Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида илмий-тадқиқот ишлари университет Илмий Кенгашида тасдиқланган режа асосида олиб борилиб, асосий йўналишлари қўйидагилардан иборат:
– давлат илмий-техника дастурлари грантлари асосида тадқиқотлар олиб бориш;
ишлаб чиқариш корхоналарининг буюртмалари бўйича хўжалик шартномаси асосида тадқиқотлар олиб бориш;
илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўйича ишларни йўлга қўйиш,
халқаро жамғарма ва ташкилотлар дастурлари ва жамғармалари доирасида илмий-тадқиқотларни амалга ошириш;
иқтидорли талабаларни илм-фанга жалб қилиш;
умумуниверситет мажмуи дастури ва кафедралар илмий мавзулари доирасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
илмий анжуманлар ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда уларда фаол иштирок этиш;
университетда олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида илмий-инновацион хамкорликни кенг йўлга қўйиш.