ЭКОЛОГИЯ ВА ТУПРОҚШУНОСЛИК КАФЕДРАСИ

1990 йили Қорақалпоқ давлат университети «Зоология» кафедраси таркибида «Экология ва табиатни муҳофаза қилиш» кафедраси ташкил этилди. 1990- 2000 йй. кафедрага биология фанларининг номзоди, доцент Мубарек Қарабеков раҳбарлик қилди.

2000-2007 йй. кафедрага биология фанлари номзоди, доцент Абдирахман Сапаров раҳбарлик қилди.

2007 йилнинг февраль ойидан бошлаб «Одам ва ҳайвонлар физиологияси» ҳамда «Экология ва табиатни муҳофаза қилиш» кафедралари асосида «Экология ва физиология» кафедраси ташкил этилди ва кафедрага биология фанлари доктори, профессор А.Т.Матчанов раҳбарлик қилди.

2010-2013 йй. «Экология ва физиология» кафедрасига биология фанлари номзоди, доцент А.Т.Есимбетов раҳбарлик қилди.

2013-2019 йй. «Экология ва тупроқшунослик» кафедрасига биология фанлари номзоди, доцент Якуб Аметов раҳбарлик этди.

2015 йилдан бошлаб кафедра «Экология ва тупроқшунослик» кафедраси бўлиб қайта ташкил этилди.

2019 йилнинг сентябрь ойидан буён «Экология ва тупроқшунослик» кафедрасига кимё фанлари  бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент М.Алламуратов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Ҳозирги вақтда  кафедрада ПЗ-20170925272 “Қорақалпоғистоннинг овланадиган қушлари ва улардан оқилона фойдаланиш” амалий лойиҳаси бажарилмоқда. Ушбу лойиҳага биология фанлари доктори, профессор Я.И.Аметов раҳбарлик қилиб келмоқда. 2020 йилда  лойиҳага   ажратилган маблағ 165 млн. 225 сум.

Кафедрада   қуйидаги  бакалавр   йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади:

5630100 – Экология ва атроф муҳит муҳофазаси;

5141000 – Тупроқшунослик;

5111000  – Касб таълими (5630100-Экология ва атроф муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича),

5111000  – Касб таълими (5410100-Агрокимё  ва агротупроқшунослик);

Магистратура йўналиши бўйича: 5А630102 – Экология мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.

Экология ва тупроқшунослик кафедрасида  03.00.10- экология мутахассислиги бўйича таянч доктарантура (PhD) ва  доктарантурада (DSc) тадқиқотчилар таълим олмоқда.

 

 

Кафедрада ишлаётган илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар

 

Алламуратов Махмут Омарович

Кимё фанлари фалсафа доктори (PhD) в.б. доцент. 1978 йили Нукус туманида туғилган. 2009 йили Қорақалпоқ давлат университетининг магистратура босқичини тугатган. Мутахасисслиги эколог. 2010 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети Экология ва физиология кафедраси ассистенти, 2016-2018 йиллари Экология ва тупроқшунослик кафедраси таянч докторанти, 2018 йили декабрь ойида Тошкент шаҳрида Кимё технология институтида «Орол денгизи минтақасидаги қум ва тупроқни қотирувчи полимер реагентларни саноат чиқиндилари асосида ишлаб чиқиш» номли фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди.

Шуғулланиб келаётган соҳаси: экология, кимё.

Илмий ишлари: 1 монография, 1 ўқув методик қўлланма, 70 дан ортиқ илмий моқала ва тезислари нашрдан чиққан. 2019 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Экология ва тупрошунослик кафедраси мудири лавозимида ишламоқда.

 

Мамбетназаров Бисенбай Сатназарович

Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

 1943 йили Чимбой туманида туғилган. 1970 йили Тошкент қишлоқ хỹжалиги институтини тугатган.

Мутахассислиги агрокимё ва тупроқшунослик.  1978 йили  22-апрелда   «Режим орошения люцерны на лугово-аллювиальных почвах ККАССР» мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1991 йили «Гидромодульные районирование и режим орошения культур хлопкового севооборота ККАССР» мавзусидаги   докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Шуғулланиб келаётган соҳаси: қишлоқ хўжалиги, экология

Илмий ишлари: 250 дан ортиқ илмий ишлари босмадан чиққан, шундан 5 монография, 7 ўқув услубий қўлланма, 240 дан ортиқ мақолалар ва тезислари босмадан чиққан.

2009 йилдан бошлаб кафедра профессори лавозимида ишламоқда.

