Магистратурага киришда абитуриентлар (бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар.
- магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза;
- олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
- чоп этилган илмий мақола ёки тезислари (ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатлари) нусхаси (мавжуд бўлган ҳолда)
- 5 х 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
- 086-У – шаклдаги тиббий маълумотнома.
Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.