Ярим ўтказгичлар физикаси | Karakalpak state university

Ярим ўтказгичлар физикаси

Яримўтказгичлар физикаси кафедраси 1987 йилда ташкил этилган. Албатта кафедра ўз-ўзидан пайдо бўлган йўқ. Кафедранинг очилиши учун шу даврга келиб шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилган эди, яъни ҳозирги кун яримўтказгичлар физикаси соҳасининг энг долзарб илмий йўналишларидан бири бўлган «Кўп қатламли ва даврли яримўтказгичли структуралар» номли муаммоли лаборатория ташкиллаштирилган эди. Бу муаммоли лабораториянинг инициатори ва муаллифи доцент Мадрейм Ережеповдир. Шунингдек, бугун орамизда йўқ, лекин ушбу кафедранинг ташкил топишида ўз ҳиссаларини қўшган профессор – ўқитувчилардан доцентлар М.Дүйсенбаев, О.Данияров, эндигина докторлик диссертацияларини ҳимоялаш арафасида турган доцентлар Б.Ембергенов, Р.Бекимбетовларни айтиб ўтиш ўринли. Кафедранинг биринчи мудири  доц. М.Ережепов (1987-1992 йй.). Ундан кейинги даврларда доц.У.Насыров (1992-1998 йй.), проф.Қ.А.Исмайлов (1998-2010 йй.), физика-математика фанлари доктори А.Б.Камалов (2010–2011 йй.), 2011 йилнинг октябрь ойидан то ҳозирги кунгача эса кафедрани проф.Қ.А.Исмайлов бошқариб келмоқда.

Кафедра очилганидан 7 йил ўтгандан кейин, яъни 1994 йили 01.04.10 – «Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси» мутахассислиги бўйича аспирантура очилиб, илмга ташна ёш олимлар танлаб олиниб, у 2012 йилгача натижали хизмат кўрсатиб келди. 2000 йилдан 2011 йилгача кафедрада бакалавр йўналишини тугатган талабалар учун «Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси», 2011 йилдан ҳозирги кунгача 5А140204-«Конденсацияланган муҳитлар физикаси ва материалшунослик» мутахассислиги (Яримўтказгичлар физикаси бўйича хизмат тури учун) бўйича магистрлар тайёрланиб келинмоқда.