 

 

Аметов Якуб Идрисович

Биология фанлари доктори,  профессор в.б.

1978 йили Нукус шаҳрида туғилган. 2001 йили Қорақалпоқ давлат университетини магистратура босқичини тугатган. Мутахассислиги эколог. 2010 йили «Структура и функционирование фауны гнездящихся птиц аграрного ландшафта Каракалпакстана» мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. «Ўзбекистон қушларини муҳофаза қилиш жамияти Қорақалпоғистон филиали» раҳбари. 2019 йили Я.Аметов “Қорақалпоғистон қушларининг биохилма-хиллиги ва уларни муҳофаза қилиш (фаунаси, экологияси, муҳофазаси)” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Шуғулланиб келаётган соҳаси: Қушлар экологияси, Эколог.

Ҳозирги вақтда кафедрада бажарилаётган ПЗ-20170925272 «Қорақалпоғистоннинг овланадиган қушлари ва улардан оқилона фойдаланиш» амалий лойиҳасининг илмий раҳбари. 2020 йилга ажратилган суммаси 165 млн. 255 минг сум.

Илмий ишлари: Бугунги кунга келиб 2 монография, 1 ўқув қўлланма, 4 ўқув услубий қўлланма, 100 дан ортиқ  илмий мақола ва тезислари босмадан  чиққан. 2013-2019 йиллари  Экология ва тупроқшунослик кафедраси мудири ловазимида ишлаган. 2019 йилдан бошлаб Биология факультети декани лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Қосназаров Қудайберген Айтманбетович

Қишлоқ хўжалиги фанларининг номзоди, доцент.

1950 йили Чимбой туманида туғилган. 1972 йили Қорақалпоқ давлат педагогик институтини тугатган.

Мутахасисслиги: биология ва кимё фани ўқитувчиси. 1990 йили «Роль эолового переноса в солевом режиме Южного Приаралья» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Шуғулланиб келаётган соҳаси: қишлоқ ҳўжалиги, экология

Илмий ишлари: 200 га яқин илмий ишлари босмадан чиққан, шундан: 3-монография, 1 ўқув қўлланма, 5 услубий қўлланма  босмадан чиққан.

2019 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университетининг «Экология ва тупроқшунослик» кафедрасининг доценти лавозимида ишламокда.

 

Кидирбаева Арзыгуль Юлдашевна

Биология фанлари фалсафа доктори (PhD), в.б. доценти. 

Кидирбаева Арзыгуль Юлдашевна 1966 йилда Нукус шаҳрида туғилган. 1988 йили Киров қишлоқ хўжалик университетини тугатган (Россия).

Мутахассислиги биолог. 2018-йил «Экология волка (Canis lupus Linnaeus, 1758) в условиях Южного Приаралья” мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди.

Шуғулланиб келаётган соҳаси: экология, зоология, овшунослик

Илмий мехнатлари: 1 монография, 1 ўқув қўлланма, 2 ўқув услубий қўлланма, 2 услубий тавсиянома, 100 дан ортиқ илмий мақола  ва тезислари тўпламларда босмадан чиққан.

Кафедрада в.б. доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Утениязов Аманбай Қуанышбаевич

Биология фанлари номзоди, доцент. 

1969 йили Қанликўл туманида туғилган. 1994 йили Қорақалпоқ давлат университетини тугатган.

Мутахассислиги биолог. 2000 йили Тошкент шаҳрида  ЎзР ФА  Физиология ва биофизика институтида «Сравнительная характеристика изменений реактивности сосудов у нормотензивных и спонтанно-гипертензивных крыс под влиянием экологических факторов Южного Приаралья» мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Шуғулланиб келаётган соҳаси: экология, одам ва ҳайвонлар физиологияси.

Илмий мехнатлари: 50 дан ортиқ илмий ишлари, 4 ўқув ва ўқув услубий қўлланмаси босмадан чиққан. Бугунги кунда кафедрада доцент лавозимида ишламоқда

 

Жугинисов Таңирберген Исаевич,

Биология фанлари номзоди, доцент.

1975 йили Қанликўл туманида туғилган. 1997 йили Нукус давлат педагогика институтини тугатган.

Мутахасисслиги биолог. 2008 йили «Термитларга қарши курашнинг биологик асослари» мавзусида номзодлик диссертациясин ҳимоя қилган. 73 дан ортиқ илмий ишлари босмада чиққан.

