Доривор ўсимликлар агроэкологияси ва интродукцияси

2016  йили 22-декабрь  446 Д/1 буйруғи асосида: «Доривор ўсимликлар агроэкологияси ва интродукцияси» бўлими ташкиллаштирилди. Бу бўлимга жавобгар қилиб доцент, б.и.к. A.K.Саитова белгиланди. Қорақалпоқ Давлат университетининг 2017-йил 20-февраль 67 Д/1 буйруғи асосида «Доривор ўсимликлар агроэкологияси ва интродукцияси» кафедраси ташкиллаштирилди. 2017-йил 29-февраль №3586 н/к буйруғи асосида кафедра мудири қилиб доцент, б.и.к. A.K.Саитова белгиланди. Кафедра «5411100-Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси» таълим йўналиши буйича бакалавр мутахасислиги тайёрланади. Ҳозирги вақтда кафедрада 7 профессор ўқитувчи, шундан биттаси фан доктори профессор, қ-x.ф.д. M.Ибрагимов, доцентлар П.Xaлмуратов. Ҳ.Tурсунбоев, ассистентлардан: P.K.Aбипов, A.С.Жангабаева PhD, С.E.Tорениязова ва О.Джолымбетовлар иш олиб бормоқда.

 

 

Саитова Азима Калжановна, биология фанлари номзоди, доцент. 1959-йили 19-январьда Нукус шаҳрида туғилган. 1977-йили Нукус давлат университетини тамомлаган. 1997-йили «Влияние физиологически активных соединений на растения хлопчатника в условиях засоления» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. 70 дан ортиқ илмий ишлари босмада тасдиқланган. Шу билан бирга 4 та ўқув қўлланма, 8 та ўқув-методикавий қўлланмаси босмадан чиққан. 2017-йил 29-февраль санасидан бошлаб кафедра мудири лавозимида ишламоқда.

 

 

Халмуратов Полат, биология фанлари номзоди, доцент 1948-йили Шоманай туманида туғилган. 1969-йили Қорақалпоқ давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахасислиги биология ва қишлоқ хўжалиги асослари 1980-йили “Флора и растительность песков Сам и Матайкум”  номли мавзуда номзодлик диссертациясини ёқлаган. 100 дан ортиқ илмий ишлари босмада чиққан. Шулардан 4 таси монография, 20 дан ортиқ ўқув методик қўлланмаси босмадан чиққан. 2017-йилдан бошлаб кафедра доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Турсунбоев Ҳамдам Ешбоевич, биология фанлари номзоди, доцент. 1976-йили Амударё туманида туғилган. Мутахасислиги биолог. 2004-йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. 2011-йили «Биологические особенности интродуцированных видов рода ACER L. на юге Каракалпакстана» номли номзодлик диссертациясини ёқлаган. 40 га яқин илмий ишлари босмадан чиққан. Шулардан 2таси ўқув-услубий қўлланма, 3 та ўқув-услубий кўрсатмаси босмадан чиқди. 2015-2019 йилгача Ёшлар билан бирга ишлаш, манавият ва марифат  проректор лавозимида ишлаган. 2019 йилдан бошлаб Доривор ўсимликлар  агроэкологияси ва интродукцияси кафедрасида доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Жангабаева Айгул Сарсенбаевна. Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича философия фанлари доктори. 1985 йили Нукус шаҳрида тўғилган. 2011 йили Қорақалпоқ давлат университетини тугатган.

Мутахассислиги Эколог. 2019 йили “Қорақалпоғистон Республикасида тупроқ шўрланиши шароитида топинамбур (Helianthus tuberosus L.) ўсимлигининг етиштириш технологиясини такомиллаштириш” мавзусида қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича философия доктори PhD диссертациясини ҳимоя қилди, шунинг ичида 2 ўқув-методик қўлланба босмадан чиққан. 2017 йилдан Доривор ўсимликлар агроэкологияси ва интродукцияси кафедрасида ассистент РhD бўлиб ишлаб келмоқда.

 

 

Абипов Рустем Камалович, Доривор ўсимликлар  агроэкологияси ва интродукцияси кафедраси ассистенти, 1979-йили Нукус шаҳрида туғилган. 2002-йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Мутахасислиги эколог. 30 дан ортиқ илмий-услубий ишлари, шулардан 1 таси ўқув-услубий қўлланмаси  босмадан чиқди.

 

Торениязова Салтанат Елмуратовна, Доривор ўсимликлар  агроэкологияси ва интродукцияси кафедраси ассистенти 1986-йили Кегайли туманида туғилган. 2011-йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Мутахасислиги.  Ботаник. 60 дан ортиқ илмий-услубий ишлари, шулардан 4 таси ўқув-услубий қўлланмаси босмадан чиқди.

 

 

Джолымбетов Оразалы Нариманович,  Доривор ўсимликлар  агроэкологияси ва интродукцияси кафедраси стажёр-ўқитувчи 1994- йили нукус шахрида туғилган. 2018- йили Тошкент Давлат  аграр университетини тамомлаган. Мутахасислиги Доривор ўсимликларни йетиштириш ва қайта ишлаш технологияси. 7 мақола мавжуд. 2018- йилдан Доривор ўсимликлар  агроэкологияси ва интродукцияси кафедрасида стажёр- ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқда.

 

Джолимбетов Оразали Нариманович, стажер-преподаватель кафедры агроэкологии и интродукции лекарственных растений, родился в 1994 году в городе Нукусе. В 2018 году окончил Ташкентский государственный аграрный университет. Технология выращивания и переработки лекарственных растений по специальности. Более 7 статей. С 2018 года работает стажер-преподаватель кафедры Агроэкологии и интродукции лекарственных растений.

Foydali havolalar

Skip to content