slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
ЎзМУ ва ҚҚДУ талабалари Орол денгизи атрофида боғ яратади | | Karakalpak state university

ЎзМУ ва ҚҚДУ талабалари Орол денгизи атрофида боғ яратади

Бугун дунё ҳамжамияти назарида Қорақалпоғистон Орол денгизининг қуриб, экологик муаммолар гирдобида қолган диёрга айланган гуё. Лекин, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Оролбўйи минтақасидаги халқнинг экологик муаммоси нафақат шу ернинг, балки, бутун дунёнинг ҳам энг катта муаммоси эканлигини БМТ Бош ассамблеясининг 72 сессиясида аниқ кўрсатиб берди. Шунингдек, 2018 йил 28 ноябр куни БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди фаолияти ташкил қилинди. Бу фонднинг асосий мақсад-вазифалари Оролбўйи минтақаси муаммосига жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратиш ва минтақа ривожи учун техник-молиявий ресурсларни сафарбар қилишдан иборатдир.

Ўзбекистон Миллий университетининг ва Қорақалпоқ давлат университетининг биология ва табиатшунослик факультетлари профессор-ўқитувчилари ҳамда фаол талабалари иштирокида ташаббускор талаба-ёшлар ўқув-илмий экспедицияси бошланди.

«Орол ва ёшлар» шиори остидаги ушбу экспедиция доирасида талабалар Мўйноқ тумани «Шағирли» овулининг тупроқ ва иқлимига мослашган 12 турдаги мевали, манзарали ўсимликлардан иборат 2 гектар майдонда ўқув-илмий майдончани ташкил этадилар.

Ўзбекистон Миллий университети талабалари 1 гектар майдонга 600 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишса, Қорақалпоқ давлат университети талабалари ҳам худди шунча ҳудудга 500 туб мевали, 250 та декоратив дарахтлар кўчатини экишади.

Ўқув-илмий майдончада Оролбўйи минтақасининг флора ва фаунаси, ҳудудда тарқалган тупроқлар комплекс ўрганилиб, улар геоморфологик, гидрологик ва  агрокимёвий таҳлил қилинади, орол ҳудудида янгидан ташкил этилган экосистеманинг ҳолати баҳоланади ва уни янада яхшилаш чоралари белгиланади. Қолаверса, бакалавр, магистр ҳамда таянч докторантларга мазкур ҳудуддаги  ўз ечимини кутаётган муаммолар юзасидан мавзулар танланилади ва   илмий тадқиқот ишлари олиб борилади.

Ўқув-илмий экспедиция аъзолари шу йилнинг 18 март куни Орол денгизининг қоқ марказига қадар бориб, минтақанинг тупроғи, ўсимликлари, суви, унинг таркиби ва хусусиятларини ўрганиш мақсадида улардан намуналар олишади. Ўрганишлар жараёнида Буюк Британиянинг Кембриж  ва Россия давлат аграр университети профессорлари билан онлайн мулоқот олиб борилади. Ўқув-илмий экспедиция кун тартибидан маданий тадбирлар ҳам ўрин олган.

Экспедиция аъзолари 13 март куни Тошкент шаҳри жанубий вокзалида тантанали равишда кузатилди.

14 март куни меҳмонларни Қўнғирот шаҳрида, сўнгра Мўйноқ туманида маҳаллий ҳокимият вакиллари, Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти раҳбарлари, Ёшлар Иттифоқи фаоллари кутиб олди.

Manba: O`zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi

Axborot xizmati.

Foydali havolalar