Ўтган даврларга ҳозирги куннинг назари билан қарасак, кафедра ҳар томонлама ривожланди. 1994–2011 йиллар оралиғида кафедрамиздан 3 фан доктори (проф.Қ.Исмайлов, 1995 й., проф.М.Б.Тагаев, 2001 й. ва доц. А.Б.Камалов, 2011 й.)  ва 10 дан ортиқ фан номзодлари ўз диссертацияларини муваффақиятли ҳимоялаб чиқди. Бу муваффақиятларга эришишда биринчи навбатда алоҳида айтадиган бўлсак, Украина миллий фанлар академиясига қарашли яримўтказгичлар физикаси институтининг 33-сонли «Юқори частотали электроника» лабораториясининг (лаборатория раҳбари икки марта Украина фан ва техника соҳаси бўйича давлат мукофоти лауреати, техника фанлари доктори, профессор Конакова Раиса Васильевна) қилган хизматлари жуда катта бўлди. Ундан кейинги кафедрани ёш илмий –педагогик кадрлар билан таъминлашда Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистан Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистан фанлар академиясининг «Физика-Қуёш» илмий ишлаб чиқариш бирлашмасига қарашли Физика–техника институтлари олимларининг қилган хизматлари алоҳида бўлиб ҳисобданади. Кафедра ташкил қилинганидан бери учта халқаро (1990, 1993 ва 1997 йй.),  республика (2005, 2011 ва 2015 йй.) миқёсида илмий-амалий конференциялар ўтказилди. Деярли ушбу кунгача кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан давлат буюртмалари бўйича фундаментал ва амалий – илмий мавзуларда изланишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, илмий ишларнинг натижалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси қошидаги Олий Аттестация Комиссиясининг дунё жамияти тан олган илмий журналларида босмадан чиқмоқда. Ушбу илмий ишларнинг натижалари кафедра профессор-ўқитувчиларининг намзодлик ва докторлик диссертацияларининг асосини ташкил этади. Проф. Қ.Исмайловнинг илмий раҳбарлигида 4 фан номзоди (Қ.Дәўлетов, 1999 й., А.Камалов, 2003 й., М.Шарибаев, 2010 й. ва А.Атаубаева, 2011 й.) ва 2 фан доктори доц.А.Камалов, 2011 й, Ғайрат Камалов 2018 йили фалсафа доктори илмий даражаларини олди. Проф. М.Тагаевнинг илмий раҳбарлигида икки фан номзоди илмий ишларни ҳимоялаб чиқди (С.Бекбергенов ва М.Насыров, 2009-й). Ҳозирда кафедра Украина миллий фанлар академиясининг В.Лашкарев номидаги яримўтказгичлар физикаси институти, М.Коцюбинский номидаги Винница педагогика университети ва Қозоқистоннинг Қ.Жубанов номидаги Ақтўбе давлат университетлари билан биргаликда илмий – педагогик ишлар олиб бормоқда. Кўп йиллар давомида кафедрамизда анъанага айланган  республикамизга белгили профессор-ўқитувчилар таклиф этилиб, давлат аттестация комиссиясининг бошлиғи ва яримўтказгичлар физикасининг ҳозирги замон муаммолари бўйича мутахассислик фанларидан маърузалар ўқиб келмоқда. Шулардан академик Саидов М.С. ФТИ, акад. М.К.Баходирхонов ТДТУ, проф.Абдурахманов К.П. ТАТУ,  проф.Власов С.И. ЎзМУ, проф.Мирсагатов Ш.А. ФТИ, проф.Қаражанов С.Ж. Осло университети (Норвегия), проф Каримов И.М. Анд.ДУ ва бошқаларни айтиш мумкин. 2011 йили бизнинг университетимиз учун 3 фан доктори, 10 дан ортиқ фан номзодларини тайёрлаб беришдаги хизматлари учун университет илмий кенгашининг қарори билан проф.Р.В.Конаковага ва 2012 йили университетимизга олий квалификацияли кадрлар тайёрлаб беришдаги хизматлари учун И.Каримов номидаги Ташкент давлат техника университетининг «Рақамли электроника ва микроэлектроника» кафедрасининг профессори, физика-математика фанлари доктори, академик М.К.Баходирхоновга Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг ҳурматли профессори номи тантанали турда берилди.

Кафедрада физика-математика фанлари доктори, профессор Қ. Исмайлов раҳбарлигида 2009-2011 йилларда давлат буюртмаси асосида ИТД-14-020 – «Модуляцион дифференциаллаш усули билан яримўтказгичли структуралар ва улар асосидаги асбобларнинг сифатини олдиндан аниқлаш» мавзусидаги амалий ва 2007-2011 йилларда ОТ-Ф2- «Яримўтказгичли дефектларнинг акустохимияси» мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси техника фанлари доктори, профессор М. Тагаев раҳбарлигида олиб борилди. 2012-2016 йиллар оралиғида эса техника фанлари доктори, профессор М.Тагаев раҳбарлигида Ф2-ОТ-1-10079 – «Яримўтказгичларда дефектларни ҳосил қиладиган лазер-индуцияли чизиқли эмас жараёнларнинг ўзига хосликлари» номли фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси ва 2017-2020 йиллар оралиғида ОТ-Ф-2-77 – «Моделлаштириш асосида ички дефектларни ҳисобга олган ҳолда яримўтказгичли асбобларнинг ишончлилигини башорат қилишнинг такомиллашган усули»  номли фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси бажариляпти. (Бажарувчилар проф. Қ.А.Исмайлов, доцентлар М.Б.Шарибаев, С. Бекбергеновлар ва магистрлар).

Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчиларидан проф.К.Исмайлов ва доцент М.Шарибаевлар Ўзбекистон ФА Қорақалпоғистон бўлимининг табиий фанлар институти билан биргаликда фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасида фаол қатнашиб келмоқда.

