Биология кафедраси Қорақалпоқ давлат педагогика институтининг Табиатшунослик факультети таркибида 1946-йилдан бошлаб ботаника ва зоология кафедраси бўлиб очил-ди. Кафедрани белгили олим биология фанларининг доктори С.Османов бошқарди, 1956-1961-йиллари бу кафедрага биология фанларининг номзоди В.В.Седов раҳбарлик қилди. 1961-йили кафедра ботаника ва қишлоқ-хўжалиги ишлаб чиқариши асослари кафедраси ва зоология кафедраси бўлиб иккига бўлинди.
Ботаника ва қишлоқ-хўжалиги ишлаб чиқариши асослари кафедрасига 1961-1968-йиллари доцент О.Дошимов раҳбарлик қилди. 1968-йилдан бошлаб бу кафедра ботаника кафедраси бўлиб қайта тузилди. Шу вақтдан бошлаб 1993-йилгача кафедрани Қорақалпоғистон Республикасига меҳнати синган фан арбоби, профессор С. Ережепов бошқарди. Бу кафедрада академик Ч.А.Абдиров, биология фанларининг доктори Л.Г.Константинова, доцентлар О.Дошимов, Қ.Айтбаев, К.Абипов, Б.Шаниязов, П.Халмуратов, Г.Сабиров, А.Сайтова ва М.Балтабаевлар ишлади. 1993-1994-йиллари кафедрани доцент П.Халмуратов, 1994-2000-йиллари доцент К.Абипов бошқарди. 1999-йили биология мутахассислиги бўйича магистратура очилди. 2000-2005-йиллари кафедрага доцент Г.Сабиров раҳбарлик қилди.
1961-йилдан бошлаб зоология кафедраси ташкил қилинди. 1961-1962-йиллари кафедрани доцент С.О.Османов бошқарди. Кафедрада фан докторларидан Р.Тлеуов, М.Ажибеков, Б.Алламуратовлар, фан номзодларидан Х.Ибайдуллаев, А.Мамбетжумаев, Е.Қощанов, П.Ержанова, А.Төремуратов, Б.Хабиповлар мувофоқиятли меҳнат қилди. 1974-1983-йиллари зоология кафедрасига доцент П.Х.Ержанова раҳбарлик қилди. Кафедрага 1983-1996-йиллари биология фанларининг доктори, профессор Р.Тлеуов раҳбарлик қилди. 1993-йили кафедрадан 03.00.08. Зоология мутахассислиги бўйича аспирантуранинг кундизги бўлими очилди. Зоология кафедрасининг таркибидан 1990-йили экология ва атроф муҳит муҳофазаси, 1991-йили одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедраси ажралиб чиқди. 1996-2005-йиллари кафедрага доцент А.Баймуратов раҳбарлик қилди. 1999-йили магистратура бўлимидан зоология мутахассислиги очилди.
2005-йили ботаника, зоология, одам ва ҳайўанлар физиологияси кафедралари бириктирилиб, биология кафедраси бўлиб қайта тузилди. Янгидан тузилган биология кафедрасини биология фанларининг доктори, профессор А.Т.Матчанов бошқарди. 2007-йилнинг февраль ойидан бошлаб олдинги ботаника ва зоология кафедрасига тегишли фанлар асосида биология кафедраси қайта ташкил қилинди ва кафедрага доцент А.Сапаров раҳбарлик қилди. 2010-йили март ойидан бошлаб биология кафедрасига доцент М.Жуманов раҳбарлик қилди. 2011-йилнинг сентябрь ойидан бошлаб олдинги биология кафедрасига тегишли фанлар асосида биология ва тупроқшунослик кафедраси қайта ташкил қилинди ва кафедрага доцент Б.Гаипов раҳбарлик қилди. 2013-2014-йиллари кафедрага доцент А.Саитова раҳбарлик қилди. 2014 йили сентябрь ойидан бошлаб биология кафедраси бўлиб қайта тузилди ва кафедрага биология фанларининг номзоди, доцент Х.Турсунбоев раҳбарлик қилди. Кафедрага 2016-йилнинг июнь ойидан бошлаб биология фанлари номзоди, В.Давлетмуратова раҳбарлик қилди.
Ҳозирги вақтда профессор А.Т .Матчанов раҳбарлик қилмоқда.
Биология кафедрасининг битирувчилари орасида республикага белгили, фидоий инсонлар, Қорақалпоғистон Республикасина меҳнати синган фан арбоблари етишиб чиқди. Уларнинг ичида академик Амин Бахиев, профессорлар Сали Ережепов, Рахман Тлеуов, Бауатдин Алламуратов, Мамбетали Ажибеков, Махсуд Ибрагимов, биология фанларининг номзодлари ва доцентлар Пердегул Ержанова, Қурбаш Айтбаев, Полат Халмуратовларни алохида аташга бўлади.
