slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
Талаба-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида ташкил этилган учрашув | | Karakalpak state university

Талаба-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида ташкил этилган учрашув

Чет тиллари факультети профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, никоҳгача тиббий кўриклардан ўтмасдан никоҳ қуришларининг салбий оқибатлари мазмун-моҳиятини тушунтуриш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.

Тадбирда университет Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси И.Сейтназарова сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди. Бу муаммонинг мазмун-моҳиятини талаба-ёшларга тушунтириш ва тадбиқ этишни Нукус шаҳар кўп тармоқли медицина бирлашмасига қарашли поликлиника шифокори, акушер-гинекологи Лола Узаковага сўз берди.     

У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўгрисидаги низомини тасдиқлаш хақида” ги қарори ижроси бўича никохланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишдан кўзланган асосий мақсаднинг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчи ва талаба-қизларга кенг тарзда тушинтириб берди.

Асосий мақсад – соғлом оилани шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ирсият билан боғлик ва туғма касалликларга чалинган болаларнинг туғилишини олдини олиш бўлиб ҳисобланади.

Шу боис, мамлакатимизда никохланувчи шахсларни қандай фукаролигидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органлари томонидан рўйхатдан ўтказиладиган барча фуқаролар «Оила» кодексига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилади. Соғлом оилани шакллантириш учун шарт-шароитлар, Никоҳланувчи шахслар рухий касалликларни аниқлаш, гиёхвандлик, таносил, сил ҳамда ОИВ ва ОИТС касалликларининг олдини олиш юзасидан мажбурий тиббий кўрикдан ўтадилар.

Тадбир давомида мамлакатимизда никоҳдан ўтувчи шахсларнинг никоҳ олди тиббий кўрикдан ўтишлари нафақат оила саломатлиги, балки,  дунёга келадиган келажак авлоднинг саломатлиги учун ўта муҳим тадбир  эканлиги тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

М.Аметова,

Чет тиллари факультети хотин

қизлар бошланғич ташкилоти раиси.

 

Foydali havolalar