Кафедра мудири, проф. Қ.А.Исмайлов 2017 йили Ўзбекистон миқёсида олий ўқув юртлари орасида ўтказилган «Йилнинг энг яхши педагог-тадқиқотчиси» номинациясида табиий фанлар орасида 1 ўринни олиб, ҳурмат дипломи ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари проф. Қ.А.Исмайлов, доцентлар М.Б.Шарибаев ва С.Е.Бекбергеновлар томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги «Ривожлантириш маркази» дан «Физика» номли дарслик биринчи марта қорақалпоқ тилида лотин имлосида босмага чиқаришга сертификат олинди (сертификат номери 531-196).

Бугунги кунда яримўтказгичлар физикасы кафедрасида икки фан доктори, беш фан номзоди, етти ассистент-ўқитувчилар ва ўқувга ёрдамчи техник ҳодимлар иш олиб бормоқда.

 

1989 йил. доц.М.Ережепов (ўртада) ўз шогиртлари билан навбатдаги илмий семинарни ўтказмоқда.

Кафедрада ишлаб келаётган  илмий даражали
профессор-ўқитувчилар

 

 

Насыров Уали, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1946 йил 26 мартда Тахтакўпир туманида туғилган. 1970 йилда Тошкент давлат университетини тугатган. Ихтисослиги радиофизик. 1978 йилда «Нелинейные оптические процессы в кристаллических и стеклообразных полупроводниках» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 100 дан ортиқ илмий ишлари нашрдан чиқди. Шулардан 10 та ўқув қўлланмаси нашр қилинди. 1989 йилдан бошлаб кафедра доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

Исмайлов Қанатбай Абдреймович, физика-математика фанлари доктори, профессор. 1959 йил 26 февралда Хожейли туманида туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат университетини тугатган. Ихтисослиги физик-ўқитувчи. 1988 йилда «Влияние внешних воздействий на характеристики лавинно-пролетных диодов» мавзусида номзодлик, 1995 йилда «Сильнополевые и радиационные эффекты в арсенидгаллиевых приборных структурах» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 300 дан ортиқ илмий ишлари нашрдан чиқди. Шулардан 1 монография, 7 дарслик, 5 ўқув қўлланмаси чоп этилди. 2011 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университетида кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Утениязов Абатбай Курбаниязович, физика-математика фанлари PhD доктори. 1962-йили 5-майда Кегайли туманида туғилган. 1988-йили Қазон давлат университетини тугатган. Ихтисослиги радиофизик. 2018-йили «Электронные процессы в теллурид кадмиевых инжекционных фотоприемниках» мавзусида докторлик диссертациясини химоя қилди. 40 дан ортиқ илмий мақолалари ва ўқув-методик ишлари босма чиққан. 2018-йилдан  Қорақалпоқ давлат университетида доцент бўлиб ишлаб келмоқда.

 

Шарибаев Муратбай Борибаевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1969 йил 23 февралда Нукус туманида туғилган. 1995 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тугатган. Ихтисослиги физик-ўқитувчи. 2010 йилда «Радиационно-физическое исследование оптических характеристик А2В6 и А3В5 и выявление микродефектов в эпитаксиальных пленках» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 60 дан ортиқ илмий мақола ва ўқув услубий ишлари нашрдан чиқди. 2018 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университетида доцент лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Сарибоев Лазиз Ктайбекович, физика математика фанлар номзоди, доцент. 1973 йил 8-июльда Нукус шаҳрида туғилган. 1995-йили Нукус Давлат университетини тамамлаган. Ихтисослиги физик-ўқитувчи. 1999-йили «Квазиузлуксиз аралашма спектрга эга яримутказгичли гетероструктуралардаги ток утиш ва қўёш энергияни узгартириш механизми» мавзусидаги номзодлик диссертацияни ҳимоя қилди. 30 дан ортиқ илмий мақолалари ва тезисларига эга. 2018-йилдан бошлаб Қорақолпоқ Давлат университетида доцент бўлиб ишлайди.

