slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ | Karakalpak state university

ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ

«Педагогика ва психология» кафедраси, Ўзбекистон  Республикаси Президенти, Олий Мажлис, Вазирлар маҳкамаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий таълим муассасаларининг фаолиятларини янада такомиллаштириш бўйича қабул қилинган қарорларга таянган ҳолда, шу жумладан, университет ректори бўйруқлари ҳамда Илмий Кенгаш қарорлари асосида ўз фаолиятин амалга ошириб келмоқда.

 Педагогика кафедраси «Педагогика ва ижтимоий фанлар» номи билан 1935 йили ўқитувчилар институти ташкил қилинган вақтда очилди. Кафедрага илк раҳбарлик қилган Я.М.Досумов болып, кейинчалик доцент Н.Д.Щепкин, профессор Ж.А.Орынбаев, доцент Р.Г.Тимашева, доцент А.Бекбасовлар раҳбарлик вазифасин бажаради.

1976 йили Қорақалпоқ давлат педагогика институти, “давлат университет” бўлиб қайта ташкил қилингандан cўнг кафедрага 1976-1979, 1984-1990 йиллари профессор Қутмамбет Қосназаров, 1979-1984 йиллари доцент Бердимурат Султамуратов, 1991-1994 йиллари доцент Турсынбай Айтанов, 1994-1997 йиллари доцент Исмайыл Алланиязов раҳбарлик қилди.

Шу йили Москва, Ташкент шаҳарларига аспирантлар юборилиб, кафедранинг илмий салоҳияти ортиб борди. Натижада  Турсынбай Айтанов(1991й.), Исмайыл Алланиязов(1993й.), Искендер Пирниязов (1994й.) педагогика фанлари кандидати илмий даражасини олди. Шу йиллари кафедрада Гайбулла Абипов, Даўлетбийке Қалилаева, Мария Довгопол, Искендер Пирниязов, Наталья Васильевна Пирниязова, Турсынбай Айтанов, Исмайыл Алланиязов, Парахат Абдимуратов, Лиза Бекниязова, Айнаш Хожахметова, Гулайым Туреева, Закир Абдиғапбаров, Қуат Бекбаулиев, Мақсет Палуаниязов, Зухра Наймова ва бошқа профессор-ўқитувчилар фаол фаолият кўрсатди

1997-2011 йиллар оралиғида кафедрага педагогика фанлари доктори, Қорақалпоғистон Республикасига меҳнати синган фан арбоби, профессор Өсербай Әлеўов раҳбарлик қилди. 2001 йили «ХХ1 асрнинг таниқли олими»,  2006 йили «Халқаро фанлар академиясининг Академиги» нуфузли унвонлар эгаси профессор Өсербай Әлеуов раҳбарлик қилган йиллари, унинг  илмий раҳбарлигида  ўн илм кандидати, шулардан кафедрада уч ўқитувчи П.Абдимуратов, Қ.Сейтмуратов, А.Бекимбетовалар педагогика фанлари кандидати илмий даражасин олди. 2003 йили Л.Бекниязова психология фанлари кандидати  даражасини олиб, кафедранинг илмий салоҳияти янада юқорилади.

Кафедра аъзолари Н.В.Пирниязова, П.Абдимуратов, Т.Утебаев, А.Бекимбетова, З.Матуразова, Б.Ражапбаев, М.Айтымбетов, К.Қутлымуратов, Г.Қалқназарова, С.Алауатдинов, Ш.Алланазарова, Г.Оразбаева, Н.Сагындыкова, Ю.Пурхановлар: «Қорақалпоғистонда мактаб ва педагогик фикрлар тарихи. Этнопедагогика» муоммалари тўғрисида илмий изланишлар олиб бориб,   нашриётдан 40 га якин китоблар, 350 дан ортиқ илмий мақолалар нашр  қилди. Шу билан бирга халқаро илмий симпозиум ва конференцияларда докладлар қилиб, Қорақалпағистондаги педагогика илмини чет элларга  узлуксиз, танитиб борди.

     2012 йил, январь ойидан бошлаб кафедрага педагогика фанларининг кандидати, доцент П.Абдимуратов, 2017 йил март ойидан бошлаб педагогика фанларининг кандидати, доцент Т.Сапаров раҳбарлик қилиб келмоқда. Кафедра ҳар йили илмий ютуқлари ва магистр даражасига эга ёш кадрлар билан кўпайиб бормоқда. Кафедра жамоати: Т.Сапаров, Н.В.Пирниязова, П.Абдимуратов, А.Бекимбетова, М.Айтымбетов, Ш.Алланазарова, З.Матуразова, К.Қутлымуратов, Г.Оразбаева, К.Турсынбекова, Ж.Асаматдинова, С.Алауатдинов, Ю.Пурханов, Г.Альджанова, Г.Қалықназарова, А.Айназаровалар,  Л.Бектурсынова, Н.Сагындыкова, Б.Темирбеков, Ж.Абдимуратов, Қ.Турдамбетовалар мамлакатимизнинг «Таълим туғрисидаги» Низоми ва «Кадрлар таёрлаш Миллий дастури» вазифаларин амалга ошириш борасида илмий, илмий-педагогик ишлар олиб бормоқда.

