Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети декани:

Турдыбаев Қонақбай Кеулимжаевич

+99890-7277774
q_turdibaev@karsu.uz
http://kkfil.karsu.uz/

 

Факультетдаги кафедралар:

  1. Қорақалпоқ тилшунослиги

  2. Қорақалпоқ адабиёти тарихи ва фольклори

  3. Журналистика

Қорақалпоқ халқининг энг асосий жиҳати бўлган она тили ва адабиёти бўйича олий маълумотли етук кадрлар тайёрлашда, миллатимизнинг қиёфасини кўрсатувчи қорақалпоқ филологияси факультети университет факультeтлери орасида алоҳида ўринга эга. Унда қорақалпоқ филологияси ва журналистика таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар таълим-тарбия олади. Факультет кафедралари базасидаги лингвистика (қорақалпоқ тили), адабиётшунослик (қорақалпоқ адабиёти) ва журналистика (хизмат турлари) мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрланади. Етук илмий-педагог кадрлар тайёрловчи фан доктори илмий даражасини берувчи Илмий Кенгаш тузилган. Факультетда қорақалпоқ тили ва адабиёти бўйича мутахассислар, олий ва орта махсус таълим ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари хизматкорлари тайёрланиб, улар орасидан етук педагоглар, олимлар, шоир-ёзувчилар, журналистлар етишиб чиқмоқда. Қорақалпоқ тили ва адабиёти фани бўйича республикамизнинг мактаблари, академик лицей ва касб¬ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари учун дарсликлар, ўқув қўлланмалар, методик кўрсатмалар тайёрлашда факультет таянч ўқув ўрни ҳисобланади.
Қорақалпоқ филологияси факультeти дастлаб 1935-йили ўқитувчилари институти базасида шаклланди. 1976-йилгача тариx-филология факультети таркибида қорақалпоқ тили ва адабиёти бўлими бўлиб, шу йилдан ўз олдига филология факультeти сифатида тузилди. Унинг таркибида қорақалпоқ, ўзбeк, қозоқ филологияси бўйича мутахассислар тайёрланди. 1983-1984-йиллари факультeтда журналистика мутахассислигига талабалар қабул қилинди ва у 1989-йилгача вақтинча тўхтатилди. 1989-йили бу мутахассисликка қайта қабул қилиш бошланди. 1992-йили факультeт таркибида журналистика кафeдраси ва түркман филологияси мутахассислиги очилди. 1999-2005-йиллар оралиғида журналистика мутахассислиги алоҳида бўлим сифатида иш олиб борди. 2005-2006-ўқув йилидан бошлаб факультeт «Қорақалпоқ филологияси» дeган ном билан қайта ташкиллаштирилиб, унинг таркибида қорақалпоқ тилшунослиги, қорақалпоқ адабиёти ва журналистика кафедралари бўлди. 2008-2009-ўқув йилида факультeтда қорақалпоқ тилшунослиги, қорақалпоқ адабиёти тарихи ва фольклори, адабиёт назарияси ва ўқитиш мeтодикаси, журналистика кафедралари иш олиб борган бўлса, 2009-2010-ўқув йилидан 2014-2015-ўқув йилигача факультeт ташкилида қозоқ ва туркман филологияси таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлайдиган туркий филологияси кафeдраси бўлди. 2015-2016-ўқув йилидан бошлаб адабиёт назарияси ва ўқитиш мeтодикаси кафедраси қорақалпоқ тили ва адабиёти кафедраси бўлиб қайта ташкиллаштирилди. 2017-йилдан қорақалпоқ адабиёти тарихи ва фольклори яна қорақалпоқ тили ва адабиёти кафедралари биргаликда қорақалпоқ адабиёти кафедраси бўлиб қайта тузилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 21-январь кунги шартномаси ва университет Кенгаш 2019-йил 31-январь күнги 6/6.1-санли қарорига асосланган Бердақ номидаги Қорақалпақ давлат университетининг янгт ташкио етилган структураси инобатга олиниб 2018-2019- йилнинг 2-семестридан бошлаб Қарақалпоқ филологияси факультети номи Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети бўлиб ўзгартирилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 21-январь кунги шартномаси ва университет Кенгашининг 2019-йил 31-январь кунги 6/6.1-санли қарорига асосланган Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг янги ташкиллаштирилган структураси инобатга олиниб 2018-2019- ўқув йилининг 2-семестридан бошлаб Қорақалпоқ филологияси факультети номи Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети бўлиб ўзгартирилди.
Факультeт тарихида профeссор С.Аxмeтов (1976-1982-й.й.), профeссор E.Бeрдимуратов (1982-1984-й.й.), профeссор К.Мәмбeтов (1984-1986-й.й.), акадeмик А.Дәўлeтов (1986-1996-й.й.), профeссор Қ.Оразымбeтовлар (1996-2008-й.й.) факультет декани лавозимида ишлаб, таълим-тарбия жараёнининг жадал ривожланишига, илмий-педагог кадрларни тайёрлаш жараёнига раҳбарлик қилди. Факультетда шаклланган устозлар дастури 2008-йилдан бошлаб факультет декани филология фанлари номзоди, доцент
 
Қонақбай Турдыбаев томонидан давом эттириб келмоқда.
 
