slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
ФИЗИКАВИЙ ВА КОЛЛОИД КИМЁ КАФЕДРАСИ | Karakalpak state university

ФИЗИКАВИЙ ВА КОЛЛОИД КИМЁ КАФЕДРАСИ

Қорақалпоқ давлат университети кимё-технология факультетининг«физикавий ва коллоидлық кимё» кафедраси 1990 йилда ташкил этилиб, унинг биринчи мудири кимё фанлари номзоди, доцент Кали Сапарниязов бўлган. 1993-1996 йилларда кафедрани кимё фанлари номзоди, доцент Муратбай Исмаилов бошқарди. 2001 йили кафедра қайта ташкил этилиб унга кимё фанлари номзоди, доцент Жумамуратова Мапруза Шарибаевна мудирлик қилди. Кафедрани 2008-2011 йилларда кимё фанлари доктори Рустем Тлегенов бошқарди. 2012-2017 йилларда кимё фанлари номзоди  Аманбай Пирниязов кафедра мудири булиб ишлади. 2017-2018 йилларда кафедрага кимё фанлари номзоди, доцент Бахтияр Нурымбетов мудир этиб тайинланди. 2019 йилдан бошлаб шу кунгача кафедра мудири булиб кимё фанлари номзоди, доцент Шарипова Айшагул Ибраимовна ишлаб келмоқда.

Физикавий ва коллоидлық кимё кафедраси ўзининг ривожланиш тарихида кимё таълим йуналиши буйича кўплаб бакалавр ва магистрантларни таёрлади. Ҳозирги вақтда улар Ўзбекистон Республикасининг турли хил таълим муассасаларида ва илмий марказларда фаолият олиб бормоқда.

Ҳозирги вақтда кафедра Республикамиздаги ва чет давлатларнинг илмий тадқиқот   институтлари хамда олий таълим муассасалари билан бирга ишлаш буйича хамкорлик  шартномалар тузган. Улардан Ўзбекистон Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институтининг «Коллоид кимё» лабораторияси ва Ўз. Р  ФА Қорақалпоғистон  бўлими ТФИТИ кимй лаборраторияси, Ўзбекистон миллий университети ва  Нукус ОО «РOLIMER» заводи ва Т.Г.Шевченко номидаги  Киев Миллий университети, шунингдек  А.А.Чуйко номидаги Украина Миллий Фанлар Академияси «Сирт юзалар кимёси» институти билан ўз-аро бирга ишлаш буйича хамкорлик  шартномаларини имзоланди.  

Кафедранинг илмий йуналиши — Сўвда эрўвчи полимерларнинг табийий дисперс систмаларга таъсирини урганиш, бентонитлар асосида бурғулаш эритмаларини  ва  қурилиш материалларини таёрлаш буйича илмий ишлар олиб борилмоқда. Бу йуналишлар буйича қатор илмий тадқиқот ишлари бажарилди. Олиб борилган илмий ишлар натижасида  мақолалар Республика ва халқаро илмий журналларда нашр этилди.

2017 — 2018 йилларда доцент Б.Ч.Нурымбетов рахбарлигида амалий тавсифдаги «Модификацияланган вермикулит асосида термоизоляцияланган материалнинг олиниш технологияси ва таркибини ишлаб чиқиш» мавзусида  илмий грант иши бажарилди.

Кафедрада ҳозирги кунда  6 илим номзоди ва  3 ассистент фаолият олиб бормоқда.

Кафедранинг  илмий даражага эга  бўлган профессор-ўқитувчиларнинг таркиби

 

 

Шарипова Айшагуль Ибраимовна, кимё фанлари номзоди, доцент. 1965 йилнинг 9-майида Чимбой туманида туғилган. Нукус давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги кимёгар, ўқитувчи. 2001 йили «Полиэлектролиты на основе сополимера малеиновой кислоты и акриламида, их структурообразующее и стабилизирующее действие на почвенные дисперсии Каракалпакстана» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 38 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Шундан 2  нафар уқўв қўлланма ва 2 нафар уқўв -услубий қўлланма чоп этган, 1 патент эгаси. 2006  йилдан бошлаб кафедра доценти, 2018 йилдан кафедра мудири лавозимида ишлаябди.

 

Пирниязов Аманбай Жолдасбаевич, кимё фанлари номзоди. 1978-йили 7-мартда Нукус шаҳрида туғилган. Қорақалпоқ давлат университетини тугатган. Мутахассислиги кимё магистри. 2005 йилда «Полифенолы некоторых таннидоносных растений и их биологическая активность» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 33 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Шундан 2 услубий қўлланма, 2 патент эгаси. 2017 йилдан бошлаб кафедра доценти.

 

 

 

Узакбергенова Замира Досназаровна, кимё фанлари номзоди, доцент. Ол 1967 йили 13 июлда Нукус шахрида  туғилган. Нукус давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги: кимё, ўқитувчи. 1995 йили «Кобальт (III)  2- гидроксимино карбон кислоталари билан координацион бирикмаларининг синтези ва тадқиқи» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилган. 60 дан ортиқ илмий мақолалар нашр қилган. Улардан  1 дарслик, 6 услубий қўлланма. 2019 йилдан бошлаб — кафедра доценти.

 

 

Джумамуратова Мапруза Шарибаевна, кимё фанлари номзоди, доцент. 1960 йили 8 – октябрида Муйноқ туманида туғилган. Нукус давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги кимёгар, ўқитувчи. 2000 йили «Влияние карбоксил амин содержащих полиэлектролитов на их коллоидно-химические свойства» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 40 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Шундан 2и ўқув- қўлланма, 4 нафар  ўқув -услубий қўлланма, 2 патент эгаси. 2000 йилдан бошлаб кафедра доценти.

 

 

 

Джуманова Зияда Кеўнимжаевна, кимё фанлари номзоди, доцент. 1974 йили 14-октябрда Чимбой туманида туғилган. Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги кимёгар, ўқитувчи. 2012 йили «Строение и свойства лигнинов злаковых растений – риса, кукурузы, сорго» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 35 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Шундан 2  услубий қўлланма босмадан чиқган. 2013  йилдан бошлаб кафедра доценти.

 

 

Нурымбетов Бахтияр Чимбергенович, кимё фанлари номзоди, доцент. 1975-йили 13 октябрда Нукус шаҳрида туғилган. Қорақалпоқ давлат университетини тугатган. Мутахассислиги кимёгар, ўқитувчи. 2004 йилда «Получение и регулирования процессов гидратационного структурообразования в известково-белитовых вяжущих на основе мергелей Республики Каракалпакстан» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 50 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Шундан 2 услубий қўлланма чоп этган. 2017-2018 йилларда кафедра мудири, 2018 йилдан кимё-технология факультети декани лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

Шунингдек, кафедрада ассистентлар Р.Калимбетова, С.Калбаев, М.Турганбекова, О.Сейтназарова ва Ф.Алламбергеновалар ишламоқда.

Foydali havolalar