Жорий йил 19 мартида ўтказилган видеоселектор мажлисида Президентимиз Ш.Мирзиёев ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларда мутолаага бўлган қизиқишини орттириш мақсадида илгари сурган ташаббуси Қорақалпок давлат университети томонидан раҳбарликка олинди.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг ректори, техника фанлари доктори Ахмед Реймов ўзи таҳсил олган Қораўзак туманидаги 10-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюриб, 100 нафардан ортиқ ҳар хил атамадаги адабий-бадиий китоблар ва мактаб ўқувчиларига турли хил спорт анжомларини совға қилди.
Бинобарин, юртбошимиз ташаббуси келажак ворислари – ёш авлод жисмонан баркамол, маънавий жиҳатдан етук шахс сифатида вояга етишига хизмат қилади.
Матбуот хизмати.