slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 2019 йил 17 майда ўтказиладиган "Ҳарбий хизматларнинг маънавий баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни ва роли" мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси АХБОРОТ ХАТИ | | Karakalpak state university

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 2019 йил 17 майда ўтказиладиган “Ҳарбий хизматларнинг маънавий баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни ва роли” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси АХБОРОТ ХАТИ

2018 йил 11 декабрда тасдиқланган «Ҳарбий хизматчиларнинг саводхонлигини ошириш ва маънавий тадбирларни ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси»нинг 12-бандида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 февралдаги 191-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат университетида Ҳарбий хизматларнинг маънавий баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни ва роли мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

Илмий-амалий конференция 2019 йил 17 май куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бўлиб ўтади.

Илмий-амалий конференциянинг асосий мақсади аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида “Она Ватанни ҳимоя қилиш ва унга хизмат қилиш – олий бурч” шиори остида ҳарбий хизматнинг нақадар шарафли ва маъсулиятли касб эканлигини кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг мудофаа қобилиятини кучайтириш ҳамда янада мустаҳкамлашнинг асосий негизларидан бири бўлган ҳарбий хизматга қабул қилиш ва уни ўташ тўғрисида аҳолининг тасаввурини кенгайтириш, шунингдек, ёшларни ватапарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбий хизматни ўташ, шу орқали юртимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилишга бўлган иштиёқи ва ташаббускорлигини юксалтириш, пировардида уларда юрт ривожи ҳамда равнақига дахлдорлик ҳиссини ошириш ва давлат ҳамда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳисобланади.

Илмий-амалий конференция қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларида ўтказилади.

Конференцияда ОТМлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тизимидаги таълим муассасалари, академия, округлар ва бошқалар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги ва Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тизими ходимлари иштирок этиши мумкин.

Илмий-амалий конференциянинг асосий шўъбалари:

1.Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги ислоҳотлар ва мудофаа доктринаси;

2.Мустақил Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларнинг маънавий юксалиш масалалари;

3.Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг долзарб масалалари;

4.Темурийлар даврида давлат бошқарувидаги адолатпарварлиги ва ҳарбий маҳоратнинг ёшларни тарбиялашдаги ўрни ва роли.

Илмий-амалий конференция материаллари тўпламида чоп этиш учун юбориладиган илмий мақолаларга қўйиладиган талаблар:

– Материаллар анжуман йўналишларига оид долзарб мавзуларда бўлиши, ҳозирги замон талабларидан келиб чиқиб асослантирилган таклифлар бўлиши ҳамда илмий раҳбар хулосаси бўлиши шарт.

– Материаллар қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларидан бирида тақдим этилиши мумкин.

– Мақолалар стилистик, грамматик ва мазмун-моҳияти томонидан талабларга жавоб бермайдиган материаллар қабул қилинмайди ҳамда қайтариб берилмайди.

Тақдим этиладиган материал матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчовдаги қоғозда, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб ёзилади. 1 интервалдан кейин олий таълим муассасаси номи ёзилади. Материалнинг номи, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми, отасининг исми ва фамилияси бош ҳарфларда ёзилади. 1,5 интервал қолдириб, матн 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусқаси MS WORD дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегл катталигида 1,5 интервалли бўлиши ва 3-5 бетгача ҳажмда бўлиши лозим. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати матн охирида берилади.

Иштирокчи мақоласи сарлавҳасига унинг фото сурати жойлаштирилишини инобатга олиб ҳар бир иштирокчи ўзининг 3х4 ҳажмдаги сифатли фотосуратини тақдим этиши лозим.

Мақола нашри бепул.

Мақолалар жорий йилнинг 30апрель санасига қадар kkdu_konferenciya@mail.ru электрон манзилига юборилиши керак.

Тақдим этилган мақолаларда келтирилган маълумотларнинг тўғрилиги учун муаллиф(лар) шахсан жавобгардир. Илмий-амалий конференция доирасида илмий мақолалар танлови ҳам эълон қилинади ҳамда ўз маърузаси билан конференция ишида фаол иштирок этган иштирокчиларга сертификат берилади.

Ташкилий қўмита манзили: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Ч.Абдиров кўчаси, 1-уй. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.

Қўшимча маълумотлар учун: Ф.И.О. – ҚҚДУ масъул ходими Расул Отениязов, телефон ва факс: (61) 223-59-54, мобил: (93) 920-03-63. Эл-почта манзили: kkdu_konferenciya@mail.ru

Foydali havolalar