slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
Амалий математика кафедраси | Karakalpak state university

Амалий математика кафедраси

Қорақалпоқ давлат университети очилиши билан унинг ўқув режаларининг талабларига мос кўплаган илм-фан соҳалари бўйича замонавий фанларни ўқитиш зарурияти пайдо бўлди. Бу ўз навбатида кўплаган янги кафедраларни ташкиллаштиришни талаб этди. Ушбу ҳолатларга боғлиқ равишда 1976-йили университетнинг математика факультети таркибида янгиҲисоблаш математикаси кафедраситашкил этилган. Шундай қилиб, 2016-йили университетнингочилишига 40 йилтўлганлиг бўлса,бу кафедранинг ҳам ташкил этилганлига 40 йил тўлди.

Кафедрада ташкиллаштирилган 1976-1977-ўқув йилида кафедрада ҳаммаси бўлиб 6 та профессор-ўқитувчилар ишлаган: физика-математика фанлари номзоди, доцент (кейинчалик профессор) А.О.Отаров кафедра мудири, иқтисодиёт фанлари номзоди А.Матекеев (кейинчаликиқтисодиёт фанлари доктори), Н.Примбетов, С.Пирназаров (физика-математика фанлари номзодлари, доцентлар), Қ.Бекназарова (ассистент ўқитувчи).

Кафедрани 1976-1987-йиллари ва 1991-2000-йилларда А.О.Отаров, 1987-1991-йилларда доцент С.Пирназаров, 2001-2005-йиллари доцент Н.Утеўлиев, 2005-2007-йиллари физика-математика фанлари номзоди А.Турениязова, 2007-2009-йиллари доцент Ж.Алланазаров, 2009-2014-йиллари техника фанлари номзоди Ш.Ешмуратовлар бошчилик қилган бўлса, Ҳозирда кафедра мудири сифатида 2015-йилданбошлаб доцент М.Бердимуратов мувафқиятли ишлаб келмоқда.

Университет Илмий кенгашининг қарори билан «Ҳисоблаш математикаси»кафедраси номи 1998-йили «Амалий математика ва информатика»,кейинчалик 2015-йили «Амалий математика» номи билан қайта ташкиллаштирилган.

Кафедра ташкил эитилгандастлабки даврларидан бошлаб, кафедра таркибига илмий даражали ҳар томонлама етук, тажрибали профессор-ўқитувчиларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган. Шу жумладан, Киев университетинингҳисоблаш математикаси, иқтисодий кибернетика ва математик физика кафедраларибиланилмий алоқалар ўрнатилиб, илмий-тадқиқотишларни бажаришга лояқати бўлган кўплаган ёшлар, дастлабикки йил илмий стажировка ўтишгажўнатилиб, кейинчалик аспирантурада ўқиб, номзодлик диссертацияларини мувафқиятлиҳимоя қилди. Илмий даражали кадрлар тайёрлашмасаласига мустақиллик йилларида алоҳида эътибор қаратилган. Шунинг натижасида кафедра ўқитувчиларидан Н.Утеулиев, А.Ембергенов, Ш.Бурханов, Т.Садыков, Д.Мендалиев, Ж.Алланазаров, Т.Жамуратов, Н.Примбетов, С.Пирназаров, А.Хожаметов, Д.Утебаев, М.Бердимуратов, Р.Мустафаева, Ш.Ешмуратов, Б.Айтмуратов, А.Бекиев ва бошқаўқитувчиларфанномзодларибўлишган. Уларнинг орасидан Н.Утеўлиев 1992-йили Киев университетининг докторантурасигаўқишга кириб, 1995-йилидокторлик диссертациясинимувафқиятлиҳимоя қилди, Қорақалпоғистонда математика фанибўйича биринчи фан докторибўлди, Ҳозирда Д.Утебаев ва А.Хожаметов докторлик диссертация ҳимояга тайёрламоқда. Кафедра аъзолари А.Пиримбетов ва Г.Джайков Новосибирск давлат техника университетида аспирантурада, номзодлик диссертация ишларини тайёрлаб, ҳозирда ҳимоя ишлари билан шуғулланмоқда.

Ҳозирги пайтда кафедра университетнинг энг илғор кафедраларининг бири ҳисобланади. Кафедрада 28 та профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатади. Жумладан, 1 та профессор, 8 тафан номзодаларива доцентлар, 19 та ассистент-ўқитувчилар ҳамда 5 та профессор-ўқитувчи соатбай асосида четдан жалб этилган.

Кафедрада 2000-йилданбошлаб амалий математика ваинформацион технологиялармутахассислиги бўйича магистратура ташкил эитилган. Бугунги кунда кафедрада бакалавр таълим йўналиши бўйича 23, магистратура йўналиши бўйича 10, жами 33 тафанларўқитилади. Кафедранинг ўқув юкламаларининг умумий хажми 25500 соатни ташкил этади.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари замонавий педагогик технологиялар асосида, ҳар йилимаъруза матнларини, амалий ва лаборатория ишларни қайта кўриб чиқади ва янгилаб борадилар. Кафедранинг барча фанлари бўйича маъруза матнлари ишлаб чиқилган ҳамда университетнинг ахборот-ресурс марказига топширилган. Дарслар замонавий педагогик технологиялар асосида электрон доскаларданва презентациялардан фойдаланилган ҳолда ташкиллаштирилади.

