|
Ёшлар билан ишлаш, Маънавият ва маърифат ишлари бўлими бошлиғи:Бекназаров Қутлыбай Нийетбаевич
|
Маънавий-ахлоқий тарбия бўлими университетда олиб бориладиган маънавийй-маърифий ишларга бошчилик қилиш, бўлимга тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсатмаларни мувофиқлаштириш, бўлимлар, жамоат ишларида ва кафедраларнинг маънавий-маърифий тажрибаларни умумлаштириш, адабиётлар тайёрлаш ва уларни нашр қилдириш, талабаларнинг маънавий дунёсини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида тузилади.
Умумий қоидалар
- Бўлим университет ректорининг буйруғи асосида тузилади;
- Бўлимнинг ишчи гуруҳи университетнинг ушбу соҳа бўйича етакчи мутахассислари, профессор-ўқитувчилардан таркиб топади;
- Бўлим маънавий-ахлоқий ишлар бўйича проректор бошчилигида фаолият олиб боради;
- Ўз фаолиятини йўлга қўйишда бўлим факультет деканлари, бўлим бошлиқлари кафедра ҳам гуруҳ раҳарлари билан биргаликда иш олиб боради;
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Маънавият ва маърифат марказининг низоми асосида иш олиб боради; жорий ва келажакдаги иш режаларига асосланиб иш юритади.
Бўлимнинг мақсади:
Талаба-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларига содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг руҳий-эстетик дунёқарашини кенгайтириш, тафаккурини юксалтириш, ҳар хил оммавий маданият хуружларидан авайлаб-асраш, уларни бу йўллардан қайтариш, Мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий фидойиси бўлиб камол топишини шакллантиришдан иборат.
Бўлимнинг вазифалари:
Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларга боғлиқ чора-тадбирларни ўтказиш;
Талаба-ёшлар орасида маънавий-ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, олижаноблик фазилатларини шакллантиришни йўлга қўйиш;
Миллий урф-одатлар, қадриятлар асосида олиб борилаётган анжуманлар, учрашувлар ташкил қилиш
Талабаларнинг руҳий ва жисмоний қобилиятини шакллантириш мақсадида олиб бориладиган ишларни шакллантиришга кўмаклашиш;
Университетда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини белгилаш, уларга зарур норматив ҳужжатлар ҳам тавсиялар ишлаб чиқиш;
Республика маънавият ва маърифат марказининг шаҳар, туман бўлимлари ҳамда мамлакатимизда хизмат кўрсатиб келаётган фондлар, ижтимоий ташкилотлар билан биргаликда маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш.
Бўлимнинг ҳуқуқлари:
Факультетлардаги маънавий-ахлоқий ишларни назорат қилиш;
Маънавий-ахлоқий ишларга боғлиқ вазирлик буйруқлари ҳам кўрсатмаларни факультетлардаги бажарилишини текшириш;
Деканнинг маънавий-ахлоқий ишлари бўйича ўринбосарларини сайлаш, ҳамда вазифалардан озод қилишга боғлиқ йиғилишларда доимий равишда ўз тавсиялари билан қатнашади;
Маънавий-ахлоқий масалалар бўйича факультет деканлари ва кафедра мудирларига кўрсатмалар, тавсиялар беради;
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламаларида «Маънавий-маърифий ишлари» соҳасига тегишли бандига тўлиқ бажарилишини назорат қилади ва уни баҳолайди;
Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича декан ўринбосарлари олиб борадиган ишлар бўйича ҳар семестр якунида бўлим бошлиғига ҳисобот беради;
Маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш, яхши намуна кўрсатган бўлим, факультет, кафедра жамоатини моддий ва маънавий рағбатлантиришга тавсиялар беради.