1991-2000-йиллар оралиғида зоология кафедрасида давлат бюджети ҳисобидан шифри 15.5.1, «Республикамиздаги ҳайвонотлар ва ўсимликлар оламига антропогенли тасир», 1995-1997-йиллари шифри 8.7.4, «Ички сув ҳавзаларидаги ҳайвонотлар оламининг биологик хилма-хиллигини сақлаш», 1997-2001-йиллари шифри 5.6.3.3.2 «Орол бўйларидаги экосистеманинг бузилишига боғлиқ Қорақалпоғистоннинг ички сув ҳавзаларидаги ихтиоценоз ва унинг озиқланиш организмларининг сақланиш усулин ишлаб чиқиш», 2003-2005-йиллар оралиғида «Жанубий Орол зонасида биохилма-хилликни саклаш муаммолари ва сув организмларининг ташқи муҳит билан бўлган ўз-аро боғлиқлигини аниқлаш» мавзусидаги ишлар бажарилди. Ботаника кафедрасида «Бодай тўқай қўриқхонасининг ҳозирги экологик холатларини ўрганиш» мавзусидаги хўжалик шартномаси асосида илмий ишлар олиб борилди.
2007-йили биология кафедрасида «OTUS» талабалар орнитологик клуби очилди, у Буюк Британия қусларни асраш жамияти, Россия қусларни асраш жамияти, Туркманистоннинг орнитологик ҳудудлари, Қозоғистон қушларни асраш жамияти, Ўзбекистон қусларни асраш жамияти ва Ўзбекистон зоологлар жамиятлари билан яқин муносабат ўрнатган. Бу клубга биология фанларининг номзоди, доцент М.А.Жуманов раҳбарлик қилиб келмоқда. Клубга ҳозирги вақтда эколог ва биолог талабалардан 30 одам аъзо. Кафедрада «Ёш биолог» клуби ишламоқда. Шунинг билан бирга кафедрада давлат бюджетидан маблағ ажиратилган 2012-2014-йиллар аралиғида ИТД 9-42 «Қорақалпоғистон Республикасининг сув танқислиги ва тупроқнинг шўрланиши шароитида сабзавот-полиз экинларини етиштиришда мульчалашнинг усулларини ишлаб чиқариш ва тасирини ўрганиш» мавзусидаги ва 2013-2014-йиллари ИОТ-2013-30 «Қорақалпоғистоннинг тупроқ шўрланиш шароитида ширинмия экма плантацияларини барпо этиш услублари ва илдиз хомашёсини йиғиб олиш технологиясини жорий қилиш» мавзусидаги ГНТП фундаментал лойиҳалари ҳамда 2015-2016-йиллари ИОТ-2015-7 «Қорақалпоғистон Республикасида тупроқ шўрланиши шароитида топинамбур ўсимлигининг био-экологиясини ўрганиш, етиштириш технологиясини такомиллаштириш ва уни ишлаб чиқаришга жорий этиш» мавзусидаги илмий лойиҳалари олиб борилди.
Кафедра профессор-ўқитувчилари магистрантлар билан биргаликда илмий ишлар олиб бормоқда. Олиб борилган илмий меҳнатларининг натижалари республика ва чет эл илмий журнал ва тўпламларида нашр қилинмоқда. Бугунги кунгача 40 дан ортиқ магистрантлар тайёрланиб, республикамизнинг ҳар хил соҳаларида мувофақиятли меҳнат қилмоқда.
Ҳозирги вақтда кафедрада 3 та фан доктори ва профессорлар, 8 та фан номзоди, 1 (PhD) ва доцентлар, 1 та катта ўқитувчи, 8 та ассистент-ўқитувчи 5-стажёр ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Умумий биология ва физиология кафедрасида фан докторларидан б.ф.д., проф. А.Матчанов б.ф.д., проф. Г.Асенов, б.ф.д., проф М.Жуманов, фан номзодлари доц. Р.Қощанова, доц. А.Қурбанова, доц. С.Сейтназаров, доц. Л.Бахиева, доц. В.Давлетмуратова, доц Г.Серекеева, доц. Г.Бегдуллаева, кафедра доценти Г.Кудешова, катта ўқитувчи Д.Қощанов, ассистентлардан Қ.Қайпов, Р.Насырова, Г.Айтбаева, Г.Досжанова, Р.Рзаев, М.Жиенбаева, Р.Серимбетова, А.Жангабаев, стажёр-ўқитувчилардан А.Юсупова, И.Арепбаев, Р.Қалимбетова, С.Есемуратова, М.Алланиязовалар ишлаб келмоқта.
Кафедрада ишлаётган илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|