Шуғулланиб келаётган соҳаси: экология, зоология

Илмий ишлари: 2 ўқув қўлланма, 4 ўқув-услубий қўлланмаси ва 70 дан ортиқ илмий ишлари нашрдан чиққан. 2020 йилдан бошлаб экология ва тупроқшунослик кафедрасида доцент лавозимида ишламокда.

 

Патуллаева Замира Узакбаевна

Экология ва тупроқшунослик кафедраси ассистенти

1968 йили Нукус шаҳрида туғилган. 1991 йили Қорақалпоқ Давлат университетин тугатган.

Мутахассислиги биология ва кимё фани ўқитувчиси. 2018 йилдан бошлаб Қорақолпоқ давлат университети Экология ва тупроқшунослик кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Матмуратов Муратбай Алламуратович

Экология  ва тупроқшунослик кафедраси ассистенти

1970  йили  Кегайли  туманида туғилган. 1996 йили  Қорақалпоқ Давлат университетини тугатган.

Мутахасислиги эколог. 65  дан ортиқ илмий-методик меҳнатлар, шундан 2 ўқув- услубий қўлланмаси чоп этилган. 2004 йилдан бошлаб   Қорақалпоқ  давлат университети  Экология ва  тупроқшунослик кафедраси  ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Алламуратов Балтабай Джумабаевич

Экология ва тупроқшунослик кафедраси ассистенти.

1971 йили Нукус шаҳрида туғилган. 1993-йили Қорақалпоқ давлат университетини тугатган.

Мутахассислиги биолог. 20 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари чоп этилган. 2017 йилдан бошлаб Қорақолпоқ давлат университети Экология ва тупроқшунослик кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Хабибуллаев Амет Жандуллаевич

Экология ва тупроқшунослик кафедраси ассистенти.

1978 йили Кегайли туманида туғилган. 2003 йили Қорақалпоқ давлат  университетининг экология мутахассислигини тугатган.

05.10.02- фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик, ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги» соҳаси бўйича «Ёқилғи омборларида ёнғин ва портлаш ҳавфини камайтириш тадбирларини ишлаб чиқиш» мавзусида диссертация иши бўйича ишлаяпти.

Илмий тадқиқот йўналиши: экология ва ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги.

Илмий меҳнатлар: 2 ўқув услубий қулланма, 1 услубий тавсия,  80 дан ортиқ мақола ва тезислари бор.

 

 

Бегжанова Гулнара Турдымуханбетовна

Экология ва тупроқшунослик кафедраси ассистенти

1979 йили Кегайли туманида туғилган. 2008 йили Қорақалпоқ Давлат университетини тугатган.

Мухассислиги эколог. 40 ортиқ мақола ва тезислери чоп этилган. 2009 йилдан бошлаб Қорақолпоқ давлат университети Экология ва тупроқшунослик кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Алимбетов Амир Алийевич

Экология ва тупрокшунослик кафедраси ассистенти.

1980 йили Нукус шаҳрида туғилган. 2005 йили Қорақалпоқ давлат университетини тугатган.

Мутахассислиги эколог. 40 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари чоп этилган. 2010 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети Экология ва тупроқшунослик кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Палуаниязова Дилбар Алланиязовна

Экология ва  тупроқшунослик кафедраси ассистенти.

1983 йили Тахтакўпир туманида туғилган. 2011 йили Қорақалпоқ давлат университетининг магистратура бўлимини тугатган.

Мутахассислиги  биолог. 2014 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети экология ва тупроқшунослик кафедрасида ассистент  лавозимида ишлаб келмоқда.

Илмий ишлари: 1 монография, 30 дан ортиқ илмий мақола ва ва тезислари нашрдан чиққан

 

Садуллаев Алмат Мамбетуллаевич

Экология ва тупроқшунослик кафедраси ассистенти 1984 йили Тахтакўпир туманида туғилган. 2008 йили Қорақалпоқ давлат университети Экология мутахассислиги магистратура босқичини тугатган.

03.00.05- Агрокимё мутахассислиги бўйича «Қорақалпоғистон республикаси Оролбўйи ҳудудининг тупроқ унумдорлигини оширишда ўтмишдош дон-дуккакли экинлардан сўнг ғўзада мақбул ўғитлар меъёрларини ишлаб чиқиш)» мавзусида диссертация ишини ишламоқда.

Илмий ишлари йўналиши: Агрокимё

Илмий ишлари: 20 дан ортиқ мақола ва тезислари бор.

 

Курбаниязов Бакберген Танирбергенович

Экология ва тупроқшунослик кафедраси ассистенти.

