Ўзбек филологияси факультети декани:

Курбаниязов Махсуд Алламбергенович

61 223 72 85
kurbaniyazovma@mail.ru
http://uzphil.karsu.uz

Факультетдаги кафедралар:

  1. Ўзбек тилшунослиги кафедраси
  2. Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси
  3. Туркман тили ва адабиёти кафедраси
  4. Қозоқ тили ва адабиёти кафедраси

Факультет ҳақида

Қорақалпоқ давлат университетида 1992 йилда туркман филологияси, 1994 йилда ўзбек филологияси ва қозоқ филологияси йўналишлари ташкил этилган. Мазкур йўналишлар дастлаб  қорақалпоқ филологияси билан биргаликда Филология факультети, кейинчалик Хорижий тиллар факультети таркибида бўлган. 2008 йилда ўзбек, қозоқ ва туркман филологиялари йўналишлари негизида Ўзбек филологияси факультети ташкил этилди.  Факультетда Ф.Бобожонов (2008-2011), Х.Абдуллаев (2011-2018), О.Дуйсенбаевлар (2018-2019), Ф.Бобожонов (2019-2020) декан лавозимида фаолият олиб борган. 2020 йилнинг март ойидан бошлаб факультетга ф.ф.ф.д. (Ph.D) М.Курбаниязов раҳбарлик қилмоқда.

Ўзбек филологияси факультети таркибида учта бакалавриат таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Булар:

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили)

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (туркман тили)

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (қозоқ тили)

Таълим йўналишларига масъул тўртта кафедра фаолият олиб боради:

Ўзбек тилшунослиги кафедраси (мудир ф.ф.н. И.Казаков)

Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси (мудир ф.ф.н. И.Қурбонбаев)

Туркман тили ва адабиёти кафедраси (мудир ф.ф.д. О.Гайлиева)

Қозоқ тили ва адабиёти кафедраси (мудир Ж.Шарипова)

Ўзбек филологияси факультетида ўқув ишлари бўйича декан муовини лавозимида Ч.Чариев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини лавозимида Ғ.Ўразбаев фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбек филологияси факультети таркибида бугунги кунда асосий штатда жами 45 нафар профессор-ўқитувчи ва 9 нафар техник ходим меҳнат қилади. Профессор-ўқитувчиларнинг 2 нафари фан доктори, 4 нафари фалсафа доктори (PhD),  10 нафари фан номзоди ва доцентлардир. Ўзбек тилшунослиги кафедрасида асосий штатда 12 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб бориб илмий даражалилар сони 4 нафар, илмий даражалилик 33,3 фоиздир. Ўзбек тили ва адабиёти кафедрасида асосий штатда 21 нафар профессор-ўқитувчи бўлиб, илмий даражали ўқитувчилар 8 нафар, илмий даражалилик 38,1 фоиздан иборат. Туркман тили ва адабиёти кафедрасида асосий штатда 7 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатиб, илмий даражалилар сони 2 нафар, илмий даражалилик кўрсаткичи 28,5 фоиздан иборат. Қозоқ тили ва адабиёти кафедрасида асосий штатда 5 нафар пофессор-ўқитувчи фаолият кўрсатиб, илмий даражалилар сони 2 нафар, илмий даражалилик кўрсаткичи 40,0 фоизни ташкил қилади.

Ҳозирги кунда факультет бакалавриат йўналишларида жами 635 нафар талаба таълим олади. Ўзбек филологияси факультети бакалавр таьлим йўналишлари бўйича контингенти қуйидагича:

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили, жами 393 нафар талаба таҳсил олади.

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш: туркман тили, жами 162 нафар талаба таҳсил олади.

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш: қозоқ тили, жами 80 нафар талаба таҳсил олади.

Шунингдек, факультет таркибидаги кафедралар қуйидаги магистратура мутахассисликларини тайёрлашда ҳам масъул ҳисобланади:

5А 120101 – Адабиётшунослик (ўзбек адабиёти) мутахассислиги бўйича 12 нафар магистрант таҳсил олади.

5А 120102 – Лингвистика (ўзбек тили) мутахассислиги бўйича 11 нафар магистрант таҳсил олади.

5А 120102 – Лингвистика (қозоқ тили) мутахассислиги бўйича 3 нафар магистрант таҳсил олади.

5А 120102 – Лингвистика (туркман тили) мутахассислиги бўйича 4 нафар магистрант таҳсил олади.

         

Ўзбек филологияси факультети университет 2-биносининг 4-қаватида жойлашган.