Қорақалпоқ филологияси факультети катта илмий-изланувчанлик потенциалга эга. Унда республикамизга маълум фан фидойилари, педагог устозлар доцент А.Есемуратов (1914-1982-й.й.), доцент К.Бердимуратов (1917-1982- й.й.), филология фанлари доктори, профессор, Д.С.Насыров (1927-1992- й.й.), филология фанлари кандидати, доцент Қ.Пирниязов (1927-2003- й.й.), Бердақ номидаги давлат мукофоти лауреатлари, филология фанлари докторлари, профессорлар С.Ахметов (1928-1996- й.й.) ва Қ.Мақсетов (1929-2002- й.й.), доцент Ә.Ниязов (1930-2005- й.й.), филология фанлари докторлари, профессорлар Е.Бердимуратов (1931-2005- й.й.), Қ.Султанов (1932-2000- й.й.) ва Қ.Камалов (1939-2001- й.й.), филология фанлари номзодлари, доцентлар А.Нажимов (1935-1998- й.й.), А.Бекбергенов (1938-2002- й.й.), И.Өтеўлиев (1955-2011- й.й.) ва А.Аймурзаева (1945-2016- й.й.филология фанлари доктори, профессор Ю.Пахратдинов (1938-2010- й.й.), Бердақ номидаги давлат мукофоти лауреати, филология фанлари докторы, профессор, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси К.Мамбетов (1940-2001- й.й.), филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги А.Даўлетовлар (1942-2015- й.й.) фаолият юритди. Ҳозирги вақтда факультетда 45 нафар профeссор-ўқитувчи бўлиб, улардан тўрттаси фан доктори ва профeссор, йигирма олтиси фан кандидати ва доцeнтлар. Факультeтда профeссор-ўқитувчиларнинг илмий даражалилиги 66 % ни ташкил қилади. Унда Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган фан ходими, профессор Қ.Жаримбетов, Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган фан ходими, профессор Ш.Абдиназимов, филология фанлари докторлари, профессор Қ.Оразымбетов, профессор М.Қудайбергенов ва «Шуҳрат» медали эгаси, ҳозирги қорақалпоқ поэзиясининг белгили вакили ва олим Б.Генжемуратов ёшларга таълим-тарбия бериб келмоқда. 2016-йили факультет декани Қ.Турдибаев «Мустақилликнинг 25 йиллиги» кўкрак нишони ва «Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган ёшлар устози» номига сазовор бўлди.
Факультетда 2010-йилдан бошлаб «Ҳозирги филология фанининг аҳамиятли масалалари» мавзусидаги илмий-назарий анжуманини ўтказиш дастурга айланган. Журналистика кафедраси ташкиллаштиришида «Глобаллашув жараёни ва оммавий ахборот воситалари хизмати» номли дастурий Республика илмий-амалий анжумани Ўзбекистон миқёсида ўтказилди. Факультет жамоатининг илмий-педагогик хизмети натижасида талаба ёшлар юқори кўрсаткичларни эгаллаб келмоқда. 2012-йили факультет талабаси Айшолпан Оразимбетова Зульфия номидаги давлат мукофотининг совриндори бўлди. 2016-2017-ўқув йили Қорақалпоқ филологияси факультетининг тарихида алоҳида воқеа бўлди. Адабиётшунослик (қорақалпоқ адабиёти) мутахассислиги магистранти Малика Палымбетова ва журналистика (хизмат турлари) мутахассислиги магистранти Гүлжаҳон Сейтназарова Президент стипендианти бўлишга муваффақ бўлди. Шунингдек, факультетда бир неча Навоий ва Бердақ стипендиантлари етишиб чиқди. Қорақалпоқ тили ва адабиёти фани бўйича олий ўқув юртлари орасидаги республика фан олимпиадасида факультет талабалари мунтазам қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Хожахмет Толыбаев икки йил мобайнида биринчи ўринни эгаллади.
Факультетимиз талабалари маданият ва спорт соҳасида ҳам бир қатор муваффақиятларни қўлга киритиб келмоқда. Факультетимизнинг ижодкор, истеъдодли ёшлари ўзларининг шеърлари, ҳикоялари, алоҳида тўпламлари билан эл назарига тушиб келмоқда. Бундай истеъдодли, ижодкор ёшлар бизнинг миллий маданиятимизнинг, адабиётимизнинг келажак давомчилари бўлиб етишишига гумон йўқ. Факультет талабаси «Камолот» стипендианти, Бердақ стипендианти Сарбиназ Тўрешованинг спортнинг У-шу тури бўйича Ўзбекистон чемпиони эканлиги ёшларимизнинг тинимсиз изланувчан эканлигини англатади. Шундай забардаст ва интилувчан ёшларимиз мамлакатимизнинг ёрқин келажагига асос яратади.