1986 йили Нукус шаҳрида туғилган. 2011 йили Ўзбекистон миллий университети Экология мутахассислигининг магистратура босқичини тугатган.

03.00.10-экология мутахассислиги бўйича «Биоэкологические особенности декоративных древесных растений в условиях Южного Приаралья (на примере г. Нукуса)» мавзусида диссертация ишини ишламоқда.

Илмий ишлари йўналиши эколог.

Илмий ишлари: 20 ортиқ мақола ва тезислари бор.

 

 

Нағашыбаева Айгерим Қожас қизи

«Экология ва тупроқшунослик» кафедраси ассистенти.

1991 йил Нукус шаҳрида туғилган. 2016 йил Қорақалпоқ давлат университетининг магистратура босқичини тугатган.

Мутаҳасислиги эколог. 2018 йилда Қорақалпоқ давлат университети «Экология ва тупроқшунослик» кафедрасида стажёр ўқитувчи, 2019 йилдан Экология ва тупроқшунослик кафедраси ассистенти.

Илмий ишлари: 1 ўқув услубий қўлланма, 15 дан ортиқ илмий мақола ва  тезислари чоп этилган. 2019 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети «Экология ва тупроқшунослик» кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Айимбетова Шарипа Жангабаевна

Экология ва тупроқшунослик кафедраси стажёр-ўқитувчиси.

1983 йили Кегайли туманида туғилган. 2012 йили Қорақалпоқ давлат университетини тугатган.

Мутахасислиги  эколог. 1 мақола нашрдан чиқган. 2019 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети Экология ва тупроқшунослик кафедрасида стажёр- ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

Самандаров Отабек Канжабойевич

Экология ва тупроқшунослик кафедраси стажёр-ўқитувчиси.

1987 йил Амударё туманида туғилган. 2017 йил  Қорақолпоқ Давлат университетин тугатган.

Мутахассислиги биолог. 10 дан ортиқ мақола ва тезислари чоп этилган. 2017 йилдан бошлаб Қорақолпоқ давлат университети Экология ва  тупроқшунослик  кафедрасида стажёр-ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Алпысбаева Акмарал Жубатхановна

Экология ва тупрокшунослик  кафедраси стажёр -ўқитувчиси

1990 йили 23- февральда  Нукус туманида туғилган.

2017 йили Бердақ номидаги Қорақолпоқ давлат университетини тугатган.

Мутахассислиги эколог:15дан ортиқ илмий ишлари чоп этилган. 2017 йилдан бошлаб Экология ва тупрокшунослик  кафедрасида стажёр-ўқитувчи ловазимида ишлаб келмоқда.

 

Реймова Феруза Ниетбаевна

Экология ва тупроқшунослик кафедраси стажёр -ўқитувчиси 1993 йил Чимбой туманида туғилган. 2018 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

Мутахасислиги тупроқшунос.  18 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари босмадан чиққан, шундан 1 ўқув- услубий қўлланмаси  босмадан чиққан. 2018 йилдан бошлаб Корақалпоқ давлат университети Экология ва тупроқшунослик кафедрасида стажёр- ўқитувчи ловазимида ишлаб келмоқда.

 

Ильясова Гулмира Жусыпбай қизи

Экология ва тупроқшунослик кафедраси стажёр-ўқитувчиси.

1994 йили Нукус туманида туғилган. 2019 йили Тошкент давлат аграр университетини  тамомлаган.

Мутахассислиги  тупроқшунослик. 10 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари чоп этилган . 2019 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети Экология ва тупроқшунослик кафедрасида стажёр-ўқитувчиси ловазимида ишлаб келмоқда.

 

Бекбанов Атамурат  Жумамуратович

Экология ва тупроқшунослик кафедраси стажёр-ўқитувчиси.

1992 йили Тахтакўпир туманида туғилган. 2019 йили Ўзбекистон миллий  университетини  тамомлаган.

Мутахассислиги  агрокимиг. 10 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари чоп этилган. 2019 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети Экология ва тупроқшунослик кафедрасида стажёр-ўқитувчиси ловазимида ишлаб келмоқда.

 

Турдыбаев Куралбай Парахат улы

Экология ва тупроқшунослик кафедраси стажёр-ўқитувчиси.

1991-йили Чимбой туманида туғилган. 2019-йили Қорақалпоқ давлат университетининг магистратура босқичини тамомлаган.

Мутахассислиги  эколог. 10 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари чоп этилган . 2019-йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети Экология ва тупроқшунослик кафедрасида стажёр-ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқта.

 

 

 

 

Foydali havolalar

Skip to content