокчилари М.Бердиханов, Г.Аманкосова, Б.Сердалиева, С.Сапарова, З.Пулатовларни ифтихор билан эътироф этсак бўлади.
Факультет жамоати келажакда жахон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган, илмли ва билимли етук мутахассислар таёрлайдиган маскан бўлиб колишига ишончимиз комил.