 

Бекбергенов Сапарбай Ерназарович Физика-математика фанлари номзоди, доцент 1974 –йили 18 -мартда Кегейли туманида туғилган. 1996-йили Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетин тамомлаган. Ихтисослиги физик-ўқитувчи. 2009-йили «Влияние лазерного излучения на арсенидгаллиевые приборные структуры с барьером Шоттки» мавзусида номзодлик диссертациясин ҳимоя қилди. 45 дан ортиқ илмий мақолалари ва ўқув-методик ишлари босма чиққан. 2013-йилдан  Қорақалпоқ давлат университетида доцент бўлиб ишлаб келмоқда.

 

Атаубаева Акгумис Берисбаевна, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1979-йили 23-сентябрда Нукус шаҳрида туғилган. 2000 йили  Қорақалпок давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги физик. 2011 йили «Аномальный механизм токопереноса в омических контактах к сильнолегированным слоям кремния» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 30 дан ортиқ илмий меҳнатлари нашриётда эълон қилинди. Шу жумладан, 1 монография, 2 ўқув-услувий қулланма, 3 патент, 10 илмий мақола ва 20 дан ортиқ халқаро ва республикавий конференция тезисларининг муаллифи. 2013 йилдан буён кафедра доценти.

 

Таълим: Магистратура мутахассислиги

5А140204-Конденсацияланган муҳитлар физикаси ва материалшунослик.

 

Профессор-ўқитувчилар таркиби 14.

Фан доктори 2.

Фан номзоди 5.

Ассистент 5.

Стажёр-ўқитувчилар 2.

Таянч докторант 1.

 Халқаро алоқалар

Хориж олий ўқув юртлари билан алоқалар

 

Шартнома тузилган олий ўқув юртлари ва илмий марказларнинг номлари

Шартно-манинг мүддат-лари

Шартномани тузишдан асосий мақсад

Олиб бориладиган илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ишлари

1

В.Е.Лашкарев номидаги Яримўтказгичлар физикаси институти, Украина миллий фанлар академияси (Киев).

2016– 2020

Илмий кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш

Янги яримўтказгичли гетероструктуралардан ташкил топган диодларнинг электрофизик ва оптик хусусиятларини ўрганиш.

2

Ўзбекистон Республикаси Илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон бўлими

2018 – 2020

Илмий тажриба алмашиш

Яримўтказгичли структураларнинг электрофизик хусусиятларини ўрганиш.

3

Ташкент шахридаги Физика-техника институти

2015 – 2019

Илмий кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш

Яримўтказгичли структураларнинг электрофизик хусусиятларини ўрганиш бўйича эксперимент ишларини олиб бориш ва институт  профессорларидан маслаҳатлар олиш

4

К. Жубанов номидаги  Актўбе  давлат университети, Қозоғистон Республикаси Ақтўбе шахри

2018-2020

Илмий кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш

Микро ва наноэлектроника, яримўтказгичли асбоблар

5

Жусуп Баласагын номидаги Қирғизистон миллий университети

2017-2020

Илмий кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш

Микро ва наноэлектроника, яримўтказгичли асбоблар

6

М.Коцюбинский номидаги Винница педагогика университети

2017 – 2020

Илмий тажриба алмашиш

Яримўтказгичли структураларнинг электрофизик хусусиятларини ўрганиш

 

Халқаро дастурлар ва лойиҳалар

  1. 530666-TEMPUS-1-2012-1-LT-TEMPUS-JPCR UZWATER. Атроф муҳитни доимий ривожлантириш бўйича магистратура программаси. Ўзбекистон Республикасы олий ўқув системаси учун сув ресурсларини бошқариш (Лойиҳанинг университет бўйича координатори доцент Р. Ещниязов, асосий ижрочилардан бири профессор Қ. Исмайлов).

  2. 530786-TEMPUS-1-2012-1-NL-TEMPUS-SMHES TuCAHE. Ўрта Осиё олий билим кенглигини яратиш йўлида структурали адаптация ва билим сифатини ошириш. (Лойиҳанинг университет бўйича координатори ю.ф.д., профессор Қ. Умарова, асосий ижрочилардан бири профессор Қ. Исмайлов).

Foydali havolalar