Кафедра Ўзбекистан  Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари билан бирга ишлаш алоқаларини урнатган.  ЎзМУ,Қори-Ниёзий номидаги ЎзППИИИ, Низомий номидаги Ташкент педагогика университети, Ал-Хорезмий номидаги Урганч давлат университети,  Нукус давлат педагогика институти ва Ж.Орынбаев номидаги илмий изланишлар институти билан узоқ йиллар биргаликда илмий-изланишлар  учун  шартномалар  тузилган.

 «Педагогика ва психология» кафедрасида ҳозирги кунда  5 фалсафа фанлари доктори (PhD), доцентлар,  4  катта ўқитувчи ва 11 ассистент-ўқитувчи, жами 19 профессор-ўқитувчи илмий педагогик  ишларин  давом этмоқда. 2017-йили Сагиндикова.Н, 2018-йили Айтымбетов.М фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олди. Шу жумладан 2 профессор-ўқитувчи Республика доирасида ўтказилган энг яхши педагог танловида иштирок этиб, 2017-йили Сагиндикова Наргиза ва 2018-йили Бектурсынова Лола олий таълим муассасаларининг «Энг яхши педагог» танловининг Республика босқичининг мутлоқ ғолиби бўлди. Шу жумладан 2018-йили Н.Пирниязова ва  А.Бекимбетова Ўзбекистон хотин-қизлар комитети томонидан ташкиллаштирилган «Ўзбекистан аёлларининг энг яхши 100 та инновацион лойиҳа » нинг биринчи Республика танловининг ғолиби бўлди. 2 профессор-ўқитувчи Асаматдинова Жамила ва Алаўатдинов Сахаўатдин илмий-изланиш ишлари якунланиб, махсус  методик семинардан муваффақиятли ўтди. Кафедрамизнинг  3 ассистент ўқитувчиси Альджанова.Г, Даниярова.З ва Темирбеков.Б йўллама асосида мамлакатимизнинг нуфузли илмий-тадқиқот марказларида илмий-изланиш ишларини олиб бормоқда.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 2-1024x652.jpg

Сапаров Турдыбай Толыбаевич педагогика фанлари номзоди доцент. 1962-йили 3-апрелда Кегайли туманида туғилган. Самарканд медицина институтин 1987-йили тамомлаган. 2012-йили педагогика фанлари номзоди илмий унвонин олган. 62 дан зиёд илмий мақола 1 монография 5 ўқув қўлланманинг автори. Ҳозирги вақитда педагогика ва психология кафедрасининг мудири лавозимида фаолият олиб бормоқда.

 

 

 

 

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 3.png

Абдимуратов Парахат Сейтмуратович, педагогика фанлари номзоди, доцент. 1956-йили 5-майда Кегайли туманида туғилган. 1978-йили Нукус давлат университетини тамомлаган. 60 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислари босмадан чиққан, шунингдек 2 ўқув қўлланма, 5 ўқув-методик қўлламанинг автори. Ҳозирги вақитда «Педагогика ва психология» кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

 

 

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 5.jpg

Асаматдинова Жамийла Пахратдиновна педагогика фанлари буйича фалсафа докторы PhD. 1978-йили 24-октябрда Қараўзяк туманида туғилган. 2011-йили Нукус давлат педагогика институтини тамомлаган 2019-йили педагогика фанлари буйича фалсафа доктори PhD илмий унвонини олган. 40 дан зиёд илмий мақолалар ва тезислари, 2 монография, 4 ўқув-методик қўлланмаси босмадан чиқди. 2012-йилдан бошлаб кафедрада ассистент лавозимида фаолият олиб бормоқда.

 

 

 

 

 

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 6.png

Бекимбетова Айнагул Амангелдиевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.. 1977-йили 17-сентябрда Нукус шаҳрида туғилган. 1998-йили Нукус давлат педагогика институтин тамомлаган. 50 дан зиёд илмий мақолалар ва тезислари, 10 ўқув-методик  қўлланмаси босмадан чиқди. 1999-йилидан бошлаб кафедрада ассистент, 2012-йилдан кафедра доценти лавозимида фаолият олиб бармоқда.

 

 

 

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - photo_2019-03-02_09-45-29.jpg

Сагындыкова Наргиза Жубаткановна психология фанлари бўйича фалсафа докторы PhD. 1987-йили 5-мартда Нукус шаҳрида туғилган. 2010-йил Тошкент давлат педагогик университетини тамомлаган. 2017-йили психология фанлари бўйича фалсафа докторы PhD илмий унвонини олган. 50 дан зиёд илмий мақолалар ва тезислари, 1 монография, 4 ўқув-методик қўлланмаси босмадан чиқди. 2010-йилдан бошлаб кафедрада ассистент. 2018-йилдан доцент лавозимида фаолият олиб бормоқда

Foydali havolalar