Профессор-ўқитувчилар иқтидорли талабалар билан бирга доимий равишда илмий-тадқиқот ишларини бажаради.Бу талабалар ҳар йили халқарова республика фан олимпиадаларига қаташиб, яхши натижаларга эришмоқдалар. Шундан, А.Абдиев, С.Қарабеков, Р.Оңғарбаев, Ж.Мухиятдинов, М.Нарбаев ва 2-курс магистранти Р.Есимбетов «Дастурлаш‒2015» халқаро олимпиадасидақатнашиб, юқори ўринларни эгаллади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари халқарова республика илмий-амалий конференцияларда ўз илмий ишлари билан мунтазам қатнашади. Масалан, 2015-йили 21-апрелда Тошкент информацион технологиялар университетинингНукус филиалида «Илм, фанваишлаб чиқариш интеграциясида информацион коммуникация технологияларини қўллашнинг ҳозирги замон масалалари» номли республика илмий-назарий конференцияга кафедранинг кўплабўқитувчилари илмий ишлари билан қатнашди, бундан ташқари профессор А.О.Отаров, доцентлар М.Бердимуратов ва Ш.Ешмуратовлар ҳар бири бу конференциянинг алоҳида секцияларига бошчилик қилди.

Ҳозирги замон талабига мос етук мутахассисларни тарбиялашда талабаларнинг ўз она тилида ёзилган ўқув адабиётлари катта аҳамиятга эга эканлиги ҳисобга олган ҳолда, кафедранинг тажрибали профессор-ўқитувчилари кўплаган дарсликларни, ўқув қўлланмаларни, илмий-методик адабиётларни яратган.

 Профессор А.О.Отаров ва доцент Ж.П.Алланазаров муаллифлигида ёзилган, университет, педагогик ва техника институтларининг талабаларига мўлжалланган «Есаплаў усыллары» дарслиги (1-бўлими) (2002 й.), А.О.Отаров , Ж.П.Алланазаров ва А.А.Отаровлар томониданнашр қилинган, олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган «Әмелий информатиканың тийкарлары» ўқув қўлланмаси, А.О.Отаров ва Ж.П.Алланазаров муаллифлигида нашр этилган (2006 й.), олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган «Есаплаў усыллары» дарслиги (2-бўлими) 2009-йилиЎзбекистон РеспубликасиОлий ваўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, «Истеъдод» жамғармаситомониданташкил этилган «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиётининг муаллифи» номли Республика таңловида иштирок этди ва ғолиб бўлди. Муаллифларга махсус дипломлар топширилди ва уларга қиммат баҳоли совғалар берилди.

Мустақиллик йилларида таълим-тарбия ишларнинг сифатини янада ошириш, талабаларни ҳозирги замон талабларига мос тарбиялаш ишларини амалга ошириш яхши йўлга қўйилган. Президентимизнингчиқишлари ва маърузаларини, фармонлари ва қарорларини талабалар орасида кенг тарбиқ этиш ишлари олдиндан режалаштирилган режа асосида доимий ўтказилмоқда. Талабаларда туғилган заминга,Ватанга бўлган муҳаббатларни ва инсоний фазилатларни уйғотиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Кафедра таълим-тарбияишларининг сифатини борган сари орттириш, илмий-тадқиқот ишларнинг натижаларини юқори даражага падагогик кадрларни тизимли тарбиялаш мақсадида юртимиз ва чет давлатлари олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот институтлари билан алоқалар мавжуд. Ўзбекистон миллий университетининг, Тошкент информацион технологиялар университетининг, Украина миллий университетининг, Новосибирск давлат техника университетиларинингмос кафедраларибилан шартномалар тузилган ва илмий алоқаларни яхши йўлга қўйилган.

 

Кафедрада фаолият кўрсатаётган илмий унвонга эга профессор-ўқитувчилар

 

Мустафаева Рахима, физика-математика фанлариномзоди, доцент. 1956-йили 18-декабрь куниАмударё туманида туғилган. 1981-йилиНукус давлат университетини тугатган. 1995-йили Киев миллий университетида аспирантурадаўқиб, 1996-йили «Исследование интервальной устойчивости динамических систем и моделирование процессов водообмена» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.Мустафаева Рахима 25 дан ортиқ илмий мақолалари ва 2 та ўқув қўлланмалари нашр этилган. 2005-Йилдан бошлаб доцент лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 

Бекиев Аширмэт Бекиевич, физика-математика фанлариномзоди. 1976-йили 9-январь куни Тўрткўл туманида туғилган. У 1996-йили Түркман давлат университетини тугатган. 2010-йили «Краевые задачи для уравнения смешанного типа четвертого порядка, содержащего произведения операторов Лапласа, теплопроводности и Даламбера» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.Бундан ташқари, унинг 20 дан ортиқ илмий мақолалари ва 2 та ўқув-методик қўлланмалари нашр этилган. 2011-йилданбошлаб кафедра доценти лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

 

Арзиева Жамила Тилеубаевна, техника фанлари (PhD) доктори. 1980 йил 18 октябрда Кегейли туманида туғилган. 2007 йил Қорақалпок давлат университетининг дифференциал тенгламалар мутахассислиги бўйича магистратурани тугатган. 2020 йили Тошкент ахборот технологиялари университети доктор, профессори Каримов Маджид Маликович рахбарлигида «Псевдотасодифий сонлар генератори асосида аутентификациялаш усуллари ва алгоритмлари» мавзусидаги техника фанлари (PhD) бýйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 30 дан ортиқ илмий ишлари нашрдан чиққан.

Foydali havolalar